Жамият

13 сентябрь 2021, 11:50

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.

13 сентябрь 2021, 11:23

Ҳафта давомида ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади

Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати сешанба куни +29…+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача кўтарилади

13 сентябрь 2021, 10:38

Чилонзорда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги баённомани тузаётганида жанжал содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

13 сентябрь 2021, 10:17

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи

Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.

13 сентябрь 2021, 10:12

«Ҳоким бува, мени хижолат қиляпсиз». Самарқанд вилояти ҳокими иштихонлик фуқарога ёрдам берди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Ойбек Мадатовнинг мурожаатини эшитди. Ҳоким унга ногиронлик аравачаси ва сигир берди, шунингдек, пойабзал устахонаси қуриб беришга ва уйини таъмирлаш бўйича топшириқ берди. Вилоят ҳокими Ойбек Мадатовни уйлантириш бўйича ҳам кўрсатма берди. Орадан 5 кун ўтиб буларнинг барчаси амалга ошди.

13 сентябрь 2021, 09:50

Сурхондарёда ЙТҲдан сўнг пиёдалар йўлакчаси ташкил этилади ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилади

Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.

13 сентябрь 2021, 09:03

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди — India Today

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғиз бўшлиғида тиш ва металл занжир кўринишида 951 грамм олтин яширганликда айбланиб қўлга олинди.

13 сентябрь 2021, 08:57

Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

Барча ҳудудларда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролардан шикоятларни қабул қилиб, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритади.

12 сентябрь 2021, 22:22

Тошкентда телефон сотувчилари ўртасидаги пичоқбозлик натижасида бир киши вафот этди

Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Натижада бир киши вафот этди, яна бир киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

11 сентябрь 2021, 18:52

Жамшид Ходжаевга Аграр университети ректорлиги юкланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевга Тошкент давлат аграр университети ректори вазифасини бажариш юкланди.

11 сентябрь 2021, 17:28

Ўзбекистонда COVID-19`га қарши тўлиқ эмланганлар сони 3 млндан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани барча босқичларда қабул қилганлар сони 3 миллиондан ошди. Ҳозирга қадар 16 млн 600 минг дозадан кўпроқ вакцина қўлланилди.

11 сентябрь 2021, 13:00

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти абитуриентларни ўқишга таклиф қилади

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавр ва магистратура йўналишларига абитуриентларни қабул қилмоқда. Ҳужжатлар онлайн ва офлайн тарзда қабул қилинади.

11 сентябрь 2021, 10:53

COVID-19: Кетма-кет тўққизинчи кун касалланганлар сони 700 дан ошмаяпти

Ўзбекистонда 9 кундан бери кунлик касалланиш ҳолатлари 700 нафардан камроқни ташкил этмоқда. Сентябрнинг ўнинчи куни 800 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди.

11 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: олхўрили пишириқлар

Брауни-чизкейк, қуйма ва сочма, шоколадли ва творогли пироглар — Zira.uz олхўридан тайёрласа бўладиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

11 сентябрь 2021, 08:47

Германия Ўзбекистонга 356 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

COVAX дастури доирасида Германия Ўзбекистонга 356 минг доза AstraZeneca вакцинасини совға қилди.

10 сентябрь 2021, 23:23

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинади

Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

10 сентябрь 2021, 21:59 1

1 октябрдан барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилади — президент

Шавкат Мирзиёев 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этмаганини танқид қилди. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.

10 сентябрь 2021, 21:44

10 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг паралимпиячилар билан учрашуви, янги чиқарилган қарорлар, Roodell Ўзбекистонда сотиладиган Renault автомобиллари тақдимотини ўтказиши — «Газета.uz»нинг 10 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

10 сентябрь 2021, 21:07

Экстремистик ғояларни тарғиб қилишда гумонланаётган 29 нафар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қидирувдаги икки аёл билан мулоқотда бўлиб, уларнинг кўрсатмалари бўйича «Ҳизб-ут Таҳрир» экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда гумонланаётган 29 нафар аёл қўлга олинди.

10 сентябрь 2021, 16:55

Дам олиш кунлари кечқурун совуқ бўлади

Шанба ва якшанба куни совуқ антитциклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари +12…+15 даражагача пасаяди, кундуз ҳарорат +27…+30 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг