10 июл, жума COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

7 апрель 2020, 13:41 1

ИИББ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг карантин вақтидаги ваколатлари ҳақида

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқароларни тўхтатиш, уларга савол бериш, ҳаракатланишни назорат қилиш, велосипедларни олиб қўйиш ваколатларига эгами? Уй ҳайвонларини айлантиришга олиб чиқиш мумкинми? Кекса ёшдаги қариндошлар ҳақида қандай ғамхўрлик қилиш керак? ИИББ «ўзини яккалаш» тартиби давомида кўп бериладиган саволларга жавоб берди.

7 апрель 2020, 13:11

Тошкентда 61 та пост ташкил этилди

Тошкент кўчаларида мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя этилишини назорат қилувчи 61 та доимий ЙПХ постлари ташкил этилди. Транспорт воситалари Кичик халқа йўли бўйлаб ушбу постлар орқали ўтишлари учун 75 та иккинчи даражали йўл ёпилди.

7 апрель 2020, 12:02

Фарғонада туғруқ бўлимида ҳомиладор аёлнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди. Марҳуманинг қариндошлари тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатмаганини маълум қилди. Жиноий иш қўзғатилди.

7 апрель 2020, 10:52 2

«Миллий Тикланиш» тезкор ва махсус транспортларга йўл бермаган ҳайдовчиларга жарима оширилишига қарши

Тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортларнинг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит берган ҳайдовчиларга жарималарни ошириш таклиф этилган. «Миллий Тикланиш» партияси ушбу таклифни рад этмоқчи.

6 апрель 2020, 23:37

Коронавирус беморлари 457 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 457 тага етди.

6 апрель 2020, 23:30

Сирдарёда карантин қоидасини бузган фуқаро 15 суткага қамалди

Сирдарё туманида жойлашган блок постга фуқаро У.Н. ўзига тегишли «Нексия» русумли автомашинада ниқобсиз келган. ИИБ ходимларини сўккан ва майда безорилик қилган ушбу фуқарога 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

6 апрель 2020, 17:32

151 мингдан зиёд фуқаролар карантин кузатувида бўлган

ССВ 6 апрелгача жами 151 269 фуқаро карантин кузатувида бўлганини маълум қилди. 62 574 киши «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига ўтказилган, 88 695 киши эса стационар ва уй карантин кузатувида қолмоқда.

6 апрель 2020, 16:23

Коронавирус ҳолатлари сонининг ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ

Аниқланган коронавирус ҳолатлари сонининг кескин ортиши тестлаштиришнинг кенгайтирилгани билан боғлиқ, дея изоҳ берди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. 5 апрелнинг ўзида 4700 дан ортиқ тест ўтказилиб, 76 та ҳолат аниқланди.

6 апрель 2020, 15:20

«Оилада ҳам кўришманг, қучоқлашманг» — ССВ карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин вақтида шифохоналарда, карантин зоналарида ва уйда бўлиш қоидалари бўйича тавсияларни маълум қилди. Вазирнинг айтишича, коронавирус беморлари шифохонага келгандан кейин шифокорларнинг тавсияларига кирмаган ҳолатлар ҳам учраган. Уйда ва карантин зоналарида кўришиш ва қучоқлашишни тўхтатиш кераклиги маслаҳат берилди.

6 апрель 2020, 14:54 1

Фуқаролардан кундалик юритиш сўралди

Бош прокуратура фуқароларга 6 апрелдан бошлаб кундалик юритишларини сўраб мурожаат қилди. Карантин даврида ҳар бир фуқарога қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориш тавсия этилган.

6 апрель 2020, 13:32

Бир бемордан 52 кишига коронавирус инфекцияси юққан — соғлиқни сақлаш вазири COVID-19 беморлари ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирган шахслар яна кимларга касаллик юқтирганини маълум қилди. Жумладан, бир бемор аввал ота-онасига, отаси эса 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган.

6 апрель 2020, 12:45

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 30 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 29 953 тага етди.

6 апрель 2020, 11:31

Бу ҳафтада ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Яқин кунларда республика бўйича ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда ҳарорат кечалари -1 даражагача тушади.

5 апрель 2020, 15:47 1

Ўзбекистонда сунъий нафас олиш ускуналари ишлаб чиқарилади

Словакиянинг Chirana компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сентябрга қадар Бектемир туманида завод ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

5 апрель 2020, 14:44 1

ДХХ 9 та террорчилик ҳаракатларининг олдини олгани маълум қилинди

2018 ва 2019 йилларда ДХХ идоралари томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда 9 та террорчилик ҳаракатининг олди олинган. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 7 таси ҳамдўстлик мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган.

5 апрель 2020, 13:00

Нью-Йоркда 2 ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи икки ўзбекистонлик — бир аёл ва бир эркак COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Нью-Йоркда коронавирус билан зарарланган ўзбекистонликлар сони 10 кишидан ошганлиги айтилмоқда.

5 апрель 2020, 12:38

Коронавирус ҳолатлари 300 га яқинлашди

Ўзбекистонда 298 та коронавирус ҳолати аниқланди. Барча янги ҳолатлар стационар карантинда бўлганлар орасида аниқланди.

5 апрель 2020, 01:58 1

«Ўзини яккалаш» тартиби мажбурий равишда жорий этилмоқда

6 апрелдан Нукус, Тошкент ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади. Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Йирик савдо мажмуаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади.

5 апрель 2020, 01:01

Прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди

«Рўйхатдан ўтказиш» тушунчасининг киритилиши, Тошкент шаҳрида пропискасиз кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи, прописка учун никоҳдан кейин бир йил биргаликда яшаш шарти, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатининг 15 кунга оширилиши — прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича қонун ва Вазирлар маҳкамаси қарорининг лойиҳаларида.

4 апрель 2020, 18:46 1

Паспортга доимий рўйхат бўйича штамп босмаслик таклиф этилмоқда

Прописка тизимини ислоҳ қилиш доирасида паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига доимий рўйхат бўйича штамп босиш амалиётидан воз кечиш, ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартибини бекор қилиш каби таклифлар «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан умумхалқ муҳокамасига қўйилади.