Жамият

9 ноябр 2021, 23:18

Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидаларини қўллаш бўйича тренинг ўтказилмоқда

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун «Нельсон Мандела қоидаларининг асосий тамойиллари» тренинги ўтказилмоқда. Унда, жумладан, қамоқхоналарда қийноқларнинг олдини олиш кўникмалари ҳам ўргатилади.

9 ноябр 2021, 22:38

Чанг концентрацияси энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзгидромет 4 ноябрь куни ҳаводаги чангнинг энг юқори концентрацияси Тошкент (33 марта), Чирчиқ (26), Гулистон ва Олмалиқ (20), Бекобод (18) ва Бухоро (14) шаҳарларида кузатилганини маълум қилди. Бошқа ҳудудларда эса бу кўрсаткич 2 дан 8 мартагача бўлган.

9 ноябр 2021, 21:30

9 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланиши, Шавкат Мирзиёев ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкентдаги чанг ҳақидаги фикрлари, президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши — «Газета.uz»нинг 9 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

9 ноябр 2021, 20:42

Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи эканини маълум қилди

Марказий банк ўтказган сўровномада қарийб 70 фоиз иштирокчи даромадларининг асосий манбаи ойлик иш хақига тўғри келишини таъкидлади. 28 фоиз респондент жамғармалари 1 ойгача, 16 фоизи 1−3 ойга етишини маълум қилган бўлса, 42 фоиз қатнашчи дамғармалари мавжуд эмаслигини билдирди.

9 ноябр 2021, 19:00

Шаҳло Аҳмедова Дэвид Гетта қўшиғининг ремиксини тақдим этди

TBRG Open лойиҳаси доирасида тақдим этилган қўшиқ Spotify, Apple Music, Deezer, «Яндекс.Музыка», Amazon Music, «Музыка ВКонтакте» каби платформаларда мавжуд.

9 ноябр 2021, 17:32

«Бу бизнинг қумларимиз эмас». Президент ва пойтахт ҳокими чанг-қумли туман ҳақида

«Газета.uz» мухбири Тошкент ҳокимига чанг-қумли туман ва экологик муаммолар ҳақида савол берди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса чангнинг Қозоғистондан кириб келганини айтиб, провокация қилмасликни сўради. У «Газета.uz»га экология мавзусида тадбир ташкил этишни таклиф қилди ва буни ҳокимлик қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев ҳам чанг ташқаридан келганини айтган эди.

9 ноябр 2021, 17:07

Юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча фуқаролар йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилишини маълум қилди. Юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади. Туманлардаги ҳар бир маҳаллада «гипертония саломатлик мактаблари»ни ташкил этилади.

9 ноябр 2021, 15:46

«Ўзбекистон менга киришни тақиқлади» — Агнешка Пикулицка

Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини, шу сабабли у 7 ноябрдан бери «Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган»нини маълум қилди. У бу қарорини журналистик фаолияти билан боғламоқда. «Ўзгаришлар бўлиши мумкин деган умидда Ўзбекистонга келганимга уч йилдан ошди. Ҳозирги ҳукумат даврида ҳеч қандай тизимли ўзгаришлар бўлмайди, деган ишонч билан кетяпман», — деб ёзди журналист.

9 ноябр 2021, 15:34

Тошкентдаги яна бир чорраҳадан ўтиш бўйича қўлланма эълон қилинди

Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмаси қайтадан ташкил этилди. Чорраҳадан фақат тўғрига ҳаракатланишга устувор аҳамият сифатида қаралган, ўнгга бурилиш қўшимча йўл, чапга бурилишлар эса айланма йўл ва ортга қайрилиш йўналишлари орқали амалга оширилади. Ҳокимият қўлланмани эълон қилди.

9 ноябр 2021, 15:08

2022 йилдан 1hls.uz платформасидаги тўловлар тўғридан-тўғри давлат бюджетидан қопланади

Президент қарори билан Молия вазирлиги томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали амалга ошириладиган тўловларни 2022 йил учун давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. Шунингдек, 1hls.uz иловасида ҳақиқатда пиёда юрганлигини аниқловчи механизм жорий этилади.

9 ноябр 2021, 14:42

Олмалиқда шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишини ургани айтилмоқда

Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

9 ноябр 2021, 12:24

Касаба уюшмаси бир ходимга йил давомида 5 млн сўмдан кўпроқ маблағ сарфлади

Касаба уюшмалари томонидан йил бошидан бери 14 мингга яқин ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 13,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. Жамоа шартномасини бажариш учун республика бўйича ўртача бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 1,5 млн сўмдан 5 млн 62 минг сўмгача ошди.

9 ноябр 2021, 10:40

Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

9 ноябр 2021, 09:53

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти Экология бошқармаларига бошлиқлар тайинланди

Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

8 ноябр 2021, 22:53

8 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши ва янги ҳоким тайинланиши, янги чиқарилган қарор ва фармонлар, президент раислигида ўтказилган йиғилишлар — «Газета.uz»нинг 8 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

8 ноябр 2021, 22:17

Айдар-Арнасой кўлидан балиқ овлаш ҳажми йилига 20 минг тоннага оширилади — президент

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Айдар-Арнасой ҳудудида экотуризмни ривожлантириш учун, аввало, сув ҳажми барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш кераклиги таъкидланди. Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқ овлаш ҳажмини 4 минг тоннадан 20 минг тоннага етказиш ва қирғоқлар бўйидаги 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш топширилди.

8 ноябр 2021, 22:05 2

Навоийдаги ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда

Навоий вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар банк ходими «юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш куни ишга жалб қилингани» айтилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатни ўрганишни бошлади.

8 ноябр 2021, 19:34

Magic City қўриқчилари ва шар сотувчи шахслар ўртасида жанжал содир бўлди

Magic City мажмуаси қўриқчилари ҳамда газ тўлдирилган шарларни сотувчи шахслар ўртасида можаро содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ушланган, қолганларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

8 ноябр 2021, 15:46

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди (янгиланди)

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов соғлиги даволаниш талаб этилганлиги сабабли, ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилди. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

8 ноябр 2021, 15:01

Нурафшонда 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилади

Нурафшонда Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шунингдек, кутубхона қуриш учун 34,4 млрд сўм (3,2 млн доллардан ортиқ) маблағ йўналтирилди. Лойиҳа Қаршидаги «Qashqadaryo Maks Servis Qurilish корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳокимлик харажатлар юзасидан изоҳ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг