Ички паспорт ўрнини эгаллаши кутилаётган шахсни идентификацияловчи ID-карталар 4 январдан берила бошланади. Уни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб этилади.
Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража, совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Айрим ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Андижонда юк машинасида умумий қиймати 738 млн сўм бўлган пиротехника маҳсулотлари ва «Тропикамид» препарати ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди.
2021 йил сентябрь ойига қадар Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус линиясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, субъектининг 50,80% улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли.
Қашқадарё вилоятида икки шахс орасидаги адоват туфайли жанжал юзага келган. Улардан бирини ҳимоя қилиш учун келган ота тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Бухоро вилоятида 29 ёшли аёл, унинг 6 ва 2 ёшли фарзандлари ис газидан захарланиш туфайли ҳосил бўлган нафас ва юрак қон томири етишмовчилигидан вафот этди.
Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, 2020 йилнинг декабрь ойига қадар реабилитация марказлари томонидан 5 876 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ёрдам кўрсатилган ва 11 138 нафар хотин-қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилган.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илм-фан, технология, инжиниринг ва математика (STEM) соҳаларида иштироки пастлигича қолмоқда. Иш ҳақи кам бўлган ижтимоий соҳаларда аёллар кўпроқ фаолият юритади, эркаклар кўпроқ маошли техник соҳаларда ишлайдилар. Бунинг сабаблари ва ечимлари тўғрисида БМТ Тараққиёт Дастури ва Маҳалла вазирлигининг тадқиқотида.
Ҳиндистонда иккинчи ва учинчи клиник синовлари ўтказилаётган 3 турдаги вакциналар Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин эндигина бошланганида ЖССТнинг ўзида ҳам даволаш бўйича исботланган ҳеч қандай усул бўлмаганини айтди. Шундан келиб чиқиб, «АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди», — дея таъкидлади.
Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг рухсатномасиз ва шароитларида камчиликлар билан сақланаётгани аниқланди. Ҳайвонот боғи директори Навоий шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди ва унга беш кун ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ берилди.
Сирдарёда ЙПХ ходими уч йил олдин вафот этган фуқарога нисбатан баённома тузган. Аниқланишича, техник хатолик туфайли жарима исм-фамилияси бир хил бўлган самарқандлик маҳрумнинг номига расмийлаштириб қўйилган.
2019 йилнинг декабрь ойида Юнусобод метро линияси қурилишида тупроқ ўпирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди. Тошкент прокуратурасининг «Газета.uz» сўровига жавобида илк бор фавқулодда ҳолат юз беришида сабабчи бўлган тўрт нафар мутахассиснинг номини очиқлади. Идора нима сабабдан уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши тугатилганига изоҳ берди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилувчи халқаро спутник телеканалини ташкил этиш ва унда мусулмон аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар тилларида эфирга чиқишни, шу орқали тарғибот кампаниясини кучайтириш таклифини билдирди.
Норин туманида яшовчи 18 ва 23 ёшли икки йигит олдиндан тил бириктириб, ижарада яшаб келаётган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизни ўғирлашга уринишган. Қиз юриб кетаётган Damas автомашинасидан ўзини ташлаб вафот этган.
Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича табақалаштирилган ҚҚСга ўтади. Унинг гапларига кўра, имтиёзлар ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз мамлакат «ҳеч қачон бошқа давлатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди».
UzAuto Motors 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқ.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг