Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.
Зангиота туманида машина трактор парки раҳбари фуқарога фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни 27,7 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафта давомида республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жума кунига келиб эса асосан кам булутли об-ҳаво кузатилиб, кўпроқ баҳор фаслига хос бўлади.
Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
2020 йилда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тадбирларга 4 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Харажатлар дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва карантин зоналарини қуришга ажратилгани маълум қилинди.
1 апрелдан автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати интернет орқали — ЯИДХП порталидан ҳам амалга оширилиши имконияти яратилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаганда ташриф буюрганда, бино ва йўлларнинг носозлигини қаттиқ танқид қилди. «Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан?» дея президент Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига мурожаат қилди.
Тошкентда «ЦУМ» қаршисида жойлашган хиёбонда мустақилликнинг 30 йиллигига атаб «Истиқлол» мажмуаси қурилиши бўйича пойтахт маъмурияти қарорига қарши имзо кампанияси бошланди.
Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. 4,5 гектар ер майдонида қуриладиган аэродромнинг учиш ва қўниш майдончаси 650 метр узунликка эга бўлади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмга баҳоланган.
Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва ўқишга қайтиш учун турли сохта ҳужжатлар тайёрлаётган шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди.
«Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.
Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.
Нукусда Granit Montaj Stroy қурилиш компанияси Nukus city ҳудудида асфальт ётқизиш ҳамда сув тармоқларини таъмирлашга ажратилган 246,1 млн сўмни талон-торож қилди. Компания ишларни тўлиқ бажармасдан, ҳисоб-фактураларга сохта маълумотларни киритган.
Бухородаги марказий бозор маъмурияти вакиллари «Bukhara News» нашри сўровномасини видеога олаётган ходимларнинг ишига тўсқинлик қилди. Журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича АОКА томонидан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлигига сўров юборилди.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бағдод тумани ҳокими бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.
Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.
Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.
Яшнобод туманида «ЕQUINOX AT», «Камаз» га урилиб, зарб натижасида йўл четида турган «Nexia» билан тўқнашув содир этди. Бундан ташқари, «Камаз» бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари шифохонага ётқизилди.
Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси ва солиқ инспекцияси раҳбарлари президентнинг шаҳар маҳаллаларидан бирига режасиз ташрифидан сўнг ўз вазифаларидан озод этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг