Жамият

21 август 2021, 17:45

Тошкентнинг 12 та чорраҳасига «ақлли светофорлар» ўрнатилади

Тошкент ҳокимлиги ва пойтахт ИИББ ЙҲХББ Нурафшон айланма йўли бўйлаб 12 та чорраҳага «ақлли светофорлар» ўрнатади.

21 август 2021, 17:00

PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти учун аризалар қабули якунланишига 10 кун қолди

PDP Academy «Unicorn» таълим гранти доирасида 210 та талабани пулсиз ўқитади ва IT-компанияларда иш билан таъминлайди.

21 август 2021, 16:00

Коронавирусга чалинган абитуриентлар учун имтиҳон қачон ўтказилиши маълум бўлди

Тест синовларида тана ҳарорати юқори бўлгани ва COVID-19`га чалингани туфайли қатнаша олмаган абитуриентлар учун 23 август куни қўшимча тест синовлари ташкил этилади.

21 август 2021, 14:33

Афғонистонлик аёл Ўзбекистон орқали эвакуация вақтида ўғил фарзандни дунёга келтирди

Афғонистонлик ҳомиладор аёл Ўзбекистон орқали эвакуация вақтида Тошкентдаги туғруқхонада ўғил фарзандни дунёга келтирди.

21 август 2021, 12:29

Темурийлар боғлари ва Тошкентнинг яшил ўтмиши

2009 йилнинг охиридан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида назоратсиз равишда асрий дарахтлар кесиб ташланмоқда. Биз мактаб парталарида эшитганимиз буюк аждодларимизнинг меросидан ибрат олмасдан, ўз қўлларимиз билан ватанимизни саҳрога айлантирмоқдамиз. Тарихчи Таир Гюл Темурийзодалар ўз империяларини кўкаламзорлаштиришга қандай эътибор қаратганлари, Ўрта Осиё боғчилик санъатининг дунёга таъсири ҳамда нима сабабдан ота-боболаримизнинг яшил анъаналарини давом эттиришимиз лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.

21 август 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: киш

Сабзавотли, пишлоқ ва творогли, товуқ ва помидорли, балиқли — Zira.uz мазали кишлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

20 август 2021, 22:25

20 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти, 5000 сўм ва 10 000 сўм номиналдаги янги банкноталарнинг янги дизайни, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг баёноти — «Газета.uz»нинг 20 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

20 август 2021, 16:46 1

«Дарахтлар — реклама жойи эмас!» — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Йил бошидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 1300 дан ортиқ дарахтларга реклама ўрнатиш ҳолатларини аниқлаган. «Реклама тўғрисида"ги қонун ва ҳукумат қарорига мувофиқ, дарахтларга реклама жойлаштириш тақиқланади.

20 август 2021, 12:52

«Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ортгани мени хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.

20 август 2021, 12:07

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво +36…+38 даражагача исийди. Шу кунларда республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

20 август 2021, 11:53 1

«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.

20 август 2021, 11:41

Банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади

Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.

20 август 2021, 11:34

2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади

Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

20 август 2021, 11:05

«Иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратишимиз зарур» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.

20 август 2021, 10:46

«Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

19 август 2021, 20:32

Польша Кобулдан 50 кишини Навоий орқали эвакуация қилди

Польша ҳарбий самолёти Афғонистондан 50 кишини Навоий аэропортига эвакуация қилди. Улар шу ердан Польшага жўнатилди.

19 август 2021, 17:31

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосарини пора билан қўлга олишди, деб хабар берди «Xabar.uz». Айтилишича, мансабдорлар аукционда ғолиб бўлиши эвазига тадбиркордан 180 минг доллар талаб қилишган.

19 август 2021, 17:10

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади

Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

19 август 2021, 16:18

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ назоратчи-кассири 32,5 минг долларни ўзлаштириб, Lacetti автомобилини харид қилиш ва уйини таъмирлашга сарфлаб юборилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

19 август 2021, 15:02

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имконияти яратилади

Апостилни электрон тарзда олиш ва текшириш имкониятини яратишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, апостиль қўйишнинг ягона тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Янги тартиб билан хизматдан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади, ортиқча вақт ва маблағ тежалади. Қолаверса, апостилнинг ҳақиқийлигини онлайн текшириб олиш мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг