21 феврал, пайшанба Ob-havo Zira

Жамият

Фирибгарлик жиноятини содир этган аёл суд залидан озод қилинди 

Фирибгарлик йўли билан пул-моддий бойликларни қўлга киритган аёл зарарнинг 72 фоизини қоплагани ва вояга етмагани фарзанди борлиги сабабли жазодан озод бўлди.

Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда 

Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражага тушади.

38 миллион сўмлик алимент пулини тўламай юрган ота суд аралашуви билан мажбуриятини бажарди 

2002 — 2015 йиллар орасида 38 миллионсўмлик алимент пулини тўламай юрган китоблик Ўктам Элмирзаевдан зарур маблағ ундирилди.

Қуролли Кучлар Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди 

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди.

Тошкентда автомобиллар Давлат хизматлари агентлиги орқали рўйхатга олинади 

1 апрелдан автомобилларни рўйхатга олиш Тошкент ЙҲХБдан Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

Кириш имтиҳонларини пулли қилиш таклиф этилди 

ДТМ абитуриентлардан тест синовларида қатнашиш учун ЭКИҲнинг бир баробарига тенг миқдорда йиғим ундиришни таклиф қилди.

«Сақил» ансамбли Эрондаги халқаро фестивалда қатнашди 

Теҳрон шаҳрида 34-бор ташкиллаштирилган Фажр мусиқа фестивалида Ўзбекистон номидан «Сақил» ансамбли қатнашди.

Ҳиндистондан олиб келинган ҳужжатсиз дори воситалари тўхтатиб қолинди 

«Деҳли-Тошкент» йўналишида учиб келган фуқаролар 50 миллион сўмлик дори воситаларини олиб ўтмоқчи бўлганида фош этилди.

Самарқанд шаҳрида «Жамоатчилик назорати масканлари» ташкил этилмоқда 

Самарқанд вилоятидаги 330 та маҳаллада ташкил этилган «Жамоатчилик назорати маскани» томонидан 50 дан ортиқ жиноятнинг олди олинди.

Наманганда ноқонуний маиший техника воситалари фош этилди 

Янгиқўрғон туманида М.А бошқарувида бўлган «Кобальт» юкхонаси ва салонида ҳужжатлари бўлмаган 16 дона чангютгич борлиги аниқланди.

ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун аризани онлайн шаклда топшириш мумкин бўлади 

1 апрелдан ЯИДХП орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга ариза топшириш мумкин бўлади.