Жамият

19 март 2021, 15:51

Хонободда темир йўл станцияси ишга тушди

Андижон вилоятининг Хонобод туманида кунига 500 нафаргача йўловчи ташиш мумкин бўлган темир йўл станцияси очилди.

19 март 2021, 13:43

17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига реабилитация ускуналари топширилди

МТВ томонидан Тошкентдаги 17 та ихтисослаштирилган болалар боғчаларига ортопедик юриш тренажёрлари, рангли тўп билан тўлдирилган қуруқ ҳовузлар, бизиборлар топширилди.

19 март 2021, 13:10

ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18−20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Фуқаролардан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмаслик ва машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралди.

19 март 2021, 09:59

Қибрайда бешта автомобиль тўқнашди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида пайшанба куни эрталаб бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Хабар қилинишича, йўл кечаси ювилган, қуюқ туман ҳам тушган.

19 март 2021, 00:20

Тошкент метрополитенида иккита таркиб тўқнашди

Тошкент метросининг «Олмазор» ер ости метро бекатидан «Сирғали» йўналиши «Чоштепа» ер усти метро бекатига ҳаракатланаётган таркиб тўхтаб қолиши натижасида навбатдаги таркиб билан тўқнаув содир бўлди. Йўловчилар эвакуация қилинди, ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

18 март 2021, 17:30

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» директори ўринбосари 3 млн сўм пора олаётганда ушланди

Тошкентда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари ва бўлим бошлиғи 3 млн сўм пора олаётганда ушланди.

18 март 2021, 16:32

«Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоят судида 22 нафар «Сўх воқеалари» иштирокчиларига нисбатан суд жараёни якунига етиб, суд ҳукми ўқилди. Уларнинг барчаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича айбдор деб топилиб, 5, 4 ва 2 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

18 март 2021, 16:25

Ўзбекистондан ташқарида туриб Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилади

«Ўзкомназорат» томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузган маълумотлар базаси эгалари ёки операторларига жарима солинади ва бундай сайтларнинг иши чеклаб қўйилади.

18 март 2021, 16:12

Очиқ танловда 172 нафар судьянинг 40 фоизидан кўпроғи номуносиб деб топилди

Илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун ўтказилган очиқ танловда 172 нафар номзоддан 73 нафари судьялик лавозимига номуносиб деб топилди. Шунингдек, 2020 йилда 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Етти нафар судья эса коронавирус туфайли вафот этган.

18 март 2021, 14:08 1

2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, маълум қилинишича, тест синовлари бу йил ҳам стадион ва ҳиёбонларда ўтказилиши мумкин.

18 март 2021, 13:36

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди. Бир неча маҳаллаларда электр таъминоти узилган.

18 март 2021, 11:12

Тошкентда йил охиригача «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда

Тошкентда йил охиригача 629,4 мингдан зиёд газ истеъмолчиларига «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.

18 март 2021, 10:13

Шанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м / с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +10… +15 даражагача пасаяди.

18 март 2021, 09:50

«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Лос-Анжелесда «Олтин қоплон» мукофотига сазовор бўлди

Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Лос-Анжелесда (АҚШ) Халқаро Осиё кинофестивали мукофотига сазовор бўлди.

17 март 2021, 23:45

Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун касаллар сони кўпайтириб кўрсатилаётгани йўқ — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков сўнгги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони ортгани хақидаги кўрсаткичлар «вакцинацияга ундаш экани» ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. «Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ», — деди у. Бундан ташқари, Баҳодир Юсупалиев вакцинация пайтида ножўя таъсирлардан суғурталаниш масаласига тўхталиб ўтди.

17 март 2021, 21:14

Андижонда шифохонада ёнғин чиқди, 20 бемор қутқарилди

Андижон туманида тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин чиқди. 100 кв. м майдон, том ва шифт ёнган, 20 бемор эвакуация қилинган.

17 март 2021, 20:52

«Ўлимлар сонининг 622 та ёки 623 та бўлиши, бу — жиддий об-ҳаво яратмайди» — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков 5 март куни Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган бемор тўғрисидаги хабарга изоҳ берар экан, СВВ ушбу ўлим ҳолати чиндан ҳам коронавирус билан боғлиқ ёки йўқ эканлиги натижасини кутаётганини маълум қилди. «Ўлимлар сонининг 622 та ёки 623 та бўлиши, бу — жиддий об-ҳаво яратмайди», — деди у.

17 март 2021, 19:21

«Ҳеч ким аҳолини мажбурий эмламайди» — Баҳодир Юсупалиев

СЭС раҳбари Баҳодир Юсупалиев фуқаролар бирор вакцинани олишга мажбур эмаслигини маълум қилди. «Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин», — дейди у.

17 март 2021, 16:47

Карантин қоидаларига риоя қилмагани учун жаримага тортилаётганлар сони кескин ошди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ошгани муносабати билан карантин қоидаларини қўпол равишда бузаётгани учун жаримага тортилаётганлар сони ошди. Шу вақтгача кунлик 200−300 кишига чора кўрилган бўлса, 16 март куни улар сони 400 нафарга етди. Карантин чоралари жорий этилган вақтдан буён эса қарийб 900 минг кишига чора кўрилди.

17 март 2021, 16:29

AstraZeneca вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонга топширилди

Тошкентда 660 минг дозали AstraZeneca вакцинасини Ўзбекистонга топшириш маросими бўлиб ўтди. Оммавий эмлаш Наврўздан кейин бошланади. ЖССТ вакили AstraZeneca’нинг COVID-19 ни олдини олишдаги афзаллиги уни ножўя таъсирларидан кўпроқ эканлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг