Жамият

2 август 2019, 20:49

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими 13 йилга қамалди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

2 август 2019, 19:36

Шахсни қайта тарбиялашда озодликни чеклаш жазосидан фойдаланилмоқда

Ўғрилик жиноятига қўл урган берунийлик коллеж ўқувчисига нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.

2 август 2019, 19:08

Project CURE Оролбўйи шифохоналарига тиббиёт ускуналарни етказиб беришга тайёр

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Американинг Project CURE хайрия ташкилоти билан Оролбўйи тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини ўрганиш ва уларга замонавий ускуналар етказиб беришга имкон берувчи меморандумни имзолайди.

2 август 2019, 18:20

Электрон тўлов хизматлари электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни бошлади

UPAY ва Payme электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни тиклади. Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси онлайн хизматлар билан шартномани уни қайта кўриб чиқиш учун тўхтатган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу тадбирни 15 августдан кейинга қолдиришга чақирди.

2 август 2019, 17:35

«Биз базавий норма бўйича барча таклифларни ҳисобга оламиз» — энергетика вазири ўринбосари

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси учун базавий нормани белгилашда оила аъзолари сони ва турар жой майдони ҳисобга олинишини маълум қилди.

2 август 2019, 16:30

Ўзбек ҳарбийлари энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони мусобақасида қатнашади (фото)

Ўзбек ҳарбийлари «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» халқаро мусобақасида иштирок этади.

2 август 2019, 16:18

Самарқандда 24 нафар МТМ мудираси қўпол хатоликка йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди

Самарқандда 24 нафар МТМ мудираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ҳамда 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.

2 август 2019, 14:28

Меҳнат вазири — ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқ ҳақида

«Ҳашар — ихтиёрий кўмаклашиш ва байрам. Мажбурий меҳнат — бирор жазо қўллаш таҳдиди остида иш бажариш». Меҳнат вазири ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.

2 август 2019, 13:32

Касби туман ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Касби туман ИИБ бошлиғи лавозимига Чори Кўчаров ўрнига Фарруҳ Ибрагимов тайинланди. Самарқанд ва Жомбой туманларида ҳам янги ИИБ бошлиқлари иш бошлади.

1 август 2019, 16:30

«Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатишини маълум қилди

«Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатишини маълум қилди: «Биз таҳқирлардан чарчадик».

1 август 2019, 16:08

«Жиноятга мойил аёлларнинг 23 тоифаси» ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «Жиноятга мойил аёлларнинг 23 тоифаси» ҳақидаги хабарларни ҳақиқатдан мутлақо йироқ деб атади.

1 август 2019, 11:36

«Автотест» тўғрисидаги қонун" бўйича норозилар судга мурожаат қилишлари мумкин

Монополияга қарши курашиш қўмитаси юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳар икки йилда малака ошириши тўғрисидаги талабга рози бўлмаган субъектлар ҳукумат ёки Конституцион судга мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. Avtotest Report монополист корхоналар реестрига киритилиши мумкин.

1 август 2019, 10:43

Тошкент вилоятида яна учта ҳудудда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш йўлга қўйилди

Тошкент вилоятида яна учта туманда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш йўлга қўйилди. Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник қурилмалар билан жиҳозланади.

1 август 2019, 08:46

Молия вазирлиги тарифларнинг оширилиши истеъмолчиларга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди

«Тарифларнинг оширилиши, бу — миллий бозордаги нархларни жаҳон нархларига яқинлаштириш эмас, балки корхоналарнинг зарарсиз ишлаш нуқтасига яқинлашишдир», — дея қайд этди Молия вазирлиги. Истеъмолчиларнинг жами харажатлари ойига 58,5 минг сўмга ортиши кутилмоқда.

31 июл 2019, 20:26

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизими такомиллаштирилади

Президент Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.

31 июл 2019, 20:20

Бош прокуратура коррупция етказган зарар миқдорини маълум қилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ярим йил давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳаракатлари етказган зарар миқдорини маълум қилди.

31 июл 2019, 20:19

Ўқишга киритишни ваъда қилган университет ходими қўлга тушди

Андижон давлат университетининг архив мудири уч фуқародан жами 12.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

31 июл 2019, 18:35

Комил Алламжонов бузилишлар тўғрисида фикр билдирди: «Беркитиб юрадиган замонлар ўтди»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Ўзбекистондаги бузилишлар ва уларнинг ОАВда ёритилиши масалалари бўйича фикр билдирди. У жиддий қаралмаса, бу кетишда оқибати ёмон бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

31 июл 2019, 14:39

Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди

Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Жомбой туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Аввалги ҳокимлар президентнинг вилоятга ташрифи вақтида ишдан бўшатилган эди.

31 июл 2019, 13:53

Мирзо Улуғбек кичик саноат зонасида йирик ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек кичик саноат зонасидаги арматура ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинни ўчиришга бир соатдан зиёд вақт керак бўлди. Ёнғин технологик жараён бузилиши сабабли электр тармоғида зўриқиш вужудга келгани натижасида пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг