24 феврал, душанба Ob-havo Zira

Жамият

Сенат нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади 

Сенаторлар томонидан маъқулланган нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун хусусий нотариуслар фаолиятига ҳуқуқий жиҳатдан ижозат беради ва янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этади.

«Гулшан» боғи ҳудудида шифохона қурилади 

Тошкентда 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда «Гулшан» боғи ҳудудларида 4 та кўп тармоқли клиника қурилади.

Enter Engineering компаниясининг 65 ходими овқатдан заҳарланди 

Қашқадарёда UzGTL лойиҳасини амалга оширишга жалб қилинган ишчилар оммавий овқатдан заҳарланди. 65 киши шифохонага ётқизилди.

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди 

Сенат «Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унда бевосита президентга бўйсунадиган Миллий гвардиянинг ваколатлари ва вазифалари белгиланди.

Прокуратура ва ДХХ ходимларининг дахлсизлик ҳуқуқи чекланмоқда 

Прокурорлар ва ДХХ ҳарбий хизматчилари раҳбарият рухсатисиз маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Сенат қонунга киритилган тузатишларни маъқуллади.

Тошкент — Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади 

19 декабрдан эътиборан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади.

Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди 

Хива, Наманган ва Нукусда президент мактаблари очилди. Машғулотлар инглиз тилида олиб борилади, педагоглар Буюк Британия ва Африка мамлакатларидан таклиф қилинган.

1 апрелдан қўлга олиш жараёнини видеотасвирга олиш мажбурий бўлади 

2020 йил 1 апрелидан фуқароларни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар процессуал ҳуқуқларини тушунтирган ҳолда мажбурий видеотасвирга олиш ҳамда уларнинг қариндошларни бу ҳақда хабардор қилиш жорий этилади. Президент бу ҳақдаги қарорни имзолади.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари ортмоқда 

Бош прокуратура ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга доир жавобгарлик кучайтирилганлигига қарамасдан, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бораётганини маълум қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади 

Шанба куни ҳаво совиб, ёғингарчилик кутилмоқда — ёмғир қорга айланади. Якшанба кечаси совуқ бўлади.

Лазги рақси Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди 

ЮНЕСКО Хоразм лазги рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. Бахшичилик ва этник спорт турларини ушбу рўйхатга киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

ХТВ мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламади +1

Халқ таълими вазирлиги мактабларда беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ва ёзги таътил эвазига қишги таътил муддатини узайтиришни қўллаб-қувватламади. ХТВ бундай қарорга келишдан аввал жавоб бериш керак бўлган саккиз саволни санаб ўтди.