Тошкентда 8 апрелдан 24 майга қадар режа асосида иссиқ сув ўчирилади.
«Ғишткўприк» чегара божхона постида заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб кириш билан боғлиқ бир неча ҳаракатга чек қўйилди.
Ҳиндистонлик таниқли дизайнер Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият бўйича туризм элчиси бўлди.
Ногирон фарзандини парваришлаш натижасида пенсия учун етарли иш стажига эга бўлмаган оналарга нафақа тўланади.
БАА фуқаролари учу 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилмоқда, БААлик тадбиркорлар учун эса бир йилгача муддатга кўп марталик визалар соддалаштирилган тартибга берилади.
Сурхондарё вилоятида кучли қум бўрони кузатилди.
Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ўқитувчи касбини улуғловчи ижтимоий рекламалар пайдо бўлди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги турар-жой объектларида замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари 53 миллион сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилишига йўл қўймади.
Коньядаги Селчук университетида «Икки қардош давлат: Туркия-Ўзбекистон ва уларнинг келгуси муносабатида менинг ўрним» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.
Бухородаги «Фавворалар майдони» боғига баландлиги 60 метр, ҳажми 16 метрга 8 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали энди автомактабларга лицензияни онлайн усулда қайта расмийлаштириш имкониятни тақдим этмоқда.
Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг қирқ учинчи сессиясида икки депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатиш қарорлари тасдиқланди.
Косон туманида яшаган С.О. исмли аёл газ плитаси устига челак қўйётганида олов кийимига ўтиши натижасида куйиш жароҳати олиб, вафот этди.
Президент қарори билан Ўзбекистонда МДҲ ичида ашёвий далилларни алмашиш тартиби қабул қилинди.
Дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи сезиларли даражада яхшиланганини билдирди.
«Ғишткўприк» чегара божхона постида умумий қиймати 26 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларни яширинча олиб ўтаётган фуқаролар аниқланди.
Тошкент давлат юридик университетида 140 минг АҚШ доллар миқдоридаги халқаро грант доирасида инновацион лойиҳа амалга оширилади.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судида 13 нафар маҳкумнинг жазосини ўталмай қолган қисмини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг