Жамият

25 октябр 2018, 23:05

Умра зиёратига борувчилар сони бўйича квота бекор қилинди

Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташланди.

25 октябр 2018, 21:08

Маъмурий ишларнинг аксарияти — ЙҲҚ бузилишлари тўғрисида

9 ой давомида 4655 ҳайдовчига автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 33583 киши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.

25 октябр 2018, 20:32

Бўка тумани давлат солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Шуҳратали Имомов Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

25 октябр 2018, 18:14

Ўзбекистонда илк маротаба Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади

Урганч шаҳрида илк маротаба талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

25 октябр 2018, 17:08

Чегарадан 746 минг долларни олиб ўтаётганлар ушланди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 746 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган икки ўзбекистонлик ушланди.

25 октябр 2018, 16:27

Бектемир туманидаги цех биносида ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Бектемир туманида сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи цех биносида ёнғин содир бўлди.

25 октябр 2018, 15:57

Коллеж ўқувчилари Экопаркда эркак кишига ҳужум қилгани учун судланди

Пойтахтда коллеж ўқувчилари Экопаркда эркак кишига пичоқ билан ҳужум қилгани учун судланди.

25 октябр 2018, 13:13

Тошкентда янги уй сотиб олган барча харидорлар пропискага эга бўлади

Эндиликда Тошкент ва Тошкент вилоятида ҳар қандай қийматдаги янги қурилган уйлардан сотиб олган Ўзбекистон фуқаролари доимий пропискага эга бўлади.

25 октябр 2018, 09:48

Туман ва шаҳарлар кўчаларига вақт ҳисобловчи светофорлар ўрнатилиши мумкин

Вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш бўйича жамоавий мурожаатни ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

25 октябр 2018, 09:30

Пропискага қўйиш тартиби такомиллаштирилди

Қорақалпоғистон ва вилоятларда доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби такомиллаштирилди.

25 октябр 2018, 09:10

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш режалаштирилмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилмоқда.

24 октябр 2018, 22:51

ЙҲҚни бузганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди.

24 октябр 2018, 22:41

Қўқондаги махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумон қилинмоқда

Қўқондаги махсус енгил саноат коллежи директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик, директорнинг ҳайдовчиси ва бошқа ходимлар жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.

24 октябр 2018, 19:42

ОТМга қабул жараёнида квота тизимидан давлат буюртмаси тизимига ўтказилади

ОТМга қабул жараёнида квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказилади, хорижий ОТМ дипломларини тан олиш ва нострификациялаш тартиби соддалаштирилади.

24 октябр 2018, 19:29

Мобиль қурилмаларини IMEI-кодлари орқали ҳисобга олиш тизими яратилади

IMEI-кодларини текшириш орқали мобил қурилмалари эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими яратилади.

24 октябр 2018, 17:37

«Мақом музейи"га АҚШдан экспонатлар совға қилинди

АҚШда фаолият юритаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков 60 дан зиёд ноёб экспонатларни Шаҳрисабздаги «Мақом музейи"га жўнатди.

24 октябр 2018, 17:22

ССВ Самарқанддаги овқатдан заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий ахборот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йил 22 октябр куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот берди.

24 октябр 2018, 15:33

Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди

Самарқанддаги Туризм коллежи яқинида жойлашган фаст-фуд тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган 26 киши овқатдан заҳарланди.

24 октябр 2018, 13:14

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

Ахборот маҳсулотларининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборотларни тарқатиш тақиқланди.

24 октябр 2018, 12:45

Қамчиқ довонида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда

Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани яна бир неча автомобиль уриб кетган. ИИВ ҳодиса гувоҳларини изламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг