Жамият

4 декабр 2019, 13:51

«Умид» жамғармаси битирувчилари анжумани ўтказилади

Тошкентда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро анжумани ўтказилади. Улар мамлакатни демократлаштириш, таълим, сармоявий иқлим ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Сўнгра таклифлар тегишли давлат органларига тақдим этилади.

4 декабр 2019, 10:24

Иситиш учун ҳисоб-китобларнинг янги тизимига ўтилади

Президент имзолаган қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019−2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.

4 декабр 2019, 09:51

Оҳангарон туманида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда

«Тошкент-Олмалиқ» йўлида уриб юборилган пиёда вафот этди, ҳайдовчи қидирилмоқда. Аввалроқ Жиззах вилоятида йўлда ётган аёлни машиналар босиб кетган эди.

4 декабр 2019, 09:34

Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди

Эрталаб Жиззах вилоятида кичик зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари Жиззах, Самарқанд ва Гулистонда сезилди.

3 декабр 2019, 18:49

Вилоятлардаги айрим ЙПХ ва ППХ постлари вақтинча қайта тикланмоқда

Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.

3 декабр 2019, 13:44

Марғилон ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди

Марғилон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Элёр Тўхтаматов ўз уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди, дея хабар қилди Бош прокуратура.

3 декабр 2019, 12:22

Ўзбекистон жанубида зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Самарқанд, Қарши ва Термизда ҳам сезилди.

3 декабр 2019, 11:02

Президент волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент томонидан имзоланган қонунга асосан волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолиятини олиб бориш мумкинлиги белгиланди.

3 декабр 2019, 10:13

Оққуш жасади билан расмга тушган эркак қидирилмоқда

Қизил китобга киритилган вишилдоқ оққуш жасади билан суратга тушган эркак қидирилмоқда.

3 декабр 2019, 10:00

ЎзА агентлигининг вазифалари янгиланди

Президент қарори билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) вазифалари янгиланди. Агентлик ҳузурида Маслаҳат кенгаши ташкил этилади ва медиамарказ очилади.

3 декабр 2019, 09:18

Турли ҳудудларда яшовчи аҳоли газ ва чироқ йўқлиги учун йўлларни тўсиб қўймоқда

Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда аҳоли газ ва электр энергияси йўқлиги сабабли йўлларни тўсиб қўйди.

2 декабр 2019, 17:55

Uzbekistan Airways ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди

Uzbekistan Airways 31 декабрдан 2 январгача муддатда ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди.

2 декабр 2019, 16:10

Ҳафта охирида об-ҳавонинг совиши кутилмоқда

Дам олиш кунларида ҳароратнинг совиши кутилмоқда, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати + 7… + 12 даражагача тушади.

2 декабр 2019, 15:04

Наманганда поезд бир эркакни босиб кетди

Наманган вилоятининг Поп туманида юк поезди 82 ёшли эркакни босиб кетди.

2 декабр 2019, 14:55 1

16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарланиши юзасидан икки хил расмий баёнот берилди

Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» Қибрайда 16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарлангани юзасидан икки хил баёнот берди. «Ҳудудгазтаъминот» оила аъзолари аслида овқатдан заҳарланганини маълум қилди.

2 декабр 2019, 13:52

Ўзбекистонда ОИВга чалинганлар сони 42 минг нафардан ошди

10 ой ичида Ўзбекистонда 3337 та ОИВга чалиниш ҳолати қайд этилди. ОИВга чалинганлар сони эса 42 минг нафардан ошди.

2 декабр 2019, 13:24

Ғузор туман ҳокимияти 56 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимияти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Зарар миқдори 55,8 млн сўмни ташкил этди.

1 декабр 2019, 16:35

Тошкент вилоятида 16 киши ис газидан заҳарланди

Қибрай туманида яшовчи 16 кишилик оила, жумладан 11 бола ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилди.

1 декабр 2019, 15:11

Самарқандда икки кишини тупроқ босиб қолди

Самарқандда коммуникация қувурини ўтказиш ишларини олиб бораётган икки кишини тупроқ босиб қолди. Улардан бири вафот этди.

30 ноябр 2019, 13:52

«Туркманэнерго» Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» «Туркманэнерго» билан 2019−2020 йилларда электр энергияси импорт қилиш юзасидан келишувга эришди. Компания энди чироқ камроқ ўчишига ваъда берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг