Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Фарғона вилоятидан келган ҳашарчилар билан далада пахта терди.
Бухоро вилоятининг Пешкў ва Бухоро туманларида пахта далаларини пайхон қилиниши ҳолатлари аниқланиб, чорвадорларга чора кўрилди.
433-сонли МТМ тарбияланувчиларининг овқатдан заҳарланиши юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли МТМда 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Пахта хом-ашёсини 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Anticorruptionuz телеграм-боти орқали коррупция ҳолатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тақдим этиш мумкин.
Олмазор туманида яшовчи Д.К. исмли аёл ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишни сўраб ички ишлар органлари ходимига 1 000 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтида ушланди.
Китоб туманидаги уйлардан бирида носоз газ плитаси сабабли газ портлаши содир бўлди, икки бола ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистоннинг қатор университетлари Франциянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
Парижда бир қанча францияликларга Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвонлари топширилди.
Тошкентда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкентда йўловчи қизни уриб юбориб, комага тушишига сабабчи бўлган Lacetti автомобили ҳайдовчиси қўлга олинди.
ИИББ Сергели туманида вояга етмаган қизларнинг зўрлангани ва ўлдириб кетилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш фондига келиб тушган 251,1 млрд сўмнинг 15 млрд сўми инвестиция ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг яна тўртта вилоятида пахта терувчиларга устама ҳақ тўлаш жорий этилди.
2019 — 2020 йилларда Ўзбекистон минтақаларида велосипед йўлкалари тармоғини қуриш режалаштирилмоқда.
Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги сабабли вақтинча тўхтатилди.
Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари 2 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик, ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоя ва бошқа соҳалар бўйича бепул маслаҳатлар берадиган портал ишга туширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг