7 июл, сешанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

1 ноябр 2018, 22:16

«Қизил қалъа» ва «Шамун Набий» ёдгорликлари таъмири комиссия томонидан ўрганилади

Қорақалпоғистондаги «Қизил қалъа» ва «Шамун Набий» ёдгорликлари таъмири юзасидан текширув ўтказилади.

1 ноябр 2018, 21:44

Жума кечаси ва дам олиш кунлари ҳарорат тушиши кутилмоқда

2−4 ноябрь кунлари кечки вақтларда Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг тушиши, қатор ҳудудларда жума кечаси ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда.

1 ноябр 2018, 18:19

Тошкентда «Транспорт ва логистика — TransUzbekistan 2018» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Транспорт ва логистика — TransUzbekistan 2018» ўн бешинчи халқаро кўргазмаси ташкил этилади.

1 ноябр 2018, 18:13

2020 йилда пуллик йўлларни қуришга киришилади

«Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши натижасида энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлиши кутилмоқда.

1 ноябр 2018, 18:04

Германия компаниялари билан ҳамкорликда ЙҲҚ бузилишини назорат қилувчи тизим ишга туширилади

Президент қарори билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилувчи тизим Германия компаниялари билан ҳамкорликда ишга туширилади.

1 ноябр 2018, 17:50

Қувур ёрилиши натижасида шикастланган авто эгалари товон пули олди

Тошкентда сентябрда иссиқлик қувури ёрилишидан зарар кўрган автомобиллар эгаларига қарийб 18 млн сўм товон пули тўлаб берилди.

31 октябр 2018, 23:09

ИИББ ходимлари одам савдосида гумонланаётган шахсни ушлади

ИИББ уч қизни Олма Отадаги массаж салонидаги ишлашга таклиф қилган Қозоғистон фуқароси бўлган аёлни одам савдосида гумон қилиб қўлга олди.

31 октябр 2018, 20:45

Тошкентда оиланинг заҳарланишига ис гази сабаб бўлгани аниқланди

Ўзбекистон бош давлат санитария шифокори тўрт боланинг ўлимига ис гази сабаб бўлганини маълум қилди.

31 октябр 2018, 15:20

Поп туманида пахта остига 3 тонна қум ва тупроқ солиб ўтказиб юборган уч фермер ушланди

Наманган вилояти Поп туманида учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ пахта хом ашёси ўрнига ўтказилгани фош қилинди.

31 октябр 2018, 12:57

Республика бош давлат санитария шифокори Чилонзордаги ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди

Республика бош давлат санитария шифокори Сайдимурод Саидалиев Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланишдан вафот этгани юзасидан расмий ахборот берди.

31 октябр 2018, 11:46

Тошкентда тўрт фуқаро заҳарланиш оқибатида вафот этди

Тошкентнинг Чилонзор туманида тўрт фуқаро заҳарланиш аломатлари билан вафот этди.

31 октябр 2018, 10:29

Ёнғинга қарши техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланади

Ёнғинга қарши воситаларни ўрнатиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолият лицензияланади.

31 октябр 2018, 10:05

Пенсия қонунчилигига ўзгартиш киритиш таклиф қилинди

Касал бола ва қарияларни парваришлаганларнинг пенсияга чиқишидаги чекловни олиб ташлаш таклиф қилинди.

30 октябр 2018, 21:33

ЖССТ: 93 фоиз болалар заҳарли ҳаводан нафас олмоқда

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ифлосланган ҳавони йилига 7 миллион кишининг умрига зомин бўлаётган «янги тамаки» ва «тинч фавқулодда ҳолат» деб атади.

30 октябр 2018, 21:26

Тергов ва суриштирув жараёнида жисмоний шахсларнинг барча банк ҳисоблари «музлатилиши» мумкин

Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

30 октябр 2018, 20:43

Тўйларда қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик билан шуғулланаётганлар қонуний фаолият кўрсатяптими?

Тўйларда қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик билан шуғулланаётганларнинг қай даражада қонуний фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берилди.

30 октябр 2018, 20:10

Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди ҳамда қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилиниши белгиланди.

30 октябр 2018, 18:47

Дори воситаларининг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги тан олиниши тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан дори воситаларининг Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиб-таомили тасдиқланди.

30 октябр 2018, 18:29

Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи янги ўйин яратди

Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи Дамир Асаматдинов 5 ёшдан юқори ёшдагилар учун мўлжалланган «Emoji Math» номли мобиль қурилмалар учун ўйин дастури ишлаб чиқди.

30 октябр 2018, 17:16

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатлари кенгайтирилди

Трамадол ва зопиклон («соннат») муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилди.