Жамият

21 декабр 2020, 09:53

Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди

Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов президентга мурожаатидан кейин ташкил этилган Республика идоралараро комиссиясининг текшируви натижасида лавозимига қайта тикланди.

19 декабр 2020, 21:42

«Тошкент ерининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жахонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев 2021 йилда Тошкент ҳудудининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинида йўлдош шаҳар қурилиши Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларидаги уй-жой муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.

19 декабр 2020, 20:21

Бош прокуратура Абдукарим Мирзаевнинг ҳибсга олинишига алоқаси йўқлигини маълум қилди

Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаев ҳеч қандай жиноий иш билан алоқаси бўлмагани ва қидирувдагилар рўйхатида ҳам йўқлигини Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.

19 декабр 2020, 14:34

Zamin фонди дастури доирасида 23 нафар боланинг эшитиш қобилияти тикланди

Zamin фонди лойиҳаси доирасида сентябрь ойидан ноябрь ойигача 23 нафар болаларнинг эшитиш қобилияти тикланди. Фонднинг дастурига кўра, 2021 йилда ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун кохлеар имплантация бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

19 декабр 2020, 14:18

Қашқадарёда 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарланди

Қаршидаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик туфайли ис газидан 13 нафар ўсмир заҳарланди.

19 декабр 2020, 14:06

Росселхознадзор Фарғона вилоятидан кирадиган сабзавотларга таъқиқни қисман бекор қилди

Россия Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан олиб кирилаётган помидор ва қалампирга қўйилган вақтинчалик таъқиқларни қисман бекор қилди.

19 декабр 2020, 13:05

Нима тайёрлаймиз: янги йил пишириқлари

Zira.uz байрамингиз мазали ўтишини тилаб қолади ва янги йил пишириқлари рецептлари рўйхатини тақдим этади.

19 декабр 2020, 08:59 8

Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди

Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди. Шубҳалар исботини топмади, бироқ журналистни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

18 декабр 2020, 18:35

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Амрилло Иноятов 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилишини маълум қилди. У шунингдек, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни қайтаришнинг ягона усули — яхши иш ҳақи таклиф этиш эканини айтди.

18 декабр 2020, 18:22 2

«Солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа, ўшанда адолатли бўлса керак» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Tashkent City боғига янги йил арафасида кириш пуллик этиб белгилангани бўйича шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахсий муносабатини билдирди. Унинг фикрича солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа адолатли бўлади. Ҳоким шунингдек, «Бир ойда сақлаб туришга 900 млн сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 млн сўмдан кўп пул кетади», — дея маълум қилди.

18 декабр 2020, 17:34

Кундузи «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бекор қилинди

Кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда ҳукуматнинг кундузи «фаралар»ни ёқиб юриш талабини бекор қилишга оид қарори қабул қилинди. Бунда фақат, олтита ҳолатда — автобус ва йўналишли транспортлар, болаларни ташкилий ташиш, мотоцикл, мопедлар ва бошқа ҳолларда «фаралар»ни ёқиб юриш талаб этилади.

18 декабр 2020, 17:05

«Хитой вакцинаси натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ» — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Хитой вакцинаси натижалари ижобий экани ва асоратлари кузатилмаганини айтди. «Якуний ҳулосага келинганидан кейин ҳукумат томонидан тўлиқ, оммавий эмлаш йўлга қўйилади», — дея таъкидлади Иноятов.

18 декабр 2020, 16:50

Суд UzAuto Motors иши бўйича Антимонополия қўмитаси апелляциясини қаноатлантирмади

Суд UzAuto Motors иши бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Шунга кўра, биринчи инстанция судининг 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилди.

18 декабр 2020, 16:46

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида Республиканинг шимолида қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

18 декабр 2020, 13:22

Меҳнат вазирлиги Нукус шаҳридаги воқеага муносабат билдирди

17 декабрь куни жамоат ишига жалб қилинган ва ойлигини ололмаган фуқаролар Нукус шаҳри марказига чиққан эди. Меҳнат вазирлиги ушбу вазият бўйича айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ва маблағлар 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилиши ҳақида маълум қилди.

18 декабр 2020, 11:31

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

19−2 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, қалин туман тушиши ва кўриш масофасининг 50 метргача қисқариши кутилмоқда.

18 декабр 2020, 11:00

Ўзбекистонда 4 та диализ клиникаси қурилади

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4 та диализ клиникаси барпо этилади. Шифохоналар Ҳиндистоннинг Nephroplus компанияси томонидан қурилади.

18 декабр 2020, 10:22

«Абу Сахий» бозорида ука акасини пичоқлаб ўлдирди

«Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») мажмуасида ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам судланган ва ишсиз. Ука қидирилмоқда.

18 декабр 2020, 01:21

Tashkent City боғига кириш пуллик бўлди

Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида — 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади. Катталар учун чипта нархи — 10 минг сўм, болалар учун — 5 минг сўм, енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм этиб белгиланди.

17 декабр 2020, 23:31

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди. Аввалроқ ЖССТ ушбу препаратнинг коронавирусга қарши курашда самарасиз эканини маълум қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг