8 июл, чоршанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

27 август 2018, 19:00 1

Дипломатия университети контрактлари 100 фоиз оширилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тўлов-контракт миқдорини икки баробарга оширди, стипендиядан воз кечган талабалар 18−20 фоиз камроқ тўлайди.

27 август 2018, 18:34

Ховос туманида жоме масжид биноси фойдаланишга топширилди

1000 нафардан зиёд намозхонларга мўлжалланган «Ховос» жоме масжидининг янги биноси 2018 йил 20 август куни қуриб битказилди.

27 август 2018, 17:30

Бизга янги қадриятлар керак

«Маънавият» бизга ҳеч нарса бермади, аксинча аҳволимизни оғирлаштириб юборди. Энди ўзимизни тиклаш учун нима қилишимиз керак?

27 август 2018, 16:38 1

Маънавият мавҳум тушунчами?

Маънавият — яхши тушунча. Лекин унинг тарғиботчилари маънавий етук бўлмаса, ҳаётда, амалда тескари ҳаракат қилса — ундан ортиқ ёмонлик йўқ, — дейди Давронбек Тожиалиев.

27 август 2018, 16:28

Фарғонада божхонага ишга киритиш учун пул олаётган икки фуқаро қўлга олинди

Давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 4.800 АҚШ долларини олаётган икки фуқаро қўлга олинди.

27 август 2018, 15:45

Қаршида «Хавфсиз шаҳар» тизими ишга тушди

«Хавфсиз шаҳар» тизими доирасида 4 та сектор жойлашган 4 ҳудудда Қарши шаҳар ИИБнинг алоҳида бўлимлари ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқарма ташкил этилди.

27 август 2018, 15:18

Самарқандлик фуқаро акасининг пичоқ билан етказган жароҳатидан вафот этди

Қорин қисмидаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшаган Р.Т. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этди.

27 август 2018, 14:56

Солиқ ҳисоботида қандай кўчмас мулклар кўрсатилиши белгиланди

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

27 август 2018, 13:51

Музейлар реновация дастури синов тариқасида амалга оширилади

Ўзбекистоннинг учта музейи давлат-хусусий шерикчилик асосида ва хайрия маблағлари ҳисобидан ўзини ўзи таъминлашга ўтади. Маданият муассасаларига электрон чипталар тизими ишга туширилади.

27 август 2018, 12:44

Алкогол ва тамаки маҳсулотларини мактаблардан 200 метр масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Таълим ва спорт муассасаларидан алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдо нуқталаригача масофани 200 метргача (аввал 100 метр таклиф қилинган эди) қисқартириш режалаштирилмоқда.

26 август 2018, 21:03

Урганчда математика бўйича Халқаро олимпиада ўтказилади

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика бўйича Урганч халқаро Олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

26 август 2018, 20:25

Қишга тайёрлаш мумкин бўлган егуликлар

Zira.uz`дан қишда истеъмол қилиш учун тайёрлаб қўйиладиган рецептлар жамланмаси.

26 август 2018, 18:24

Сурхондарёда «Камаз"нинг бехосдан ҳаракатланиши оқибатида уч киши вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида «КАМАЗ-5410» русумли юк автомашинаси баландликда турган вақтида тўсатдан юриб кетиши натижасида уч киши вафот этди.

26 август 2018, 17:52

2021 йилдан камида бир суткага чегарани кесиб ўтганлар алоҳида ҳисобга олинади

Маълумотлар бир ойда келувчилар/кетувчилар умумий сони ҳақидаги ахборотга қўшимча равишда тузилади.

26 август 2018, 17:28

Амир Темур кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилди

Асфальт ётқизилиши муносабати билан пойтахтдаги Амир Темур кўчасининг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилди.

26 август 2018, 17:13

«Аурум 898» клуби қўриқчилари Кенжаев ўлими юзасидан изоҳ берди

«Аурум 898» клуби қўриқчилари Жамшид Кенжаев билан бўлиб ўтган можаро ҳақида сўзлаб берди. Спортчи Жамшид Кенжаев ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

26 август 2018, 16:43

Давлат меҳнат инспекцияси ташкил этилди

Янги инспекция мажбурий меҳнатга қарши курашиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш билан шуғулланади.

26 август 2018, 16:41

Қорақалпоғистонда яйлов чорвачилиги ривожлантирилади

Қорақалпоғистонда «Иқлим ўзгариши шароитида яйлов чорвачилигини ривожлантириш орқали қишлоқ ҳамжамиятлари барқарорлигини таъминлаш» мавзусида семинарлар ўтказилади.

26 август 2018, 16:15

Наманганда «Матиз» ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши вафот этди

Наманган вилоятининг Чуст туманида «Матиз» русумли автомашина ағдарилиб кетгани натижасида икки йўловчи ҳалок бўлди.

26 август 2018, 14:04

Уч кун ичида автоойналарни қорайтиришга 45 та рухсатнома берилди

Тошкентда уч кун ичида 30 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс автомобиль ойналарини қорайтаришга рухсатнома олди.