Жамият

13 апрель 2021, 16:56

Намангандаги махсус боғча тарбияланувчиси вафотидан кейин боғча директори ва бир неча ходимлар ишдан бўшатилди

Намангандаги болалар боғчасида иссиқ сувдан куйиб, вафот этган бола воқеасидан сўнг, МТМ директори, ҳамшира, қўриқчи ва гуруҳда ишлаган барча ходимлар ўз вазифасидан озод этилди. Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган жазо тайинланиши тарафдори бўлмоқда.

13 апрель 2021, 16:49

Йил охирига қадар барча терминаллар Uzcard ва HUMO пластик карталарини қабул қилади

Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.

13 апрель 2021, 16:02

Эски Пушкин чорраҳаси олдидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун очилди

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи (эски Пушкин чорраҳаси) йўл ниҳоят автомобиллар ҳаракати учун очилди. Ушбу йўл деярли 6 йил олдин ёпилган эди. Йўлни очиш тўғрисидаги режалар январь ойида эълон қилинган эди.

13 апрель 2021, 14:33 1

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштирмоқда, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев. Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.

13 апрель 2021, 13:38

Кубатинга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилмаган — Бош прокуратура

Бош прокуратура туркшунос олим Андрей Кубатинга ДХХ томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилди. Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмагани, соғлиғи бўйича шикоятлар бўлмагани ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳолангани айтилмоқда.

13 апрель 2021, 13:18

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 минг нафардан ошди

12 апрель куни Ўзбекистонда 67,4 мингдан зиёд киши коронавирус инфекциясига қарши эмланиб, вакцина олганлар сони 200 минг нафардан ошди.

13 апрель 2021, 12:07

Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди — фото

Ўзбекистонда таровеҳ намозларининг ўқилиши бошланди. Тошкентдаги «Ҳазрати Имом» жоме масжидида бошланган таровеҳ намозларидан «Газета.uz» фоторепортажи.

13 апрель 2021, 11:43

Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида зилзила қайд этилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида 2 баллдан сезилди. Магнитуда М=5,4, чуқурлиги 191 кмни ташкил этди.

13 апрель 2021, 10:50

Маданият вазирлиги мусиқа асбобларини бозор нархидан деярли 800 млн сўм қимматроққа сотиб олган

Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

13 апрель 2021, 10:24

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

Хориждаги консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Муассаса 2 иш кунида фуқародан аризани қабул қилади ва Ташқи ишлар вазирлигининг розилигига кўра фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади.

13 апрель 2021, 09:16 1

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда.

12 апрель 2021, 18:46

Рўза пайтида соғлом овқатланиш — ЖССТ тавсиялари

Рамазон ойи пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. «Газета.uz» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатларини тақдим этади.

12 апрель 2021, 17:43

Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади

Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Авиакомпания Қувайт — Тошкент — Қувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

12 апрель 2021, 17:15

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида республикада илиқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳафтанинг иккинчи ярмига келиб ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9−14 даража, кундузи 22−27 даража илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

12 апрель 2021, 16:22

Андижонда 3 ойлик чақалоғини 700 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Избоскан туманида Г. ва О. кимдан экани номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида 700 доллар эвазига «эр-хотин мижоз»га чақалоқни берган. Фуқаро О. 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, чақалоқнинг онасига эса шартли жазо тайинланди.

12 апрель 2021, 15:00

Texnopark «Иннопром-2021» натижаларини маълум қилди

Texnopark ва Kuka компаниялари «Иннопром-2021» халқаро саноат кўргазмаси доирасида стратегик шериклик тўғрисида шартномалар тузишди.

12 апрель 2021, 13:04

Фарғонада икки кунда икки нафар велосипедчи ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, Марғилонда ҳам Lacetti автомашинаси велосипедчини уриб юборган. Натижада велосипедчи шифохонада вафот этган.

12 апрель 2021, 10:30

Саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхати

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

12 апрель 2021, 09:30

«ОТМларни фойда олиш мақсадида очиш — яхши ғоя эмас» — Комилжон Каримов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега хусусий ОТМлар учун фойда олиш масаласи устувор вазифа бўлиши керакмаслиги, олийгоҳлар ўртасидаги рақобат учун тенг шароитлар бўлишининг аҳамияти ва давлат ОТМларининг асосий устунлиги ҳақида гапириб берди.

11 апрель 2021, 17:29

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг