Жамият

26 ноябр 2019, 08:55

2020 йилдан йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

2020 йил 1 январидан Тошкентда, 1 августдан эса Нукус ва вилоятлар марказларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

25 ноябр 2019, 17:26

1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради?

1 декабрдан кучга кирадиган ўзгаришлар — IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишнинг пулли бўлиши, грант ютган ходимларнинг рағбатлантирилиши, тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси ва бошқалар.

25 ноябр 2019, 17:13

Тошкентда 89 та бепул ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди

Тошкентда ташкил этилган 89 та ҳуқуқий маслаҳатхонада сешанба кунлари тергов органлари ходимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

25 ноябр 2019, 14:00

Ҳафта давомида об-ҳаво қуёшли ва совуқ бўлади

Ҳафта совуқ бўлади — кундузи ҳаво ҳарорати +3 даражагача илийди, тунги ҳарорат эса баъзи ҳудудларда -12 даражага тушиши мумкин. Ёғингарчилик кутилаётгани йўқ.

25 ноябр 2019, 09:53

Оренбург вилоятидаги ЙТҲда 4 ўзбекистонлик вафот этди

Оренбург вилояти ҳудудида микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

23 ноябр 2019, 17:23

ИИВ Қоровул қўшинларининг собиқ қўмондони қамоққа олинди

ИИВ Қоровул қўшинларининг собиқ қўмондони, генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди.

23 ноябр 2019, 14:55

Тошкент ИИББ гиёҳванд моддалар реклама қилинган баннер буюртмачисини аниқлади

Гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтувчи QR-кодли баннерга самарқандлик шахс буюртма бергани аниқланди. У буюртмани интернет орқали Россиядаги блогердан олган. Худди шундай баннер Самарқандга ҳам ўрнатилган.

23 ноябр 2019, 14:18

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Саъдий оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таҳрир санъати устаси Маҳмуд Саъдий оламдан ўтди.

22 ноябр 2019, 17:45

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди

«Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистон халқ рассоми» унвонига эга бўлган санъаткорлар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди.

22 ноябр 2019, 17:13

Андижонда газ портлаши оқибатида она ва ўғил жароҳатланди

Андижон вилоятида хонадонда газ портлаши натижасида аёл ва унинг 18 ёшли ўғли жароҳат олди. Қўлбола иситиш печига уланган велосипед резина камерасидан газ сизиб чиқиши ҳодисага сабаб бўлган.

22 ноябр 2019, 10:31

Тошкентдаги баннерда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайт реклама қилингани аниқланди

Тошкентда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтадиган QR-кодли реклама баннери аниқланди. Пойтахт ИИББ вазият назоратга олинганини хабар қилди.

22 ноябр 2019, 09:46

Уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтилади

Президент минимал давлат пенсияси ёки пенсия жамғармасига ажратиладиган тўпланиб борадиган пенсиялардан иборат уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш бўйича топшириқ берди.

21 ноябр 2019, 18:59

Қибрайдаги болалар боғчасида 180 млн сўмлик озиқ-овқатлар талон-тарож қилингани аниқланди

Қибрай туманидаги 25- мактабгача таълим ташкилотининг мансабдор шахслари 180,4 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини талон-тарож қилгани аниқланди.

21 ноябр 2019, 17:04

Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда

Наманганда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. Унинг ҳудудида Фарғона водийсида илк осмонўпар бинолар қурилади.

21 ноябр 2019, 14:18

Бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўзбекистоннинг учта вилоятида бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, бир бола шифохонага ётқизилди.

21 ноябр 2019, 10:00

Тошкент вилоятида Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони аниқланди

Тошкент вилоятида VI-VII асрларга оид Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони топилди.

21 ноябр 2019, 09:50

Тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани аниқланди

«Тиббиёт қурилиш» ДУК мансабдор шахслари тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмни қариндошларига қарашли корхоналарга ўтказиб, талон-тарож қилгани аниқланди.

21 ноябр 2019, 09:40

Қашқадарёда консерваланган помидордан заҳарланган оиланинг икки аъзоси вафот этди

Қашқадарё вилоятида қўлбола усулда тайёрланган помидор консервасидан заҳарланган етти кишилик оиланинг икки аъзоси — она ва 13 ёшли ўғил вафот этди.

21 ноябр 2019, 09:29

Бир маҳкум бошқа маҳкумни қамоқхонадан чиқариб юбораман деб алдаб, 2 минг доллар пулини олди

Тошкент вилоятидаги манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум бошқа маҳкумни колониядан чиқариб юбориш билан алдаб, 2 минг доллар пулини қўлга киритди.

20 ноябр 2019, 18:04 1

Актриса Гавҳар Шарипова ҳайдовчи шилқимлик қилгани учун ўзини машинадан ташлаб юборган

Юк машинаси ҳайдовчиси актриса Гавҳар Шариповага шилқимлик қилган. У ҳаракат вақтида ўзини машина салонидан ташлаб юборган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг