18 январ, шанба Ob-havo Zira

Жамият

Урганч туманлараро суди судьяси пора олаётганда ушланди 

Урганч туманлараро суди судьяси 12 минг доллар миқдорида пора олаётганда ушланди, жиноий иш қўзғатилди.

Қорақалпоғистонда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишга киришилди 

Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишларига киришилди.

ШҲТ Битими ратификация қилинди 

ШҲТга аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун имзоланди.

Навоийда баландлиги 62,5 метрли байроқ ўрнатилди 

Навоийдаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида улкан Ўзбекистон давлат байроғи қад ростлади.

Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечади 

Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечишни мўлжалламоқда — АКТ вазирлиги мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.

«Тошкент-Жанубий» вокзалида гиёҳвандлик воситасини олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди 

Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига «кириб келган фуқаро Ш. Ш.нинг ёнидан 117.87 гр. «опий» ва 33.81 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситалари топилди.

Ўзбекистон орқали транзитни амалга ошириш енгиллашди 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди.

Тергов ёки судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича низом тасдиқланди 

Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сурхондарёда давлат хизматлари сайёр тарзда автобусда кўрсатилади 

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига компьютер, принтер, сканер ва интернетга уланиш мосламаларига эга автобус ажратиб берилди.

Оролбўйи халқаро инновация марказига 45 гектар ер майдони ажратилди 

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказига 45 гектарга яқин ер майдони ажратилди.

Ноқонуний қурол сақлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди 

Фарғона туманида яшовчи Р.Эргашевнинг хонадонида бир дона ўқ отар ов қуроли ҳамда 100 грамм порох борлиги аниқланди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

85 та туманда томорқалар учун суғориш қудуқлари қазишга имтиёзли кредитлар ажратилади 

Сув таъминоти оғир маҳаллаларда аҳоли томорқалари учун суғориш қудуқларини қазишга имтиёзли кредит ресурслари тасдиқланди.