Жамият

6 январ 2020, 16:22

Ҳафта давомида кечалари совуқ бўлиши кутилмоқда

Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

6 январ 2020, 16:15

Гулнора Каримовага қарши очилган яна бир жиноят иши судга оширилди — Бош прокуратура

Гулнора Каримова ва бошқа шахсларга қарши товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятлар бўйича жиноий иш тергови якунланди ва судга тақдим этилди.

6 январ 2020, 14:57 1

Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси тасдиқланди.

6 январ 2020, 14:08

Навоийда НКМК ишчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради

Навоий вилоятида Nexia НКМК ишчиларини олиб кетаётган «Исузу» автобуси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва автомобиль йўловчиларидан бири ҳалок бўлди, яна саккиз киши касалхонага ётқизилган.

5 январ 2020, 15:41

Германияда малака ошираётган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этди

Германиядаги фермер хўжаликларидан бирида малака ошираётган Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб тушиб, вафот этди.

5 январ 2020, 14:59

«Ватанпарварлик акцияси» марафонида 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди

Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича «Ватанпарварлик акцияси» кичик марафони ўтказилди.

5 январ 2020, 13:08

Наманганда беморнинг тоғаси шифокорнинг бир кўзини кўр қилди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида беморнинг тоғаси тажовузига учраган шифокор кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди.

4 январ 2020, 20:34

Адлия вазирлиги: муносиб маош коррупцияга қарши самарали воситадир

Адлия вазири Русланбек Давлетов вазирликдаги бошқарма бошлиқлари камида 15−16 миллион сўм ойлик маош олишаётганини билдирди. Вазирлик ушбу маълумотни янада ойдинлаштирди.

4 январ 2020, 14:58 1

Ўзбекистонлик акробатлар Амстердамда 10 метр баландликдан қулаб тушди

Амстердам Қироллик театрида чиқиш қилаётган ўзбекистонлик акробатлар Кристина Воробёва ва Рустэм Османов 10 метр баландликдан қулаб тушишди.

4 январ 2020, 14:43

Ҳарбий курсантлар учун турли шароитларда ўт очиш бўйича амалий машғулот ўтказилди

Қуролли Кучлар академияси курсантлари билан турли хил шароитларда ўт очиш истеҳкомларини ўзгартирган ҳолатда пайдо бўлувчи ва ҳаракатланувчи нишонларга ўқ узиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

4 январ 2020, 14:01 1

Фарғонадаги атрракцион бузилиши натижасида бир аёл вафот этди

Фарғона шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Booster Max аттракциони бузилиши натижасида бир аёл вафот этди. Иншоот 2019 йил декабрь ойида ўрнатилган.

4 январ 2020, 13:55 1

Абдуфатто Нуритдиновнинг кассация тартибида берилган шикояти рад қилинди

Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га нисбатан 2019 йил 30 декабрдаги тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўзгартиришсиз қолдирилди.

4 январ 2020, 13:19 1

Мингбулоқ ҳокими аҳолидан кечирим сўради, прокуратура қонуний чора кўрадиган бўлди

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев феремерлар топшириқни вақтида бажармагани учун уларни ҳақоратлаганини тан олди. Бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди.

4 январ 2020, 13:08 1

Транспорт карталари сотувга чиқарилди

Январ ойидан пойтахт жамоат транспортлари — автобус ҳамда метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошланди.

4 январ 2020, 12:24

Ўзбекистон ҳудудига кирадиган товар ва транспортлар бўйича божхона тартиби ўзгаради

«Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

3 январ 2020, 19:02

Қўлбола пиротехника воситаси портлаши оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида бир неча ёшлар тайёрлаган қўлбола пиротехника воситаси портлаши оқибатида мактаб ўқувчиси ҳаётдан кўз юмди.

3 январ 2020, 18:10

Абдуфатто Нуритдинов иши очиқ суд мажлисида қайта кўриб чиқилади

Андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдиновга оид маъмурий ишни кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтади.

3 январ 2020, 17:06

Комил Алламжонов Абдуфатто Нуритдиновнинг қамалишига изоҳ берди

АОКА раҳбари Комил Алламжонов андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдиновнинг қамоққа олинганига изоҳ берар экан, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш нормасини тезроқ бекор қилиш зарурлигини таъкидлади.

3 январ 2020, 16:13

«Зойир Мирзаев қўйларни сўйишга топшириқ бермаган» — Қашқадарё ҳокимияти

Қашқадарё ҳокимияти буғдой даласини пайҳон қилган қўйлар ҳоким в. б. топшириғи билан сўйилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Зойир Мирзаев бундай топшириқни бермаган, дея маълум қилди маъмурият.

3 январ 2020, 15:47

Дам олиш кунлари об-ҳаво булутли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда булутли об-ҳаво сақланиб қолади, айрим жойларда ёмғир ёғади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг