13 июл, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

30 апрель 2020, 12:56

Синоптиклар — Бухоро вилоятидаги кучли шамол сабаблари ҳақида

Бухоро вилоятидаги кучли шамолга қизиган иссиқ ва совуқ циклон фронти тўқнашуви сабаб бўлди. Синоптикларнинг қайд этишича, хавфли об-ҳаво ҳодисаларини олдиндан билиш қийин, айниқса катта тезликда ривожланадиган локал ҳодисаларни прогнозлаш жуда мураккаб ҳисобланади. Мутахассислар пандемия даврида маълумотлар етишмаслиги юзага келганини ҳам эслатиб ўтди.

30 апрель 2020, 12:28

Бекободда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди

Бекобод туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сой ўзанидан тошди. Ҳодисадан жароҳатланган йўқлиги маълум қилинди. Кучли шамол ва ёмғир Бекобод шаҳрида ҳам кичик талофатларга сабаб бўлди.

30 апрель 2020, 12:25

Гендер тенгликни таъминлаш учун барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади

Ўзбекистонда барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади. Мазкур кенгашлар меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратилишини таъминлайди.

30 апрель 2020, 11:53

Ўзбекистонда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди

Карантин чораларининг юмшатилиши такси хизматларига ҳам тааллуқли. Бунда, улар карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда ва куннинг маълум вақтларида йўловчиларни ташишлари мумкин.

30 апрель 2020, 11:29

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолди: икки киши ўлди, тўрт киши жароҳатланди

Жиззах вилоятида ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган Matiz ағдарилиб кетди. Икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди.

29 апрель 2020, 21:43

Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар, ТДЮУда эса Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.

29 апрель 2020, 20:06 2

Фуқароларга шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади

Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишларига ҳам рухсат берилади.

29 апрель 2020, 18:32

30 июнга қадар мунтазам авиақатновлар тикланмайди — Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Авиачипта эгалари бир маротаба учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Юк ташувчи ва почта авиақатновлари фаолияти эса давом этади.

29 апрель 2020, 17:55

ИИВ карантинга оид саволларга жавоб берди

Ички ишлар вазирлиги карантинга оид саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, ҳунармандчилик, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолиятларини юритаётган тадбиркорлар шахсий транспорт воситасини хайдашга рухсатнома олиш имконияти, автомактабларда онлайн дарс жорий этиш масаласи ва бошқа саволларга жавоб берилди.

29 апрель 2020, 16:55

3 ойда 115 нафар амалдор жиноий жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

3 ой давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг энг кўпи — 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган.

29 апрель 2020, 14:40

Миллий идентификация тизимини яратиш режалаштирилмоқда

Яқин вақтларда яратилиши режалаштирилаётган Миллий идентификация тизими давлат ташкилотлари ва банкларга ташриф буюрган фуқаролар шахсини ҳужжатларни текширмасдан аниқлаш имконини беради. Мобил телефон рақами орқали ҳам шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади.

29 апрель 2020, 13:46

Тошкент бош режаси концепцияси: уй-жой қурилиши, ижтимоий соҳа, метрополитен ва аэропорт

Уй-жой қурилишини паст қаватли турар жойларни бузиш ҳисобига амалга ошириш, узлуксиз ҳаракатланиш магистрали узунлигини 353,6 км етказиш, аэропортни шаҳардан жануб томонга 9 километр узоқликда жойлаштириш — Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидаларидан.

29 апрель 2020, 13:18

2041 йилгача Тошкент аҳолиси 3,3 млн кишига, ҳудуди 41,5 минг гектарга ошиши кутилмоқда

Бинолар ўртача қаватлилигини ошириш, экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш, шаҳар муҳитини гуманизациялаш, шаҳар объектларига етиб бориш вақтини қисқартириш ва бошқалар — Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режаси бўйича президент қарори лойиҳасидан ўрин олган таклифлар.

29 апрель 2020, 12:48

Туркия компанияси билан Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепцияси ишлаб чиқилди

Туркиянинг Kentsel Yenileme Merkezi A.S компанияси билан биргаликда Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепциялари ишлаб чиқилди. Тошкентнинг бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

29 апрель 2020, 11:16

Абитуриентлар учун тест синовлари соддалаштирилади

ДТМ янги ўқув йилида абитуриентлар учун тест синовларида қўлланиладиган тест синовлари соддалаштирилишини хабар берди. Чет тиллари, биология, она тили ва адабиёт каби фанлар бўйича расмли ва чизмали тест топшириқлари киритилса, физика ва кимё фанларидан назарий саволлар сони оширилади.

28 апрель 2020, 17:32

Бухорода кучли шамол натижасида жароҳатланганлар сони 41 кишига етди

Бухоро вилоятида кучли шамол жами 5293 та, жумладан 3 та маданий мерос, 12 та тиббиёт муассасаси, 62 мактаб, 43 та болалар боғчаси ва бошқа объектларга зарар етказди. Ҳодисадан 41 киши жароҳатланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди — дастлабки маълумотлар.

28 апрель 2020, 12:19

Бухорода кучли шамолдан жароҳатланганлар сони ошди, бир киши ҳалок бўлди

Бухорода сониясига 25 метргача эсган кучли шамол оқибатида жароҳат олганлар сони 31 кишига етди, бир киши электр сими узилиши натижасида ток уриб вафот этди. Бошқа зарарлар ҳам бор.

28 апрель 2020, 11:10

138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган

27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол ва ёмғир натижасида газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланган. 138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган.

28 апрель 2020, 08:05

Бухорода кучли шамол натижасида 7 киши жароҳатланди

Бухоро вилоятида кучли шамол туфайли етти киши жароҳат олди. Турар ва нотурар жойларга зарар етди, дарахтлар қулаган. Тошкент ва пойтахт вилоятида ҳам кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

27 апрель 2020, 19:15

Депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди

Наманганлик депутатга ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатгани учун жиноят иши қўзғатилди. Шаҳар кенгаши депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишга аввалига розилик билдириб, кейин рад этди. Вилоят прокуратураси тақдимнома киритганидан кейин вилоят кенгаши шаҳар кенгаши қарорини бекор қилди.