Жамият

18 ноябр 2020, 13:12

«Волонтёрлар фаолиятини бир кўриб чиқишимиз керак» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев волонтёрлар томонидан товар ва пул олиш, кимгадир нималардир олиб бориш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан шубҳага тушаётганини таъкидлади. «Ҳаммаси сумка-сумка нарса олиб бориб ташаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак», — деди у.

18 ноябр 2020, 12:30

Қашқадарёда битирувчилари ОТМга кирмаган мактаб директорлари бўшатилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятида бирорта ҳам битирувчиси ОТМга кира олмаган 20 та мактаб директорини ўз лавозимидан четлатди. Юқори натижаларга эришган мактаб директорлари эса рағбатлантирилди.

18 ноябр 2020, 12:14

9 ойда табиий газни қазиб олиш 19,6 фоизга, газ канденсати эса 34,7 фоизга камайган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 9 ойда табиий газни қазиб олиш 19,6 фоизга, газ канденсати эса 34,7 фоизга тушгани, бу дунё бозоридаги талаб камайиши туфайли кузатилгани айтилди. Депутат Мақсуда Ворисова, — «Ички бозорда талаб кундан-кунга ошиб бораяпти, тадбиркорларни ҳам қиш олдидан газ тармоғидан узишга мажбур бўлаяпмиз, бунга қандай изоҳ берасизлар», — дея савол берди. Энергетика вазири ўринбосари қўшма корхоналар экспортни тўхтатгани ва ишлаб чиқариш шунинг ҳисобига қисқарганини маълум қилди.

18 ноябр 2020, 11:59

Электрон кундалик учун пуллик обуна 30 ноябрдан бошланади

30 ноябрдан электрон кундалик учун тўловни амалга ошириш мумкин. Обуна нархи қоғоз кундаликнинг ўртача нархи каби — 9 200 сўм этиб белгиланди. У орқали ота-оналар бир йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади. Ўқитувчилар электрон журналдан бепул фойдалана олади.

18 ноябр 2020, 09:48

Андижонда 65 ёшли эркак вояга етмаган қизни зўрлашда айбланмоқда

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида вояга етмаган қиз (ногирон, 2004 йилда туғилган) 65 ёшли қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, эркак 2018 йилдан бери қиз билан жинсий алоқада бўлган.

18 ноябр 2020, 09:18

Ўзбекистондаги 26 та кўприк аянчли ҳолатга келиб қолган

«Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги 26 та аянчли ҳолатга келиб қолгани, уларни сақлашга масъул бўлган корхоналар ҳам зарур чора-тадбирларни амалга оширмаганини маълум қилди. Айрим кўприкларга яқин ўзанларда карьерлар фаолияти ҳануз тугатилмаган.

17 ноябр 2020, 22:20

ССВ коронавирус бўйича расмий статистикадаги фарқларга изоҳ берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга ихтисослашган шифохоналардаги беморлар сони ва даволанаётган коронавирус беморлари кўрсаткичлардаги фарқларга изоҳ берди. Унга кўра, расмий статистикага фақатгина махсус лаборатор текширувларда коронавирус тасдиқланганлар киритилади. Шифохоналар статистикасида эса касаллик белгилари мавжуд ёки пневмония бўлганлар, лекин инфекция тасдиқланмаган беморлар ҳам киритилган бўлади.

17 ноябр 2020, 18:00

«Сўх воқеалари» бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди

«Сўх воқеалари» бўйича 22 нафар шахсга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Давлат айбловчиси Сўх воқеаларида бир қанча автомашина ва яшаш хонадонларига моддий зарар етганини айтди. Айбланувчиларнинг бир қисми айбига иқрор бўлмаган, айримлари эса қисман иқрорлигини маълум қилган.

17 ноябр 2020, 17:59

Энди яшаш жойида рўйхатдан ўтганлар ҳақида маълумотномани электрон олиш мумкин

«Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома»ни [17 форма] электрон тарзда, бир неча дақиқалар ичида олиш имконияти яратилди.

17 ноябр 2020, 13:23

Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланиб, жиноят иши судга юборилди

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланди. Суд ишини Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси кўриб чиқади. Йўлдошеванинг адвокати айбловлар асоссиз эканини айтмоқда. «Ҳозир тақдим қилинган айблов бўйича 20 та эпизод тақдим қилинган», — деди адвокат. У, шунингдек, тарқатилаётган хабарлар Йўлдошеванинг оиласига руҳим босим ўтказаётганини айтмоқда.

17 ноябр 2020, 12:43

Уч йилда ҳунармандчилик лойиҳаларига 100 млн долларлик кредитлар ажратилган

Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил ичида 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурлари ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 158 минг ҳунармандлар иш билан таъминланди ва 28 мингта лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари барча хунармандларга QR кодли махсус гувоҳномалар берилди.

17 ноябр 2020, 12:28

Сурхондарёда спорт мактаби тарбияланувчилари уюштирган «самосуд» бўйича изоҳ берилди

Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари „самосуд“ уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди» номи остида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди. «Самосуд» уюштирганларга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.

17 ноябр 2020, 11:48

2020−2025 йилларда соғлом овқатланиш дастури индикаторлари белгиланди

2025 йилга келиб аҳолининг умр кўриш давомийлигини 75,1 ёшдан 76,4 ёшгача ошириш ҳамда семизлиги бўлган аҳоли улушининг ўсишини 23,5% даражасида тўхтатиш режалаштирилган. Ушбу режалар соғлом овқатланишни шакллантириш дастурида белгиланади.

17 ноябр 2020, 11:28

COVID-19 ни даволаш учун қайта жиҳозланган Вирусология клиникаси одатдаги иш режимига қайтди

15 мартдан бери коронавирус беморларини даволаш учун қайта профилга киритилган Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникаси одатдаги иш режимига қайтиб, бошқа юқумли касалликларга чалинганларга хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳозирда фақатгина «Ўзэкспомарказ»даги саралаш ва тақсимлаш маркази ҳамда Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

17 ноябр 2020, 10:56

Ўзбекистонлик эркак бир йил давомида Қозоғистонда қул қилиб ишлатилди

Қозоғистонда 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат қуллигида ўтказди. Ҳужжатлари олиб қўйилган ва унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинган.

16 ноябр 2020, 19:21

Сирдарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйгани учун ЙПХ ходими ишдан бўшатилди

Сирдарёда ўзини тасвирга олишга қаршилик кўрсатган ва ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими учун хизмат текшируви тайинланган эди. Натижада Сирдарёда ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди.

16 ноябр 2020, 17:20

Оролбўйида 12 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

2020−2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 трлн 300 млрд сўм бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шундан 523 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади.

16 ноябр 2020, 16:33

20 ноябрдан 30 ноябрга қадар коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

20 ноябрдан 30 ноябргача коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари ўтказилади. 195 мингдан ортиқ абитуриент учун тест синовлари, 50 минг нафар абитуриент учун эса ёзма имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.

16 ноябр 2020, 15:24

Ихтисослаштирилган мактаблар негизида инклюзив таълим ривожлантирилади

Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда «Zamin» халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат ўз ичига аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва инклюзив таълимни ривожлантириш каби масалаларни олди.

16 ноябр 2020, 13:58

«Ғафур Ғулом» боғи ўрнида турар-жой мажмуаси қурилмайди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги «Ғафур Ғулом» номли истироҳат боғи ўрнига турар-жой мажмуаси қурилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Маданият вазирлиги ҳозирда боғ ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилаётганини, жумладан, енгил конструкцияли иншоотлар бузилаётганини маълум қилди. Эскирган аттракционлар ҳам демонтаж қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг