22 феврал, шанба Ob-havo Zira

Жамият

Тошкентда Kyung-in Women’s University халқаро университети филиали очилади 

Тошкентда 2021 йилгача Жанубий Кореянинг Kyung-in Women’s University университети филиали очилади.

ХТВ 11,4 млрд сўмлик молиявий қоидабузарликларни аниқлади 

Халқ таълими вазирлиги аудиторлари биринчи чоракда тизимдаги муассасаларда 11,4 млрд сўмлик молиявий қоидабузарликларни аниқлади, уларнинг катта қисми ортиқча харажатлар ва қилинмаган ишлар учун тўловлар ҳисобланади.

Саводли бўлиш учун сатрлар ортидан «югуриш» керак 

Қандай қилиб янги технологиялар ёрдамида кар ва заиф эшитувчи инсонларнинг саводхонлик даражасини ошириш ва уларни ахборот олиш имкониятлари билан таъминлаш мумкин? Маъмур Аҳлиддинов ва Дилмурод Юсупов мақоласи шу ҳақда.

Андижонда уч ойда ЙТҲ натижасида 20 киши ҳалок бўлди 

Андижонда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 103 тани ташкил этиб, уларнинг натижасида 20 киши вафот этди.

Сеул миллий университети ректори ўзбекистонлик талабалар билан бирга операция ўтказди 

Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо Тошкент давлат стоматология институти талабалари билан биргаликда бир нечта операциялар ўтказди.

Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди 

Ҳукумат қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиниши мумкин.

3,5 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини фош этилди 

2019 йилнинг 1-чорагида божхона органлари томонидан 9,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади 

Президент қарори билан 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди.

Бўстонлиқ туманидаги айрим йўлларда ҳафта давомида қатнов тўхтатилади 

Ўзбекистонда велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи бир қатор автомобиль йўллари маълум муддатга ёпилади.

Апрель охирига бориб ҳаво ҳарорати кўтарилади 

Яқин кунларда яна ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса кучайиши кутилмоқда. 25 апрелдан ёғингарчиликсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади.

Қарши институти декани порахўрликда айбланмоқда 

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети декани икки талабадан 400 доллар пора олаётганда ушланди.

Фарғонада алимент тўлашдан бўйин товлаган 14 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 

Фарғона вилоят прокуратураси ўтказган сайёр қабулда 186 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига эришилди ва 23 нафар ёш оила яраштирилди.