«Ласетти» автомашинасининг «Халқлар Дўстлиги» санъат саройи олдида йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди.
Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Венгриянинг «KISS Group» кимёвий концерни бошлиғи, Мишкольц шаҳри кимё саноати зонаси бош директори Киc Ласло билан учрашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Akfa Medline» МЧЖ ташаббуси билан Тошкентда AKFA халқаро университети ташкил қилинади.
Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки мактаб базасида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) пилот лойиҳалари амалга оширилади.
11−12 октябрь кунлари фуқаролар бепул юридик ёрдам олишлари мумкин.
Меҳнат вазирлиги илк бор пахта майдонларида мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳуқуқ ҳимоячилари мониторинги натижаларидан фойдаланади.
Тошкенда 87-йўналишда қатновчи автобусда ёнғин содир бўлди.
«MyWay Proforientation» компанияси ХТВ кўмагида Тошкентда 9-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширди.
Мактаб директорлари учун «Менежерлик курслари"ни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва ўқув-методик таъминот тайёрланди ва халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Самарқанд вилоятида мол боқишга чиққан икки коллеж ўқувчисининг жанжали ўлим билан якун топди.
«Тошшаҳартрансхизмат» ходимасини ҳақорат қилган Damas ҳайдовчиси уч кун муддатга маъмурий қамоққа олинди.
Сурхондарё, Қорақалпоғистон, Жиззах худудларидаги Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилиб, объектларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.
Навоий вилоятининг Кармана туманида Nexia-2 ва юк машинаси тўқнашуви натижасида етти киши ҳаётдан кўз юмди.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.
Бувайда туманидаги 6-, 20-, 34-, 43-, 44-, 48-, 50-мактабларда бир неча йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммоси бор.
Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Наманган вилоятида поезд ва Damas автомобили тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги Гулобод қишлоғида чорва орасида эпидемия тарқаб, моллар нобуд бўлаётгани ҳақида маълумотга раддия берилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Фарғона вилоятидан келган ҳашарчилар билан далада пахта терди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг