Жамият

24 август 2021, 11:30

Олий таълим вазирлигининг рейтинг тизими нимани баҳолайди — илмий-педагогик ишларними ёки бўшлиқними?

Илмий-педагогик ишларни баҳолашнинг ҳозирги тизими «ботқоқлик»ни рағбатлантиради ва олимлар ҳамда ўқитувчиларни юқори илмий натижаларга эришишга руҳлантирмай, «боши берк кўча»га келиб қолган, деб ҳисоблайди файласуф ва антрополог Валерий Хан. Ўқитувчилар ва университетларнинг амалдаги рейтинглари нима учун мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида муаллифнинг мақоласида ўқинг.

24 август 2021, 10:56

ЖССТ: COVID-19 беморини уй шароитида қандай даволаш мумкин?

ЖССТ уйда COVID-19 билан оғриган беморларни парвариш қилишнинг асосий қоидаларини эслатди. Жумладан, вирус юқтирган беморни изоляция қилиш, у жойлашган хонани шамоллатиб туриш ва унга фақатгина ниқоб билан кириш керак. COVID-19 билан касалланган одамга тинчлик, кўп суюқлик ва тўғри овқатланиш тартиби лозим.

23 август 2021, 20:48

23 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этиши, UzAuto Motors`га янги бош директор тайинланиши, Қўрғонтепа тумани прокурорининг ўз лавозимидан озод килиниши — «Газета.uz»нинг 23 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

23 август 2021, 16:48

Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган туман прокурори ишдан олинди

Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ўз лавозимидан озод килинди. Аввалроқ, у туман ободонлаштириш ходимларини ўзининг участкасида ишлатгани айтилган эди.

23 август 2021, 16:29

Қўлланма: қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls иловасини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида 1hls иловаси ишга туширилган эди. Уни мобил телефонига юклаб, кунлик қадамларни ҳисоблаш ва улар учун электрон ҳамёнга пул тўплаш мумкин. Иловани юклаб олиш ва ундаги пулни банк картасига қандай ўтказиш — «Газета.uz» қўлланмасида.

23 август 2021, 13:25

Қаршидаги манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум лезвия билан қорни ва қўлини жароҳатлади

Қаршидаги манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум лезвия билан қорнини ва қўлларини 3−4 маротаба тилиб, ўзига енгил тан жароҳатлари етказди. Бош прокуратура колония ходимларига иш қўзғатилганини рад этди, бироқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.

23 август 2021, 12:24

Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси 16 ёшли қизни машинада уриб юборди. У вафот этди

Тошкент вилоятида Юқоричирчиқ тумани ҳокимига тегишли бўлган машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

23 август 2021, 11:50

Хайрия ҳашарига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

Шанба куни республика бўйлаб ўтказилган хайрия ҳашарида 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 189 млн сўмдан ортиғи «Маҳалла» фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилган, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳисоботида.

23 август 2021, 11:23

Ҳафтанинг биринчи ярми иссиқ бўлади

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати +38 даражада бўлиши кутилмоқда. 27 августдан бошлаб ҳарорат аста-секин пасаяди.

23 август 2021, 10:41

Алишер Қодировнинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш учун имзолар мажбурий йиғилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда мактаб тарғибочилари уйма-уй юриб, «Миллий тикланиш» партиясининг президентликка номзоди Алишер Қодировни қўллаб-қувватлаш учун мажбурий равишда имзолар йиғаётгани айтилмоқда. Ҳолатга Алишер Қодиров муносабат билдириб, имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва партия фаолларининг босимига учраганлардан депутатнинг Telegram-ботига хабар беришни сўради.

23 август 2021, 09:39

USAID қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун $1 млн ажратди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва USAID қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган меморандум имзолади. USAID шунингдек агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 млн АҚШ доллари ажратди.

22 август 2021, 15:53

Самарқанддаги тиббиёт муассасалари дори воситаларини 5,6 млрд сўм қимматроққа харид қилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасалари муқобил тижорат таклифлари мавжуд бўлгани ҳолда, 14,9 млрд сўмга, яъни 5 млрд 643 миллион сўм қимматроққа дори воситалари харид қилганини аниқлади. «Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

22 август 2021, 15:39

«АрМИ — 2021» мусобақалари иштирокчилари COVID-19`га қарши эмланган

22 августдан 5 сентябргача давом этадиган «АрМИ — 2021» Халқаро армия ўйинларидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида мусобақада қатнашадиган иштирокчиларнинг барчаси коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Таъкидланишича, хорижий иштирокчилар уйига қайтиб кетишидан олдин ҳам тўлиқ текширувлардан ўтади.

22 август 2021, 15:26

Сенатор Топиболди Холдоров вафот этди

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди Холдоров 79 ёшида вафот этди.

22 август 2021, 13:31

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси номаълум муддатга виза бўлимини ёпди

Ташқи сиёсий вазият туфайли Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум муддатгача ёпиқ бўлади.

22 август 2021, 12:45

Фарғонада Nexia ағдарилиши оқибатида 3 киши вафот этди

Данғара туманида маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

21 август 2021, 19:10

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган хитой-ўзбек ва «Спутник V» вакциналарини рўйхатга олишга рухсат берилди

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди.

21 август 2021, 18:25

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати узайтирилди

Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар асосида муаллифлик ҳуқуқининг муаллиф вафотидан кейин амал қилиш муддати 50 йилдан 70 йилга узайтирилмоқда.

21 август 2021, 17:45

Тошкентнинг 12 та чорраҳасига «ақлли светофорлар» ўрнатилади

Тошкент ҳокимлиги ва пойтахт ИИББ ЙҲХББ Нурафшон айланма йўли бўйлаб 12 та чорраҳага «ақлли светофорлар» ўрнатади.

21 август 2021, 17:00

PDP Academy`дан «Unicorn» таълим гранти учун аризалар қабули якунланишига 10 кун қолди

PDP Academy «Unicorn» таълим гранти доирасида 210 та талабани пулсиз ўқитади ва IT-компанияларда иш билан таъминлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг