Жамият

7 феврал 2022, 12:36

Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер озод этилди

Ўзбекистондан Новосибирскка учиб кетаётганида багажида дрон аниқлангани учун қўлга олинган россиялик тревел-блогер Максим Лимар уй қамоғидан озод этилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, у айни вақтда ватанга қайтиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.

7 феврал 2022, 12:19

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди, Оққўрғон ҳокими ўзгарди

Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Каримжонов Оққўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

7 феврал 2022, 12:11

Пойтахда машина сиқиб кетган автобус устунга бориб урилди

Тошкентда 59-рақамли автобус енгил автомобил сиқиб кетиши натижасида йўл четига чиқиб кетган ва устунга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 2 киши енгил жароҳат олган.

7 феврал 2022, 11:10

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 900 нафардан камайди

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда бир сутка давомида 900 нафардан кам кишида коронавирус аниқланди. Пневмония билан касалланганлар сони ҳам аввалги кунларга нисбатан бирмунча камайган.

7 феврал 2022, 11:03

Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 минг пора олаётганида ушланди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари фуқарога 1000 гектар ерни ажратишга ваъда бериб, бунинг эвазига 80 минг доллар сўраганлиги айтилди. Ҳоким ўринбосари келишилган маблағдан 50 минг долларни олган вақтда ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

7 феврал 2022, 10:32

Бухорода футбол ўйнаган аҳоли ўртасида жанжал юзага келди

Бухоронинг «Мохон» қишлоғидаги стадионда футбол ўйнаган «Тобагар» ва «Чандир» қишлоқлари фуқаролари ўзаро муштлашиб кетган. Бунга нима сабаб бўлгани айтилмаган. Ҳозирда тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув кетмоқда.

7 феврал 2022, 10:09

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ЙТҲда вафот этди

Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори ўзига тегишли автомобилда аварияга учради. У кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

6 феврал 2022, 17:00

Агар TikTok ёмон бўлса, келинг, уни яхши қилайлик — Хайрулла Нуриддинов

Журналист Хайрулла Нуриддиновнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардаги ёшларнинг «бемаза қилиқ"ларига TikTok айбдор эмас. У ўзининг «Менимча» кўрсатувида «TikTok`ni ёмонотлиқ бўлаётганига сабаб, ўша ёшларнинг ота-онасида, ёшларга тарбия етишмаётганлигида» эканини айтди. Шунингдек, у TikTok бир майдонлигини, унинг фойдали томонлари ҳам борлигини айтиб ўтди.

6 феврал 2022, 13:23

Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ўз лавозимидан озод қилинди

Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева «ўз аризасига кўра» вазифасидан бўшатилган. У Қашқадарё вилоятидаги ягона аёл ҳоким эди. Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, яқин кунларда янги ҳоким сайлаш масаласи кўриб чиқилади.

6 феврал 2022, 12:00 1

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

6 феврал 2022, 10:55

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди

Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.

5 феврал 2022, 21:03

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилда 15,7 млрд сўм ишлаб топган, мусобақалар ўтказиш учун эса 16 млрд сўм сарфлаган, бу ЎзПФЛнинг ОАВ олдидаги илк очиқ молиявий ҳисоботида маълум қилинди. «Аввал, жамоалардан пул олмайдиган ташкилотга айланиб олишимиз, ундан кейин жамоаларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак», — деди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев. Қолаверса, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиши ҳам қайд этилди.

5 феврал 2022, 19:39

Хоразм Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходими пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Жума куни Қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси инспектори пора билан ушланганини рад этиб, у ишдан аввалроқ бўшаганини маълум қилди. Шанба куни эса Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вазирлик изоҳини инкор қилиб, ушбу ходим 1000 доллар пора билан ушланганини қайд этди. Шунингдек, гумондор инспекцияда ишлашини тасдиқловчи маълумотлар эълон қилинди.

5 феврал 2022, 18:12

Қашқадарёда «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

Туризм ва спорт вазирлиги Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Майданак арчазорларида ўтов, «camping», «glamping», эко-уйлар, енгил конструкцияли контейнерлар жойлаштириш, экстремал туризмни ривожлантириш, осма дор йўлини қуриш, қолаверса, яқин ҳудуддаги қишлоқларда 100 дан ортиқ меҳмон уйини барпо этиш имконияти ўрганилмоқда.

5 феврал 2022, 17:22 3

Хоразм давлатидан Совет иттифоқигача. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган? — видео

Милоддан аввалги VI асрдан ХХ асрга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида йигирмадан ортиқ давлатлар ҳукм сурган. «Газета.uz» geacron.com тарихий хариталар платформасига асосланиб, Ўзбекистон ҳудудида асрлар оша ҳукмронлик қилган давлатлар харитасини тақдим этади.

5 феврал 2022, 16:38

Талабалар учун қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрнинг сўнгги 10 кунлиги ва январнинг илк 10 кунлиги оралиғида професссонал таълим муассасалари ўқувчилари ва ОТМ талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклиф этилмоқда. Унда шунингдек, таътилдан 10 кун аввал авиа ва темирйўл чипталари учун 50 фоизлик чегирма бериш ҳам кўзда тутилган.

5 феврал 2022, 15:22

Орол денгизидан кўтарилган қум ва чанг бўронлари натижасида Қорақалпоғистон йилига $44,2 миллион йўқотади — Жаҳон банки

Оролқум чўлидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари туфайли йўқотишлар Қорақалпоғистонда йилига 44,2 млн доллар ёки ЯИМнинг 2,1 фоизини ташкил этади. Жаҳон банки тадқиқоти натижаларига кўра, Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш аҳолининг саломатлиги яхшиланишига олиб келиши ва ҳар йили 28−44 млн доллар миқдорида қўшимча фойда келтириши мумкин.

5 феврал 2022, 15:16

«Ойлигимиз одамларникидан камроқ, лекин яшашга етади». Тошкент аэропортидаги хизмат итининг бир куни

Танишинг, бу — Ц. Ворро — етти ёшли лабрадор ва Тошкент халқаро аэропорти кинология хизмати ходими. У ва яна ўнлаб овчарка ва спанеллар аэропортнинг икки оёқли ходимларига портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюталарни топишда ёрдам беришади. Биз Ц.Ворродан иши, хўжайини, маоши ва пенсияга чиқиши ҳақида сўрадик.

5 феврал 2022, 15:06

Тошкент жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга қисқартирилади

Президент қарори билан 2025 йилгача Тошкент шаҳридаги жамоат транспортининг ҳаракатланиш оралиқ вақтини икки баробарга камайтириш, қолаверса, 1063 та автобус ва 673 та электробус харид қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, велосипедларни ижарага бериш, «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари ҳам жорий этилади.

5 феврал 2022, 14:34

Одам савдосида гумон қилинган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди

Одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиниб, 9 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди. У қизларни алдаб, БААга олиб боргани ва паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг