1 июн, душанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

20 сентябрь 2018, 09:53

Тақиқланган ташкилотларнинг пушаймон бўлган аъзолари қайтиш имконига эга бўлди

Президент тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган фуқаролар (жумладан хорижда юрган) мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил этди.

19 сентябрь 2018, 21:37 1

Мактаб директорларига коррупцияга чек қўйиш топширилди

ХТВ мактаб директорларига коррупция ва пул йиғишларга чек қўйиш топширилди. Таълим сифатини ошира олмаган мактаблар муваффақиятли мактаблар филиалларига айлантирилади.

19 сентябрь 2018, 19:06

Германиялик талабалар Самарқандда ўзбек тилини ўрганади

Самарқанд ЧТИда Германиянинг Ҳумболдт университети билан ҳамкорликда Германиядан келган талабалар учун «Ўзбек тили, маданияти ва Самарқанд ҳаёти» номли ўқув курси ташкил этилди.

19 сентябрь 2018, 18:39

Олмалиқлик фуқаро 6 кг.дан зиёд марихуана билан қўлга тушди

Олмалиқ шаҳрида куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қорадори-2018» тадбири давомида фуқаро Н.Н.нинг сумкасидан 6 кг. 453 гр. Марихуана топилди.

19 сентябрь 2018, 18:09

Кўчмас мулкни нотариал тасдиқлаш вақти қисқарди

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда зарур маълумотларни олиш учун нотариал идораларнинг бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича 6 та маъмурий регламентни тасдиқланди.

19 сентябрь 2018, 18:00

Марғилонда «Атлас байрами» ўтказилди

11 -15 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» анъанавий тўқимачиликнинг тўртинчи фестивали бўлиб ўтди.

19 сентябрь 2018, 17:46

АҚШ Сўқоқда парк зонасини ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин

АҚШ Ўрмон хизмати мутахассислари Тошкент вилоятидаги Сўқоқ қўриқхонасида парк зонасини ривожлантириш бўйича семинарлар ўтказди.

19 сентябрь 2018, 17:12

Арнасойда прокурор ўринбосари уриб юборган пиёда вафот этди

Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов автомашина бошқарувини йўқотиши натижасида йўлакда ҳаракатланаётган Г. Эгамбердиевани уриб юборган ва жабрланувчи вафот этган.

19 сентябрь 2018, 15:42

Тошкентдаги «Болажон» истироҳат боғида сохта ИИБ ходими ушланди

ўзини ИИБ ходими деб таништирган ва фуқаролардан пул ундирган шахслар қўлга олинди.

19 сентябрь 2018, 15:10

Тошкентдаги Фурқат кўчасида ҳаракат чекланади

Tashkent City қурилиши муносабати билан пойтахтдаги Фурқат кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади.

19 сентябрь 2018, 13:44

Газ қуйиш станциялари ва газда ҳаракатланувчи автомобиллар хатловдан ўтказилади

Ҳукумат газ баллони ўрнатилган автотранспорт воситалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи газ қуйиш станцияларини тўлиқ хатловдан ўтказишга фармойиш берди.

19 сентябрь 2018, 13:29

АҚШ делегацияси Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Браунбек бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келди.

19 сентябрь 2018, 13:21

Тошкент, Жиззах ва Қаршида «Корея фестивали — 2018» бўлиб ўтади

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У ўзаро суҳбатда «Корея фестивали — 2018» тадбирини ўтказишга келишиб олди.

19 сентябрь 2018, 12:08

«Таълим ва мутахассислик» Халқаро кўргазмаси янги йўналишда иш бошлайди

«Таълим ва мутахассислик» XIХ Халқаро кўргазмасида АҚШ, Европа ва Осиёдаги нуфузли ОТМлар, НТМ ва ўқув курсларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

19 сентябрь 2018, 11:29

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Пахта йиғим-теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати бўйича бир қатор мутасадди раҳбарлар жавобгарликка тортилди.

18 сентябрь 2018, 19:56

«Ўзбекистон-Афғонистон» дўстлик жамияти ташкил этилди

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида «Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларида янги давр» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

18 сентябрь 2018, 19:26

Тошкентда биеннале кўргазмалари ўтказилади

Бадиий академия томонидан Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Ёшлар иттифоқи, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорликда биеннале кўргазмалари ўтказилади.

18 сентябрь 2018, 17:52

ИИВ ҳудудий тизимларида янги раҳбарлар тайинланди

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

18 сентябрь 2018, 17:05

«Рақс сeҳри» халқаро фестивали якунланди

«Рақс сeҳри» халқаро фестивалида 17 хорижий давлатдан, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган бадиий рақс жамоалари, санъаткорлар, олим ва тадқиқотчилар қатнашди.

18 сентябрь 2018, 16:50

Зўравонликдан жабрланган аёллар учун 130 дан ортиқ реабилитация марказлари ташкил этилди

Жойлардаги Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида 130 дан ортиқ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш Марказлари ташкил этилди.