18 ноябр, душанба Ob-havo Zira

Жамият

Тўртта шаҳарда Европа киноси фестивали бўлиб ўтади 

Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззахда Европа киноси кунлари бўлиб ўтади.

Афғонистонлик тадбиркорнинг 10 минг долларини ўзлаштирган фуқарога жиноят иши қўзғатилди 

Тошкентда «Олой» бозори ёнида қурилиш учун ер олиб беришни ваъда қилиб, афғонистонлик тадбиркордан 10 минг долларни қўлга киритган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Андижондаги «кийиниш маданиятига риоя қилмаган» ўқитувчи аёлнинг эри икки педагогни калтаклади +1

Андижонда «кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган» математика фани ўқитувчисининг эри директор ўринбосари ва ЧҚБТ фани ўқитувчисини дўппослади. Икки педагог шифохонага ётқизилди.

Мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича тажриба бошланади 

2021 йилда Сирдарё вилоятида мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича тажриба бошланади.

Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериал тасвирга олинади 

Star Media кинокомпанияси Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериални тасвирга олади. Тасвирга олиш ишлари Самарқанд, Бухоро ва Хивада олиб борилади.

Ҳафта илиқ бўлади, ёғингарчиликлар кутилаётгани йўқ 

Ҳафта давомида ёғингарчиликларсиз илиқ ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда. Октябрнинг биринчи декадасида кундузги ҳарорат +25 даража, иккинчи ва учинчи декадада +12…+17 даража атрофида бўлади.

Сурхондарёдаги мактабда пичоқбозлик содир этилди 

Музработ туманидаги мактабда оилавий жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Ишсиз фуқаро турмуш ўртоғи ва мактаб директорини жароҳатлади.

Блогер жазони ўташ вақтида руҳий асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди 

Журналист Маҳмуд Ражабнинг Хоразмдан Тошкентга пиёда юришини ёритган блогер ва инглиз тили ўқитувчиси Нафосат Оллашукурова руҳий асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди.

2018 йилдан буён 400 нафардан зиёд тиббиёт ходимига ҳужум уюштирилди 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларига ҳужумлар учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди. 2018 йилдан буён тиббиёт ходимларига 400 мартадан ортиқ ҳужум уюштирилди.

Ҳарбий қисм ва бўлинмаларга янги ҳарбий техникалар топширилди (фото) 

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига замонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди.

Ўзбекистонда ННТ кодекси ишлаб чиқилмоқда 

Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади. Январдан ННТларни рўйхатга олганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилади, маҳаллий бюджетларга уларни қўллаб-қувватлаш харажатлари киритилади.

Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 30 йиллиги байрамона нишонланади +2

Ўзбекистонда «Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг 30 йиллиги кенг нишонланади.