Жамият

29 апрель 2021, 14:05

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

29 апрель 2021, 13:29 1

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.

29 апрель 2021, 13:23 1

«Тошкент метроси ва ишонч синоним сўзлар эди» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда метро тўхтаб қолгани ҳақида

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.

29 апрель 2021, 11:35

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

28 апрель 2021, 23:24

Метрода йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда

«„Пойтахт ер остидаги“ воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда», — дея маълум қилди МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.

28 апрель 2021, 21:07

БухДТИда давлат харидларидаги қонунбузарликлар тасдиғини топди

Коррупцияга ва монополияга қарши курашиш идоралари Бухоро давлат тиббиёт институтида давлат харидлари жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилганини тасдиқлади. ОТМ ректор ва шартнома тузилганидан кейин ноширлик лицензиясини олган компания ходимаси муаллифлигидаги китобларни сотиб олган. Хизмат машиналари учун ортиқча сарфланган газ харажатлари собиқ ректор Амрилло Иноятов (ҳозирда ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари) ва амалдаги ректор Шуҳрат Тешаевдан ундирилган.

28 апрель 2021, 19:07

Метро тўхтаб қолгани юзасидан ишчи гуруҳ тузилди — Ўзбекистон темир йўллари АЖ

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани юзасидан расмий муносабат билдирилди. Метро техник носозлик сабаб тўхтаб қолгани айтилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганлигини маълум қилинди.

28 апрель 2021, 18:31

Навоийда бир аёл уч яшар қизини сотмоқчи бўлди

Навоий вилояти Учқудуқ туманида уч ёшли қизини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

28 апрель 2021, 18:20

«Новза» метро бекати яқинида поезд тўхтаб қолди, йўловчилар бекатгача рельслардан юриб борган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолгани ва метро йўловчилари бекат томон туннель бўйлаб пиёда кетишгани тўғрисида видео тарқалди.

28 апрель 2021, 16:34

Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди

Тошкентдаги 107 та мактабда таълим онлайн шаклга ўтказилди. Ҳозирги кунда Тошкент мактабларида 234 967 нафар ўқувчи анъанавий тарзда, 214 077 нафар ўқувчи масофадан туриб таълим олмоқда.

28 апрель 2021, 15:01

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, вафот этди

Наманган вилоятида «KIA BONGO III» русумли автомашина орқа томонга ҳаракатланган вақтида 2 ёшли болани босиб юборган. Бола воқеа жойида вафот этган.

28 апрель 2021, 14:51

Антимонополия қўмитаси нарх-наво ўсишини жиловлаш мақсадида биржада пахта ёғини сотиб олишни чеклади

Антимонополия қўмитаси пахта ёғи ва чигит нархини шаклланиши устидан назоратни кучайтирмоқда. Қўмита тадбиркорлар мавжуд вазиятдан фойдаланиб, уруғлар нархини асоссиз ошириб юбориши ёки бозорда унинг таъминотини сунъий равишда жиловлаши мумкин деб ҳисоблайди. Фонд биржасида битта харидор томонидан пахта ёғини сотиб олиш миқдори чекланди.

28 апрель 2021, 13:20

Бухоро халқаро аэропорти раҳбари ўзгарди

Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаб келган Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.

28 апрель 2021, 12:50 2

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.

28 апрель 2021, 12:02

Абитуриентлар учун намунавий тест саволлари эълон қилинди

Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун тарих, математика, кимё, физик, биология, она тили, инглиз тили ва бошқа фанлардан намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча тестлар.

28 апрель 2021, 11:33

Боғча ходимлари, ўқитувчилар ва сурункали касаллиги бор фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни вакцинация қилиш жараёнлари бошланди.

28 апрель 2021, 11:31

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 мингдан ошди

27 апрель куни Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами мамлакат бўйича эмланганлар сони 600 минг нафардан ошди.

28 апрель 2021, 11:08

Фуқароларга ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга рухсат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини белгиловчи қонунни имзолади. Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат қилиб қўйилди.

28 апрель 2021, 10:58

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

28 апрель 2021, 10:46

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг