20 октябр, якшанба Ob-havo Zira

Жамият

Ўғлини калтаклаш орқали тарбияламоқчи бўлган она унинг ўлимига сабабчи бўлди 

Андижонда яшовчи уй бекаси Ш. В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.

Банк соҳасида 760 минг долларлик талон-тарожликлар фош этилди 

«Миллий банк» Андижон вилояти филиали ходимлари мижозлар ҳисоб рақамларидан қарийб 760 минг долларни ноқонуний ўтказганликда айбланмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарияти «Mercedes-Benz» компанияси менежери билан учрашди 

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖда Германиянинг «Mercedes-Benz» компанияси менежери Макс Киршенхофер билан учрашув ўтказилди.

Тошкентда газ мосламасининг носозлиги сабаб ис газидан уч киши заҳарланди 

Тошкентда газ мосламасининг носозлиги сабаб ис газидан буви ва икки набира захарланди.

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинди 

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Шамол туфайли Каттақўрғон тумани ҳокимияти биноси том қисми фуқаролар устига қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди 

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол натижасида туман ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулаши оқибатида бир киши вафот этди.

Тез тиббий ёрдам хизматига зарур моддий-техника ресурслари учун божхона тўлови бекор қилинади 

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бир қатор божхона имтиёзлари белгиланди.

ССВ ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

Коррупцияда айбланаётган Қува ҳокими ўринбосари уни тузоққа туширмоқчи бўлишганини маълум қилди 

Бош прокуратура Қува туман ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланганини маълум қилди. Амалдор эса уни тузоққа туширмоқчи бўлишганини айтмоқда.

Қутқарувчилар Қамчиқ довонида қолиб кетган ёш спортчиларга ёрдам берди 

Қамчиқда мактаб ўқувчилари ва мураббийлар кетаётган иккита Damas кечаси носозлик сабабли тўхтаб қолди. Қутқарувчилар уларга тунаб қолиш ва машиналарни созлашга кўмаклашди.

Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилади 

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи маротаба «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилмоқда.

Тошкентда ҳар ҳафта хотин-қизлар иштирокида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади 

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳар сешанба куни хотин-қизлар иштирокида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади.