Жамият

22 май 2020, 14:46

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +35…+37, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса +40 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги кучайиши мумкин.

22 май 2020, 14:04

Бухорода инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пуллар талон-тарож қилинди

Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ва врач-дезинфекционисти инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган жуда кўп миқдордаги пулларни талон-тарож қилгани аниқланди.

22 май 2020, 13:27

Алишер Усмонов Зангиота туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 2,51 млрд сўм ажратди

Миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1004 та эҳтиёжманд оилага 2,51 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам ажратди. Бу пуллар ҳар бир оилага қарийб 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилди.

22 май 2020, 13:25

Мусулмонлар идораси Ҳайит намози бўйича фатво берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида Рамазон ҳайити намозини ўқиш бўйича фатво берди. Унга кўра, жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги ушбу ибодатни мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит қилади.

22 май 2020, 12:42

750 минг Beeline абонентига 100 млн сўм ютиб олдингиз деган мазмунда ёлғон хабар юборилди

Beeline Uzbekistan мобил операторининг 749 минг абонентига 100 млн сўм ютиб олгани айтилган ёлғон хабар тарқатилди. Бунинг ортидан 1 млрд сўм даромад олган МЧЖ раҳбарига нисбатан иш қўзғатилди.

22 май 2020, 09:00

Фитр садақаси кимларга берилади?

Фитр садақаси қачон ва нима учун, кимлар учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда берилиши керак?

21 май 2020, 20:02

Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади. Президент ушбу байрамни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

21 май 2020, 19:45

Президент 258 нафар маҳкумни афв қилди

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқарони афв этди. Афв этилганларнинг 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

21 май 2020, 17:02

Туркманистон 61 нафар Ўзбекистон фуқаросини амнистия қилди

Туркманистонда 61 нафар Ўзбекистон фуқароси амнистияга тушди. Улар ватанга қайтарилганидан кейин Тошкент вилоятида икки ҳафталик карантинга олинди.

21 май 2020, 15:44

Бухорода бир йилда 12 марта ЙҲҚ бузган ҳайдовчи ўн учинчисида ўлим топди

Бухоро вилоятида йил давомида 12 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган ҳайдовчи ўн учинчисида ҳалок бўлди. Ўзидан ташқари 19 ёшли қизнинг ҳам ўлимига, яна беш кишининг оғир жароҳатланишига сабабчи бўлди.

21 май 2020, 14:17 1

Алишер Усмонов Андижондаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди

Миллиардер Алишер Усмонов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 1000 та эҳтиёжманд оилага 2,5 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам ажратди. Бу пуллар ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилди.

21 май 2020, 13:57

Сув тошқинида илмий ёзмалари йўқолган тадқиқотчига докторлик даражаси берилди

Президент топшириғи билан Сардоба тошқинида илмий ёзмаларини йўқотган сирдарёлик ёш олимага докторлик даражаси истисно тариқасида берилди. Таянч доктори Ўзбекистонда биринчи бўлиб онлайн тарзда ўз диссертациясини ёқлади.

21 май 2020, 13:14

22 майдан музей ва санъат галереялари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 22 майдан бошлаб «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудларда очиқ сайилгоҳ, музей ва санъат галереяларининг фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади. Ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишлари мумкин эмас. Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

21 май 2020, 12:14

Пойтахтдаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз ишини якунлади

Тошкентдаги Ҳомийлик хайриялаирни мувофиқлаштириш маркази ўз ишини якунлади. 50 кунлик фаолият давомида марказ томонидан 85 мингга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилиб, уларга жами 11,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ва дори воситалари етказиб берилган.

21 май 2020, 00:41 1

Тошкентда қурилган уч поғонали йўл ўтказгич очилди

Тошкентда Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги уч поғонали йўл ўтказгич очилди. Президент Шавкат Мирзиёев соатига 20 мингта транспорт воситасини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга уч поғонали йўл ўтказгични кўздан кечирди.

20 май 2020, 18:07

Урганчда карантин ҳудудидан қочмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳарбийлар Урганчдаги карантин ҳудудидан бир неча марта қочишга уринган шахсни ушлади. У панжарадан ошиб ўтаётган вақтда ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган.

20 май 2020, 16:54

Халқ қабулхоналари: сув тошқинидан зарар кўрган 3,5 минг оила ҳолати ўрганилди

Халқ қабулхоналарига сув тошқинидан зарар кўрган фуқаролардан 1,1 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 89 фоизи жойида ҳал қилинди. Шунингдек, вақтинча кўчирилган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиниб, уларнинг кунлик эҳтиёжлари қондирилмоқда.

20 май 2020, 14:29 1

ФВВ: Сирдарёда ёқилган буюмлар сув остида қолган уйлардан олиб чиқилган

Сирдарё вилоятида очиқ майдонда ёқилаётган буюмларнинг сув босган уйлардан олиб чиқилгани ва фойдаланишга яроқсиз экани маълум қилинди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хайрия учун юборилган буюмлар ёқиб юборилаётгани хақида хабарлар тарқалган эди.

20 май 2020, 14:02

Қорақалпоғистонда «трамадол» савдосига чек қўйилди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи «трамадол» савдосига чек қўйилди.

20 май 2020, 12:02

Апрель ойи давомида 76 киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда апрель ойи давомида 336 та ЙТҲ содир бўлиб, улар оқибатида 76 нафар киши вафот этган. Аксарият ЙТҲлар ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик ва уларнинг эҳтиётсизлиги сабабли содир этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг