Тўйида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган келин-куёвга уй совға қилинди.
100 кунда 100та марафонни амалга ошираётган австралиялик марафончи Нукусдан Орол денгизигача югуришни бошлади.
Хоразмда фуқароларни 311 млн сўмдан зиёдроққа чув туширган қассоб ва дўкондор суд жараёнида етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб, қамалишдан қутилиб қолди.
Навоий шаҳрида ўғил уйни номига ўтказишни талаб қилиб 78 ёшли онасини калтаклади.
Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган хориж фуқаролари сони 19820 нафарга етди.
Саратов вилоятида темир йўл кесишмасида содир бўлган авария натижасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Қорақалпоғистонжа 128 нафар аёлнинг уй-жой олиши учун 5,2 млрд сўм бошланғич тўлов тўлаб берилди.
Туризм соҳасидаги халқаро инвестиция форуми доирасида инвесторларга истисно тариқасида ер участкалари ажратишнинг алоҳида тартиби амал қилади.
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда салкам 530 миллион сўмлик миқдордаги дори воситалари йўқ қилинди.
«Водил-Фарғона» йўналишида ҳаракатланаётган машина берк кўчага кириб қолганида ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида ортилган юкларни ташқарига улоқтира бошлаганда қўлга олинди.
«Мудофаа тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда Ўзбекистоннинг ҳарбий-техника соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ҳам ўрин олган.
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, тижорат мақсадида олиб кирилган салкам 23 миллион сўмлик кийим-кечаклар тўхтатиб қолинди.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Мамадали Маҳмудов билан биргаликда яна турли сабабларга кўра Ёзувчилар уюшмасидан четлатилган уч нафар ижодкор уюшма аъзолигига олинди.
Самарқанд шаҳрининг 12 та кўчасида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади.
Чилонзорда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. 23 та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ойлик беришда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома талаб қилиш қонунга зид. Адлия вазирлигининг бу борадаги мониторингида кўплаб қонунбузарликлар аниқланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази аҳолидан 2019 йилги ислоҳотлар бўйича таклифларни қабул қилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясининг Тошкент-Мумбай рейси самолёти йўловчилардан бирида юрак хуружи тутгани сабабли Самарқандга фавқулодда қўнди.
Бухоро шаҳрида «Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг