Жамият

15 ноябр 2021, 11:26

«Ўқитувчиларга юклаш ҳолатлари бор». Абдуқодир Тошқулов ОТМдаги муаммолар ҳақида

ОТМ вазири Абдуқодир Тошқулов таълим муассасаларида гуруҳ мураббийи ўрнига жорий этилган «тьютор» лавозими билан боғлиқ муаммоларга тўхталар экан, уни ўқитувчиларга юклаш ҳолатлари учраётганини айтди. «Мақсад профессор ўқитувчиларни ўзига асосий ишига хос бўлмаган ишлардан озод қилиш, у сифатли дарс ўтсин», — деди у. Вазир шунингдек, дарсга кечикиб ва хатто тайёрланмасдан келаётган ўқитувчилар виждонан дарс ўтмаётганини танқид қилди.

15 ноябр 2021, 11:07

Электромобиллар учун янги намунадаги давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида — янги намунадаги давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди. 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган давлат рақами белгилари бепул алмаштириб берилади.

15 ноябр 2021, 10:54

Ўзбекистонда умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Адлия вазирлиги ва Конституциявий суд умуммиллий имтиҳонни ўтказади. Имтиҳон икки босқичдан иборат бўлиб, 1 декабрь куни бошланади. Унда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин. Энг юқори натижани қайд этган иштирокчига 15 млн сўм берилади.

15 ноябр 2021, 09:50

Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшлар бандлиги муаммолари ва уларнинг ечимларини санаб ўтди

ОТМга киришнинг қийинлиги, бизнес бошлашда имтиёзли кредит олишнинг чеклангани ва бошланғич капиталнинг йўқлиги, мактабларда касбга йўналтириш амалиётининг деярли йўқлиги ва бошқа муаммолар — Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари ва уларнинг потенциал ечимларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.

15 ноябр 2021, 09:49

Қорақалпоғистонда ИИВ ходими пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда ИИВ ходими тадбиркорнинг маҳсулотини ЙПХ масканлари орқали Хоразм вилояти ҳудудига ўтказиш эвазига пора олган вақтда ушлангани айтилмоқда. У шериклари билан ҳар бир юк ортилган транспорт воситасига 3,5 млн сўмдан сўраган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.

14 ноябр 2021, 15:04

Ҳафта бошида ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда

16 — 17 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шу кунлари республика бўйича шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳарорат кечалари 5−8° совуқгача, кундуз кунлари 0−3° илиқгача бўлади.

14 ноябр 2021, 14:38

Москвада юз берган ёнғинда 4 нафар ўзбекистонлик мигрантлар ҳалок бўлди

Москва вилоятининг Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида юз берган ёнғинда 2 киши жароҳатланган ва 4 киши вафот этган. Ташқи меҳнат миграциясининг Москвадаги ваколатхонаси вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади.

13 ноябр 2021, 18:49 1

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.

13 ноябр 2021, 18:00

Андижон вилояти прокуратураси ходими пора билан қўлга тушди

Жума куни кечки пайт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар миқдоридаги порани олаётганида ушланди.

13 ноябр 2021, 14:57

10 ойда 1964 киши автоҳалокатлар оқибатида ҳалок бўлган

Январь-октябрь ойлари давомида содир бўлган 7684 та йўл-транспорт ҳодисасида 1964 киши ҳалок бўлган, 6886 киши эса жароҳатланган. Бу рақамлар узоқ карантин чекловлари амал қилган 2020 йилдаги жами кўрсаткичлардан ҳам ошишга улгурган.

13 ноябр 2021, 13:44

Ўзбек вирусологияси асосчиси Шабат Хўжаев вафот этди

Ўзбекистон Вирусология институти асосчиси, профессор Шабат Хўжаев 98 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Нью-Йорк академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган. Фан арбоби Ўзбекистон аҳолисини гепатит вирусига қарши оммавий эмлаш ғоясини илгари сурган, 1990 йилга келиб, вирусли гепатит Б га қарши эмлаш дастурини ишлаб чиққан эди.

13 ноябр 2021, 13:16

Сенатор Улуғбек Файзиев Қизилтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

«Zarafshan Golden Group» МЧЖ компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев Навоий вилояти Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманга 25 йил раҳбарлик қилган Шабон Набиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

13 ноябр 2021, 12:41

Чанг бўрони сабоқлари

Чангли туман тарқалди, лекин ҳаёт сифати ва давомийлиги бевосита боғлиқ бўлган ҳаво сифати яхшиландими? Дарахтларни мунтазам кесиш аллақачон иқтисодий йўқотишларга эга. Табиатга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун ҳалокатлар ва офатларни кутиш шарт эмас. Ахир гап энг муҳим нарса — ҳар биримизнинг бугунги кундаги ҳаётимиз ҳақида бормоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

13 ноябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: товуқли таомлар

Товуқ сонлари ва гречка, чахохбили, рамён, қозон-кабоб, котлеталар — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган серсув таомлар рецептларини тақдим этади.

12 ноябр 2021, 21:30

12 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Бўстонлиқ туманида 56 туп дарахт кесиб ташланиши, USAID Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратиши, Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 12 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

12 ноябр 2021, 17:24

Ўзбекистондан 20 йил ичида 1,1 миллиондан ортиқ киши кўчиб кетган

2000−2020 йилларда Ўзбекистондан 1,1 миллиондан ортиқ киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Худди шу даврда мамлакатга хорижликлар 11 баравар камроқ кўчиб келган.

12 ноябр 2021, 17:18

8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди

Тошкентда 15 ёшли мактаб ўқувчиси билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг икки нафар шериги ушбу жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ўқитувчини 4 йилга, унинг шерикларини эса 2 йилга озодликдан маҳрум этди.

12 ноябр 2021, 16:36

Пиёда юришнинг фойдаси нимада?

Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Одам кунига қанча масофа юриши керак, юриш вақти ва масофасини қай тартибда ошириб бориш зарур? Бу ҳақда Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова маълумот берди.

12 ноябр 2021, 16:16

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ ҳолатда қонун бузилган — ДХА

10 ойда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 191 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. «Ўзсувтаъминот», «Ҳудудгазтаъминот», Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун бузар такшилотлар топ-5талигидан ўрин олган. Натижада 2556 нафар мансабдор жаримага тортилди, 64 нафари эса ишдан бўшатилди.

12 ноябр 2021, 15:58 1

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик ва иссиқ сув узилиб қолди

Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг