Жамият

21 январ 2020, 19:40

ФВВ Томск вилоятида ҳалок бўлганлар шахсига аниқлик киритди

Томск вилоятидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган тўққиз нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди, яна бир қурбоннинг шахси аниқланмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вафот этганларнинг исм-шарифларини эълон қилди.

21 январ 2020, 19:28

АҚШ элчихонаси: Оллашукурова мамлакатни мустақил равишда тарк этди

АҚШ элчихонаси Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини айтди (блогер бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди). Дипломатик ваколатхона журналистлари эркин ишлашлари кераклигини қўшимча қилди.

21 январ 2020, 19:10

Бир йилда қарийб 300 минг киши жаримага тортилди

Йил давомида маъмурий судлар томонидан 412 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди. Деярли 300 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, маъмурий ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш шаклидаги жазо чоралари қўлланилди.

21 январ 2020, 16:10

Бош прокуратура Нариман Григоряннинг ўлдирилиши тафсилотларини маълум қилди

Нариман Григоряннинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс айбини тан олди. Унинг сўзларига кўра, дизайнерни ўлдирганидан кейин моддий бойликларни олиб, жасад ва квартирага ўт қўйган.

21 январ 2020, 14:36

Томскда юз берган ёнғинда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Томскда жойлашган бир қаватли ёғочдан қурилган уйда содир бўлган ёнғин натижасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилди.

21 январ 2020, 10:24

Сенатнинг биринчи йиғилишидан фоторепортаж

Сенаторлар Олий Мажлис юқори палатасининг сайловдан кейинги биринчи йиғилишига жам бўлди. «Газета.uz» мухбирининг фоторепортажи.

20 январ 2020, 16:19

Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиали ташкил этилади

«Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

20 январ 2020, 14:59

Ҳафта давомида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Фақатгина пайшанба куни кун қуёшли бўлади.

20 январ 2020, 12:52

Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни тарк этди

Блогер Нафосат Оллашукурова босимлар сабабли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.

19 январ 2020, 18:37

ТошФармИ ректори Иброҳим Алижонов вафот этди

Тошкент фармацевтика институти ректори Иброҳим Алимжонов 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

19 январ 2020, 15:10

Танзила Норбоева йил одами деб тан олинди

ЎзА «Йил танлови-2019» танлови ғолибларини тақдирлади. Танзила Норбоева «Энг фаол давлат арбоби — Йил одами» деб тан олинди. Барча ғолиблар рўйхати.

18 январ 2020, 15:02

Фарғонада қалин туман сабабли 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фарғона вилояти Боғдод туманида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли битта «Камаз» ва 4 та «Нексия» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бир киши вафот этди.

17 январ 2020, 21:07

Нариман Григорян ўлимида гумон қилинаётган шахс қамоққа олинди

Тошкент прокуратураси дизайнер Нариман Григорян ўлимида гумонланаётган шахс қамоққа олинганини хабар қилди.

17 январ 2020, 16:34

Кобул Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилиш ниятида

Кобул ҳокими ўринбосари Муҳаммад Фозил Шарифий Афғонистон пойтахти маъмурияти Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

17 январ 2020, 15:56

Якшанба куни ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни ёғингарчиликларсиз ўтиши, якшанбада эса айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

17 январ 2020, 11:58

Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Саратов вилоятида микроавтобус иштирокидаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди.

17 январ 2020, 09:57

ЙҲХББ ЙТҲларнинг очиқ статистикасини эълон қила бошлади

ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда ЙТҲларнинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ статистикаси ва авариялар сабабларини эълон қила бошлади. Йилнинг дастлабки 10 кунида 107 та авария натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди.

17 январ 2020, 09:41

Навоийда 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин чиқди

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо марказида юз берган ёнғин натижасида 6 та кийим дўкони тўлиқ ёнди, яна 14 та дўкон жиддий зарар кўрди.

16 январ 2020, 15:30

Абитуриентларга эндиликда 6 тагача олий таълим муассасасини танлаш имкони берилади

Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги сессиясида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги асосий вазифалар ҳақида маълумот берди.

16 январ 2020, 14:32

Бунёдкор кўпригидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида Бунёдкор кўпригида Nexia Lifan билан тўқнашди, седаннинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг