Жамият

24 апрель 2021, 20:18 1

Антимонополия қўмитаси реклама конструкциялари «снос» қилинишига изоҳ берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама конструкциялари оммавий равишда бузиб ташланаётганига изоҳ берар экан, уларнинг ярми талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди. Қўмита барча томонларни қонун талабларига риоя қилишга чақирди. Тадбиркорлар эса ташқи реклама объектлари демонтажи, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, суд қароридан сўнг амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.

24 апрель 2021, 17:30

Назорат-текширувчи органлар вазирларга бўйсунмаслиги керак — бош прокурор

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев вазирлик ва идоралар бўйсинувидаги текширувчи органларнинг мустақиллигини шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция икки йил ичида ўз ташаббуси билан бирор марта ҳам текширув ўтказмаган, бир сўмлик ҳам зарарни аниқламаган. Ваҳоланки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарарларни аниқлаган.

24 апрель 2021, 11:44 2

Ўзбекистон қаҳрамони Хасан Нормуродов вафот этди

Ўзбекистон қаҳрамони Хасан Нормуродов 82 ёшида оламдан кўзд юмди. Яқинда у шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

24 апрель 2021, 11:10 1

Ўзбекистонлик талаба япониялик ўсмирни қутқариб қолди. Япония элчиси миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистонлик талаба Элдор Ўринбоев чўкаётган япониялик ўсмирни қутқариб қолди. Япониянинг Тошкентдаги элчиси Ёшинори Фужияма Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

24 апрель 2021, 10:30 1

Саҳарлик ва ифторлик учун тўйимли таомлар

Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун тўйимли ва лаззатли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

23 апрель 2021, 20:33

Президент Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюриб, бутун мамлакат бўйлаб ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш кўрсатма берди.

23 апрель 2021, 17:51

«Чиройли» авторақамлар сотуви бўйича янги рекорд ўрнатилди

2021 йилнинг илк уч ойида ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамлар сотиб олиш учун 62 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди. Бу «чиройли» авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

23 апрель 2021, 15:31

Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган — Танзила Нарбаева

2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

23 апрель 2021, 15:08

Дам олиш кунлари об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 23−25 даража, баъзи жойларда эса 8−30 даражагачани ташкил этади.

23 апрель 2021, 14:42

ЎзЖОКУда ўқув йили охиригача масофавий таълимда давом эттирилади

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ўқув йили охиригача масофавий таълимда давом эттирилади. Дарслар онлайн шаклда давом этади ва ҳозирда ётоқхонада турадиган талабаларга 24 апрелдан уйга кетишга рухсат берилади.

23 апрель 2021, 14:27

2020 йилда 500 нафардан ортиқ вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилган

Ўзбекистонда 2020 йилда оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, қасддан одам ўлдириш 13,1 фоизга, қасддан оғир шикаст етказиш 13 фоизга, номусга тегиш 27,7 фоизга, талончилик 43,1 фоизга, босқинчилик 18,5 фоизга, товламачилик 35,5 фоизга, ўғрилик 52 фоизга кўпайган.

23 апрель 2021, 13:41

«14 та квартира, 43 та машина, 172 та дўкон». Бош прокурор — собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шерикларининг ундирилган мулки ҳақида

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.

23 апрель 2021, 12:57

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида вақтинча иссиқ ва ичимлик суви бўлмайди

Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда 26 апрель соат 10:00 дан 27 апрель соат 10:00 гача иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

23 апрель 2021, 12:34

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилди

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилган. Нехиа русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р. лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

23 апрель 2021, 12:11

Нигина Ўктамова бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Нигина Ўктамова Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи аёл боксчи бўлди. Полшадаги мусобақада Ўзбекистонни тақдим этган спортчилар олтита медаль билан тақдирландилар.

23 апрель 2021, 12:06

Ўзбекистонга қалбаки авторақамлар олиб кирилаётгани аниқланди

Юк машинаси ҳайдовчиси бир нечта сохта «чиройли» автомобиль рақамларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлди. Улардан икки жуфти бир хил эканлиги аниқланган.

23 апрель 2021, 11:33

«Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини 24 соат ишлашига рухсат бериш керак» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилишини маълум қилди. Мустақиллик байрамига қадар вилоят ва шаҳар марказларида 3−4 та, Тошкентда 10 та кўчалар шундай марказларга айлантирилади. Уларнинг 24 соат ишлашига рухсат берилади.

23 апрель 2021, 10:25

COVID-19 га қарши ярим миллиондан ортиқ киши эмланди

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланганлар сони ярим миллиондан ошди. Сўнгги кунларда эмланиш даражаси пасайган. Бунга Рамазон ойида рўза бошланиши сабаб бўлиши мумкин.

23 апрель 2021, 09:55 1

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси келтирилди. Вакцина учун харажатларнинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

22 апрель 2021, 23:10

Ўзбекистон қамоқхоналарида бесоқолбозликда айбланган 49 нафар шахс сақланмоқда — ОАВ

Ҳозирда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш колонияларида Жиноят кодексининг 120-моддаси (бесоқолбозлиқ) билан айбланган 49 нафар шахс сақланмоқда. Сўнгги 5 йил ичида 44 киши бесоқолбозлик бўйича жавобгарликка тортилган. Ушбу маҳкумлар билан доимий равишда психологик ишлар индивидуал тарзда олиб борилиши айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг