Жамият

16 ноябр 2020, 13:58

«Ғафур Ғулом» боғи ўрнида турар-жой мажмуаси қурилмайди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги «Ғафур Ғулом» номли истироҳат боғи ўрнига турар-жой мажмуаси қурилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Маданият вазирлиги ҳозирда боғ ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилаётганини, жумладан, енгил конструкцияли иншоотлар бузилаётганини маълум қилди. Эскирган аттракционлар ҳам демонтаж қилинади.

16 ноябр 2020, 12:55

Ҳафта ўртасида кескин ҳаво пасайиши кутилмоқда

18−20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8−13 даражагача ва шимолда 10−15 даражагача совуқ бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 0−5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

16 ноябр 2020, 12:13

Намангандаги халқаро бизнес маркази қурилиши Алишер Усмонов томонидан молиялаштирилади

Наманган вилоятида Алишер Усмонов кўмагида Халқаро бизнес маркази қурилади. Мазкур марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларидан ташкил топади. Қурилиш ишларини баҳорда бошлаш режалаштирилган.

16 ноябр 2020, 11:33

Шерзод Шерматов ҳудудларда таълимни яхшилаш учун энг яхши тандемни маълум қилди

Халқ таълими вазири ҳудудларда таълимни яхшилаш учун энг яхши тандем — фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ва уни доим қўллаб-қувватловчи ҳоким эканини маълум қилди. «Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри тушунтира олмаса, ижобий ўзгариш жуда қийин бўлиши мумкин», — деди Шерзод Шерматов.

16 ноябр 2020, 11:00

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training дастурига ариза топшириш 30 ноябргача давом этади

Инглиз тилини ўргатиш бўйича малака ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида бўлган инглиз тили ўқитувчилари English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN: STT) дастурига 30 ноябрь куни соат 17:00 гача ариза тўлдиришлари мумкин. Бугунги кунга келиб, дастур учун 1500 дан ортиқ ўқитувчи ариза топширган.

16 ноябр 2020, 10:50

2023 йилдан давлат тилини билиш бўйича сертификат раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин

2023 йилдан раҳбар кадрлар ўзбек тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, мансабдорлардан ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.

15 ноябр 2020, 15:31

Уйларда фотоэлектр тизимини ўрнатиш тендер савдоларисиз амалга оширилган

Антикоррупция агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Наманган вилоятларида қурилаётган уйларга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни танлашда қоидабузилиш ҳолатларини аниқлади. «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг пудратчи ташкилотлар билан тузган қўшимча келишувлари бекор қилинди.

15 ноябр 2020, 14:35

Андижон вилояти ҳокимига тегишли яна бир аудиоёзув тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози акс этган яна бир аудио тарқалди. Унда ҳоким тадбиркорларни «шакал» деб атади.

14 ноябр 2020, 18:29

Ишсизлик даражаси 11,1 фоизгача камайди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайди. Тадқиқотларга кўра, мамлакатда меҳнат ресурслари сони 19,1 млн кишини, республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1,9 млн кишини ташкил этган. Ўзбекистонда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,6 млн кишидан ошган.

14 ноябр 2020, 16:40

Таълим шаклини танлашда талабалар ва ОТМларнинг имкониятлари ҳисобга олинади

16 ноябрь куни анъанавий таълим шаклига барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди ва ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан анъанавий таълимга жалб этилади. Шунингдек, талабаларнинг имкониятлари агар мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди.

14 ноябр 2020, 16:03

30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади

16 ноябрдан қайта тикланадиган анъанавий шаклдаги ўқув жараёнида, аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияда бўлиб ўтадиган дарсларга 15 нафар талаба қатнашади.

14 ноябр 2020, 14:13

2021 йилдан 40 ёш ва ундан юқоридагилар тиббий текширувларидан ўтказилади

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

14 ноябр 2020, 10:30

Нима тайёрлаймиз: шўрвалар

Совуқ ҳавода тайёрланиши шарт бўлган шўрвалар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

13 ноябр 2020, 18:06

16 нафар америкалик ўқитувчи ва профессорлар Ўзбекистонга келади

Яқин ойларда АҚШдан 16 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда етакчи университетларининг профессорлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Улар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдамлашади. Бундан ташқари, Қарши шаҳрида «Amerika ойнаси» («American window») кутубхонасининг очилиши устида иш олиб борилмоқда.

13 ноябр 2020, 17:40

Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли аудио бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли аудио тарқалди. Унда ҳоким Марҳамат туманида уч нафар аёлни «президент вакилига сассиқ гапиргани» учун қамаб қўйганини айтади. Бундан ташқари, журналистларга қарата, — «Агар қитиғимга тегсанг, мен қўйвораман», — деган. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу аудиоёзув икки йил олдин ёзилганлигини айтмоқда.

13 ноябр 2020, 16:19

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Вилоятда 2021−2022 йилларда умумий қиймати 28 трлн сўм бўлган 950 та лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

13 ноябр 2020, 15:33

Ўқувчиларга қизиқишига қараб фанларни танлаб ўқиш имкони берилади

Янги миллий ўқув дастурига кўра, эндиликда назария ва амалиёт тенг тақсимланади. Фанлар сони ва ўқув юкламалари ўқувчилар қизиқишига қараб белгиланиб, спиральсимон тарзда ўқитилади.

13 ноябр 2020, 14:36

Дам олиш кунлари мамлакатга совуқ ҳаво оқими киради

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Урал томондан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. Шанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, якшанба куни эса Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилади. Шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача етиши мумкин.

13 ноябр 2020, 14:00

Ҳоким ва раҳбарларга хизмат автомашиналари классига қараб бириктирилади

Мансабдор шахсларнинг давлат ҳисобидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилишининг олдини олиш мақсадида президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Эндиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига хизмат авторанспортлар классига қараб бириктириш белгиланиб, чекловлар қўйилади.

13 ноябр 2020, 13:56

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди

Қашқадарёда нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 фоизи шўрланган, аҳолининг атиги 50 фоизи ичимлик суви билан таъминланган, вилоятнинг 88 мактабида «смена» кўрсаткичи юқори, лекин бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилган, соғлиқни сақлаш тизимида 1000 дан ортиқ шифокорлар етишмайди. Давлат раҳбари вилоятнинг муаммоларини санаб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг