Жамият

13 декабр 2019, 12:30

Дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади

Шанба куни ҳаво совиб, ёғингарчилик кутилмоқда — ёмғир қорга айланади. Якшанба кечаси совуқ бўлади.

13 декабр 2019, 10:27

Лазги рақси Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

ЮНЕСКО Хоразм лазги рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. Бахшичилик ва этник спорт турларини ушбу рўйхатга киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

12 декабр 2019, 20:33 1

ХТВ мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламади

Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ва ёзги таътил эвазига қишги таътил муддатини узайтиришни қўллаб-қувватламади. ХТВ бундай қарорга келишдан аввал жавоб бериш керак бўлган саккиз саволни санаб ўтди.

12 декабр 2019, 18:35 1

ИИВ порносайтларга кирганлардан жарима ундирмоқчи бўлаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги ИИВ номидан порносайтларга кирганлардан «жарима» ундираётган киберфирибгарлар ҳақида огоҳлантирди.

12 декабр 2019, 18:20

Андижонда бўш вагонлар рельслардан чиқиб кетди

Андижон вилоятидаги темир йўл станциясида иккита бўш вагоннинг рельслардан чиқиб кетишига ғилдираклари остига тормоз тиргаклари қўйилмагани сабаб бўлган.

12 декабр 2019, 14:18

Пешку туманида «Молиявий пирамида» ташкил этиш ҳолати аниқланди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида «Молиявий пирамида» ташкил этган шахс фуқароларнинг 577,4 минг доллари ва 22,5 млн сўмини қўлга киритгани аниқланди.

12 декабр 2019, 10:03 1

Тош ҳовлига алюмин ром ўрнатилгани прокуратура томонидан ўрганилади

Маданият вазирлиги Хивадаги Тош ҳовли мажмуасига алюмин ромлар ўрнатилганини хабар қилди. Ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилади.

11 декабр 2019, 09:54 2

2020 йилдан бир қатор маълумотномалар бекор қилинмоқда

Давлат органларига 1 январдан бошлаб фуқаролардан қарийб 30 турдаги маълумотномаларни талаб қилиши тақиқланди. Яшаш жойидан маълумотнома, ишсизлиги тўғрисидаги маълумотнома шулар жумласидан.

10 декабр 2019, 19:58

Гулнора Каримованинг чет эллик адвокатига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжага Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади. Амалдаги қонунчиликда чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

10 декабр 2019, 16:58

30 кунгача муддатга келган чет элликларни рўйхатга олишни бекор қилиш режалаштирилмоқда

2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонга 30 кунгача муддатга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

10 декабр 2019, 09:56 3

Болаларни тарбиялашдаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималар ошиши мумкин

Бош прокуратура болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришдаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималарни оширишни таклиф қилди. Йил давомида бундай қонунбузарликлар икки баробарга кўпайди.

9 декабр 2019, 19:47

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади.

9 декабр 2019, 17:48

Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир осилган ҳолатда топилди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 17 ёшли ўсмир ҳовлисидаги турникка осилган ҳолатда топилди.

9 декабр 2019, 16:45

Тошкентда «Мадад» марказий офиси очилди

Тошкентда аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Мадад» ННТнинг марказий офиси очилди. Шу номдаги бепул юридик маслаҳат бюролари барча вилоятларда фаолият кўрсатмоқда.

9 декабр 2019, 15:44

Ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

10−14 декабрь кунлари об-ҳавонинг совиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат аста-секин +8… +11 даражагача тушади.

9 декабр 2019, 14:46

Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик вафот этди

Ямало-Ненетск автоном округидаги (Россия) кон ҳудудида содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.

8 декабр 2019, 15:50

ИИО ходимлари ҳайдовчини қўлга олиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлди

Тошкент ИИББ ходимлари маст ҳолда машина бошқарган ва ходимларга пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини қўлга олиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлди.

7 декабр 2019, 17:48

Айрим дорихоналар рецептсиз кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда давом этмоқда

Тошкентда прегабалин ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи дориларни рецептсиз сотган учта дорихона сотувчиларига қарши жиноят иши қўзғатилди.

7 декабр 2019, 13:09

Президент 92 фуқарони афв этди

Президент Конституция куни муносабати билан 92 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 19 нафарининг қамоқ муддатлари қисқартирилади.

7 декабр 2019, 12:34

Туман сабабли бир қанча Uzbekistan Airways рейслари қолдирилди

Тошкент халқаро аэропортида Лондондан келган рейс туман сабабли қўна олмади. Кўриш қийинлиги сабабли бир қисм рейслар кўчирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг