Жамият

8 январ 2021, 10:20

Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди

Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.

8 январ 2021, 10:19

Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган

Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизида COVID-19га антитаналар аниқланган. Улар касалликни аломатларсиз ўтказган. 7 январь ҳолатига кўра, 1328 киши эмланган.

8 январ 2021, 09:22

Хоразмда газ портлаши оқибатида вояга етмаган қиз вафот этди

Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

7 январ 2021, 20:52

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)

Тошкентда 8 ёшли ҳайдовчи отасининг қаровсиз қолдирган Lacetti автомобилини ҳайдаб, супермаркет ичига кириб борди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади.

7 январ 2021, 20:48

Давлат геология қўмитасининг собиқ раҳбари Тулкун Шаякубов вафот этди

Собиқ Ўзбекистон ССР геология вазири ва Давлат геология қўмитасининг собиқ раиси (1991−1999) Тулкун Шаякубов 88 ёшида вафот этди.

7 январ 2021, 18:39

Мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм зарар етказди

Ўзбекистонда мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм, 2020 йилнинг 11 ойида 346 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Қолаверса, коррупция ҳолатлари бўйича хабар берганларни рағбатлантиришга тахминан қанча маблағ сарфланиши очиқланди.

7 январ 2021, 17:58

Ўзбекистонда Winrock International филиали қайта очилади

Адлия вазирлиги Америка нодавлат нотижорат ташкилоти Winrock International`нинг Ўзбекистондаги филиалини рўйхатдан ўтказди. Ташкилот ваколатхонаси 2006 йилда ёпилган эди.

7 январ 2021, 17:43

Халқ банкига янги раис ўринбосари тайинланди

АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

7 январ 2021, 17:03

Наманганда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 6 кишига етди

Бош прокуратура Тўрақўрғон туманида спиртли ичимликдан захарланган 6-бемор вафот этганини маълум қилди. Бир нафар бемор реанимацияда қолмоқда. Сотувчи ва етказиб берувчига нисбатан жиноий иш очилди.

7 январ 2021, 16:58

Битирувчиси ОТМга кирмаган мактаб директорини ишдан олиш фойда берди — Шерзод Шерматов

Битирувчисининг биронтаси ҳам ОТМга кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар туфайли, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробарга камайган. 2020 йилда Қашқадарё вилоятида 16,4% мактабнинг бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган. Бу бўйича энг яхши натижа Тошкент шаҳрида (0,3% мактабда) кузатилган.

7 январ 2021, 16:29

Навоийда тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олганлиги айтилмоқда

Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олган, тендер ва танлов комиссиялари фаолиятида унинг ўзи фаол иштирок этган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратди.

7 январ 2021, 16:26

Чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар эълон қилинди

Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинди.

7 январ 2021, 15:08

Тошкент шаҳар ИИББ совуқда қолган бошпанасиз шахслар ҳақида хабар беришни сўради

Пойтахт кўчаларида совуқда қолган бошпанасиз фуқароларни кўриб, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71−281−90−32 рақамига мурожаат қилиш мумкин. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб борилади.

7 январ 2021, 12:42

«Жартепа» чегара божхона пости экспорт-импорт юклари ҳаракати учун очилди

Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлади. Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.

7 январ 2021, 12:28

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон паспорти 86-ўринни эгаллади

Визасиз саёҳат қила олиш халқаро рейтингида Ўзбекистон паспорти 86-ўринни эгаллади. Ўзбекистонликлар 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Биринчи ўриндаги Япония фуқаролари 191 та давлатга ва Сингапурликлар 190 та мамлакатга визасиз киришлари мумкин.

7 январ 2021, 12:11

Қашқадарёда электр узилишлари сабабли сув таъминоти тўхтади

Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.

7 январ 2021, 11:49

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади

Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.

6 январ 2021, 23:35

Суд Жасур Умиров ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқади

Хонанда Жасур Умировга оид жиноят иши 6 январь куни Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда, мазмунан кўриб чиқилади. Самарқанд вилояти прокуратураси хонанданинг айби терговда тасдиқланганини айтмоқда.

6 январ 2021, 23:27

2021 йил учун солиқ сиёсати. Нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. 2021 йилда акциз солиғининг 3 марта кўтарилиши, янгиланган солиқ имтиёзлари ва бошқа солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар.

6 январ 2021, 21:07

Тўрақўрғонда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 5 кишига етди

Тўрақўрғон туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида захарланиб ўлганлар сони 2 кишидан 5 кишига етди. Улар орасида энг каттаси — 52 ёш, энг кичиги эса — 36 ёшда. Жами 13 киши захарланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг