Жамият

4 феврал 2020, 15:29

ИИВ тизимида айрим раҳбарлар ишдан олинди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ИИВ тизимидаги 11 нафар раҳбарни ишдан бўшатди. Бухоро вилоятидаги йиғилишда у соҳа фаолиятига танқидий баҳо берди.

4 феврал 2020, 11:16

«ЎТЙ»: ҳалқа метро йўналишининг олтита бекати қурилиши якунланди

«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро йўналишининг «Дўстлик-Қўйлиқ» участкасидаги еттита бекатдан олтитаси қурилиши якунланганини маълум қилди. Бекатларда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

4 феврал 2020, 10:57

Жиззахда рашкчи эр ҳомиладор хотинини ёқиб юборди

Жиззахда ҳомиладор хотинини хиёнатда айблаган эр унинг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Аёл танасининг 55 фоизи куйди.

3 феврал 2020, 20:55

Ёш оилаларга уй-жой бериш механизми ўзгарди

Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ва механизми ўзгарди. Жорий йилда қуриладиган 3878та уй-жой жойлашуви аниқланмоқда.

3 феврал 2020, 20:09

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4−5 февраль кунлари Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади. Ухан рейси бепул бўлади.

3 феврал 2020, 16:30

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади

Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.

3 феврал 2020, 16:08

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди

Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.

3 феврал 2020, 14:55

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.

3 феврал 2020, 10:34

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.

3 феврал 2020, 09:49

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди

Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.

3 феврал 2020, 09:41

Чет элдаги фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш тартиблари тасдиқланди

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.

2 феврал 2020, 16:09

Пекин аэропортида қолиб кетган талабаларга ёрдам берилади

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси парвоз бекор қилинганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.

2 феврал 2020, 15:49

ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Жамшид Каримов ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2 феврал 2020, 09:46

4 февралдан Хитойга авиақатновлар тўхтатилади

Uzbekistan Airways 4 февралдан Пекин ва Урумчига доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

1 феврал 2020, 23:39

ЙҲХББга 138 та янги хизмат автомобили топширилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та автомобиль топширилди.

1 феврал 2020, 17:33 2

Метро фожиаси бўйича комиссия хулосаси эълон қилинди

Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган фожиа бўйича махсус комиссиянинг қисман хулосаси эълон қилинди. Вафот этганларнинг оилаларига қарийб 262 млн сўм бир марталик нафақа белгиланган.

1 феврал 2020, 13:22

Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автойўлда Cobalt Damas билан тўқнашди. Беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.

31 январ 2020, 19:13

Тошкентдаги «Лафарга» қабристони атрофидаги воқеалар тафсилоти

Болалар боғчаси олдида самосвал ташиб келтирган тупроқ уюмидан суяклар чиқди. Тупроқ «Лафарга» қабристонига яқин жойдан олиб келинган эди. Суяк парчаси экспертизага топширилди. Қабристондаги эски масжид ўрнига янгиси қурилаётгани, бу ишлар қабристонга таъсир қилмаслиги маълум қилинди.

31 январ 2020, 15:14

Комил Aлламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимга тайинланди

Комил Aлламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланди.

31 январ 2020, 14:58

Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари мактаблар фаолиятига асоссиз аралашганлиги учун «ҳайфсан» олди

Ўртачирчиқ туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида дарс машғулотига халал берган ҳолда текширув ўтказган тумани ҳокими ўринбосари Фарҳод Султоновга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг