2 июл, пайшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

19 октябр 2018, 17:15

Тошкентда Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва маданияти маркази очилди.

19 октябр 2018, 12:22 1

Божхона ходимларига уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади

Президент томонидан имзоланган «Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонунга биноан божхона органлари ходимларига уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

19 октябр 2018, 11:39

Самарқандда автобуслар йўловчиларга бир кун бепул хизмат қилди

18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси йўловчиларга имтиёз жорий қилди.

18 октябр 2018, 23:06

Пайариқ туманидаги «Ёшлар маркази"да ёнғин содир бўлди

18 октябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «Ёшлар маркази"нинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди.

18 октябр 2018, 22:49

Ўзгидромет Тошкентда ёққан лойли ёмғир сабабини маълум қилди

Тошкентда ёққан лойли ёмғирга кучли шамол ва шаҳардаги улкан қурилиш ишлари сабаб бўлгани маълум қилинди.

18 октябр 2018, 22:05

Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади

ХТВ ва «Дневник.ру» компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширади.

18 октябр 2018, 21:49

Виталий Драгунов «Ўзатом» раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Виталий Драгунов «Ўзатом» агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

17 октябр 2018, 20:41

Ўзбекистонда илк оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлади

Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 23 та оилавий меҳмон уйи очилиб, 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

17 октябр 2018, 20:14

Ўзбекистонда «Ақлли шаҳар» технологиялари жорий этилади

«Ақлли шаҳар» концепцияси лойиҳаси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

17 октябр 2018, 19:49

Ўғлини калтаклаш орқали тарбияламоқчи бўлган она унинг ўлимига сабабчи бўлди

Андижонда яшовчи уй бекаси Ш. В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.

17 октябр 2018, 19:23

Банк соҳасида 760 минг долларлик талон-тарожликлар фош этилди

«Миллий банк» Андижон вилояти филиали ходимлари мижозлар ҳисоб рақамларидан қарийб 760 минг долларни ноқонуний ўтказганликда айбланмоқда.

17 октябр 2018, 14:56

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарияти «Mercedes-Benz» компанияси менежери билан учрашди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖда Германиянинг «Mercedes-Benz» компанияси менежери Макс Киршенхофер билан учрашув ўтказилди.

17 октябр 2018, 14:41

Тошкентда газ мосламасининг носозлиги сабаб ис газидан уч киши заҳарланди

Тошкентда газ мосламасининг носозлиги сабаб ис газидан буви ва икки набира захарланди.

17 октябр 2018, 12:51

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

17 октябр 2018, 12:25

Шамол туфайли Каттақўрғон тумани ҳокимияти биноси том қисми фуқаролар устига қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол натижасида туман ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулаши оқибатида бир киши вафот этди.

17 октябр 2018, 12:09

Тез тиббий ёрдам хизматига зарур моддий-техника ресурслари учун божхона тўлови бекор қилинади

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бир қатор божхона имтиёзлари белгиланди.

17 октябр 2018, 11:51

ССВ ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

17 октябр 2018, 09:37

Коррупцияда айбланаётган Қува ҳокими ўринбосари уни тузоққа туширмоқчи бўлишганини маълум қилди

Бош прокуратура Қува туман ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланганини маълум қилди. Амалдор эса уни тузоққа туширмоқчи бўлишганини айтмоқда.

17 октябр 2018, 09:15

Қутқарувчилар Қамчиқ довонида қолиб кетган ёш спортчиларга ёрдам берди

Қамчиқда мактаб ўқувчилари ва мураббийлар кетаётган иккита Damas кечаси носозлик сабабли тўхтаб қолди. Қутқарувчилар уларга тунаб қолиш ва машиналарни созлашга кўмаклашди.

16 октябр 2018, 18:50

Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилади

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи маротаба «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилмоқда.