Жамият

16 декабр 2020, 11:26

Қарор лойиҳаси: Жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафар журналист ва/ёки блогер киритилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, давлат органлари жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафар журналист ва/ёки блогернинг киритилиши белгиланмоқда. Шунингдек,танқидий материалларга бир кун ичида жавоб берилади, ҳар бир раҳбар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади.

15 декабр 2020, 21:49

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди

Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилди. Янги кроссовер 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат Хитой ва Бразилияда сотилаётган эди.

15 декабр 2020, 21:26

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди

Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши муносабати билан Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди. «Тошкентда ўтадиган 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири», — дея таъкидлади Отабек Умаров.

15 декабр 2020, 18:15

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

15 декабр 2020, 18:14

«Чегара билмас мухбирлар»: дунё бўйлаб 387 нафар журналист қамоқда қолмоқда

Глобал миқёсда 387 нафар журналист ўз касбий вазифаларини бажаргани учун қамоқда қолмоқда. Уларнинг 61 фоизи атиги бешта давлатда ҳибсга олинган. Пандемияни ёритгани учун қамалган журналистларнинг 14 нафари ҳамон панжара ортида қолмоқда.

15 декабр 2020, 18:07

Сўх воқеаларида айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини айтмоқда

14 декабрь куни Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан суд жараёнида 5 нафар судланувчи сўроқ қилинди. Улар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини, баъзилари эса тўполонларда қатнашмаганлигини таъкидлади. Б.Шодиев тергов пайтида бошига қоп кийгизиб, белдан пастки қисмига уришганини айтди. Судланувчи Ш. Олимов айблов варақасига қўл қўйиб бермаса, «подвалга тушасан» деб қўрқитишганини таъкидлади.

15 декабр 2020, 17:45 1

UZB, ZDF рақамли давлат идоралари автомобиллари ҳам жаримага тортилади — ИИВ

Матбуот анжуманида ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов UZB, ZDF ва бошқа рақамли давлат идоралари автомобиллари ҳам жаримага тортилишини маълум қилди. У шунингдек, ЙПХ ходимлари вазирлик ва давлат идораларига тегишли автомашиналарда қоида бузилганида нега тўхтатилмаслигига ҳам ойдинлик киритди.

15 декабр 2020, 17:23

«ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкин» — Шоҳрух Ғиёсов

15 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкинлигини айтиб ўтди.

15 декабр 2020, 16:56

«Ziyouz» портали асосчиси Истанбулга киритилмай, депортация қилинди

«Ziyouz.com» портали асосчиси, журналист Давронбек Тожиалиевнинг хабар беришича, у Истанбулга киритилмай, Ўзбекистонга депортация қилинган. Журналистнинг ёзишича, бунга қадар у Туркияга 5 маротаба борган ва ҳеч бирида бу каби муаммо кузатилмаган.

15 декабр 2020, 16:34

Кафеда ИИБ ходимини калтаклаган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоятида профилактика инспектори кафе иш юритувчиси ва уч нафар шахсларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини суратга олгани учун улар томонидан калтакланган. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

15 декабр 2020, 16:14

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.

15 декабр 2020, 15:31

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда.

15 декабр 2020, 14:09

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида

Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.

15 декабр 2020, 13:53

Ўзбекистон Инсон камолоти индексида 106-ўринни эгаллади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан эълон қилинган 2020 йилги Инсон камолоти индекси ҳисоботида Ўзбекистон 106-ўринни эгаллади.

15 декабр 2020, 13:16

Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

15 декабр 2020, 12:42

2021 йил 1 мартдан электрон суғурта жорий қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

15 декабр 2020, 12:30

Тошкентдаги ноқонуний диний мактабларда болалар калтакланиб келингани аниқланди

Тошкентда ноқонуний диний ҳужралар фаолият юритганлиги аниқланди. Ҳужраларда ўқиган 30дан ортиқ болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.

15 декабр 2020, 00:15

Бухоро прокурорининг иши юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилди

Бош прокурорни бир нечта ҳуқуқбузарликлард айблаган Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг важларини «ҳар томонлама ва холисона текшириш» мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилди.

14 декабр 2020, 19:01

ОТБ Ўзбекистон аҳолиси бандлигини таъминлашга 93 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар ажратади.

14 декабр 2020, 16:45

Тошкент шаҳрида 4 миллион сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди

Тошкент шаҳар Бектемир туманида ИИО ходимлари томонидан 4 млн сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг