Жамият

22 сентябрь 2019, 14:38

Тошкентда Автомобилсиз кун бўлиб ўтмоқда

Тошкентнинг Учтепа туманидаги Лутфий ва Ширин кўчаларида Автомобилсиз кун бўлиб ўтмоқда. Акция «Сеул» боғидаги концерт билан якунланади.

21 сентябрь 2019, 16:48

«Ғурумсарой» полигонида Тожикистон иштирокидаги ўқувлар якунланди

«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб стратегик ўқувлари якунланди. Чегарадаги шартли жангариларни йўқ қилиш бўйича жанговар топшириқ муваффақиятли бажарилди.

21 сентябрь 2019, 14:20

Human бандлик агентлигига қарши жиноят иши қўзғатилди

Тошкент прокуратураси Европа давлатларига ишлашга юбориш учун 52 кишидан 18−35 млн сўмдан олиб, ишга жўнатмаган Human бандлик агентлигига қарши жиноят иши қўзғатди.

21 сентябрь 2019, 13:52

Архив хизматлари давлат хизматлари марказлари ва портали орқали кўрсатилади

Президент фармони билан Ўзбекистон «Ўзархив» агентлиги ташкил этилади. Миллий архив фонди ҳужжатлари босқичма-босқич рақамлаштирилади ва суғурта нусхалари яратилади.

20 сентябрь 2019, 15:55

Санкт-Петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринишда гумон қилинганлар ушланди

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришга уринишда гумонланаётган икки эркак қўлга олинди.

20 сентябрь 2019, 10:05

Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди

Исломбек Рустамбеков Тошкент давлат юридик университети проректори лавозимига тайинланди.

19 сентябрь 2019, 20:03

Улуғбек Азамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Улуғбек Азамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

19 сентябрь 2019, 14:46

«Марказ — 2019»: «Ғурумсарой» полигонида тактик ўқув машғулотларига тайёргарлик бошланди

«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари тактик ўқув машғулотларига тайёргарликни бошлади.

19 сентябрь 2019, 14:08

«Тез ёрдам»га тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан кўпроғи асоссиздир — ССВ

«Тез ёрдам»га тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан кўпроғи асоссиз чақириқларни ташкил этади. Бу тиббий хизмат сифатига таъсир кўрсатади, дея маълум қилди ССВ.

18 сентябрь 2019, 22:24

Номаълум тадбиркор Намангандаги мактабга 25 та телевизор совға қилди

Наманганда ўз исмини ошкор қилмаган тадбиркор шаҳардаги ўзи ўқиган мактабга 25 та телевизор совға қилди.

18 сентябрь 2019, 17:30

Ўзбекистон ва Тожикистон терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

18 сентябрь 2019, 16:41

Баҳром Ашрафхонов Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди

Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

18 сентябрь 2019, 16:36

Ўзбошимчалик билан олтин қазимоқчи бўлган икки киши вафот этди

Самарқанд вилоятидаги шахтада ўзбошимчалик билан олтин қазиётганларни тош босиб қолиши натижасида икки киши вафот этди, бири жароҳатланди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.

18 сентябрь 2019, 15:16

Депутат Алишер Ҳамроев: «Мен бу Қонунга қарши овоз бераман»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида"ги қонунни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

18 сентябрь 2019, 12:51

Ўзбекистон фуқаролари Санкт-Петербургда полициячига ҳужум қилди

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ҳужжатлари йўқлиги учун бўлимга боришни таклиф қилган ЙПХ ходимига ҳужум қилди. Жиноят иши қўзғатилди.

18 сентябрь 2019, 12:29

Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш саналари ва тартиблари аниқ бўлди

Мобил қурилмаларни IMEI ўрқали рўйхатга олиш тартиблари белгиланди. 1 ноябргача автомат равишда бепул, 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

17 сентябрь 2019, 23:28

2022 йилда ижтимоий ҳимоя бўйича ягона тузилма ташкил этилади

2022 йилда Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш, 2021 йилгача Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

17 сентябрь 2019, 21:01

Самарқандда осма йўл лойиҳаси тақдим этилди

Самарқандда бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган осма йўл қуриш режалаштирилмоқда.

17 сентябрь 2019, 20:17

«Марказ — 2019»: «Ғурумсарой» полигонида халқаро ҳарбий ўқув машғулотларига старт берилди

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги стратегик қўмондонлик штаб машғулотлари доирасидан ўрин олган «Марказ — 2019» ўқувига старт берилди.

17 сентябрь 2019, 18:07

Ханс Клюге ЖССТ Европа минтақавий бюросининг янги директории этиб сайланди

Белгиялик 50 ёшли мутахассис Ханс Клюге олти нафар номзод орасидан Европа минтақавий бюросининг янги директори этиб сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг