8 август, шанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жамият

22 июн 2020, 16:24

50 минг сўм учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.

22 июн 2020, 15:08

Ҳафта охирига бориб ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудида ҳафта давомида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари эса совуқ антициклоннинг кириши туфайли ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиб, 27−30 даражагача тушади.

22 июн 2020, 15:03

Вилоят ҳокимларига туризмни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими жорий этилди

Бир қатор вилоятларда ҳокимларга туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди.

22 июн 2020, 13:35

Карантин марказида ўзини осган фуқаро бўйича қўшимча маълумот берилди

«Ўртасарой» карантин марказида осилган ҳолда топилган фуқаро ўзини тажовузкор тутгани, вирус юқтириб олганини айтиб, алоҳида хонага олишларини талаб қилгани маълум бўлди. Ундан олинган тест намуналари коронавирус мавжуд эмаслигини кўрсатди.

22 июн 2020, 11:09

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади

Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

22 июн 2020, 10:03

Деновда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳақида маълумот берилиб, кейин хабар ўчирилди

Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими туманда бир киши коронавирус инфекциясидан вафот этганини ва марҳум билан мулоқотда бўлган 187 нафар фуқаро карантинга олинганини, улардан 6 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Бироқ, бир оздан сўнг хабар ўчирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот хизмати бу ҳолатни тасдиқламади.

21 июн 2020, 20:51 1

Карантин комплексида бир киши осилган ҳолда топилди

Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

20 июн 2020, 16:50

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади

Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.

20 июн 2020, 15:36

Галереяли Санъатзор. Нима учун InkUZart Чилонзор кўчаларини стрит-арт билан ўзгартирмоқда?

Стрит-арт Ўзбекистонда ҳеч қачон мустақил ва мустаҳкам ўрнашган йўналиш сифатида мавжуд бўлмаган. Ўзини-ўзи яккалаш, ҳимоя ниқоблари режими ва иқтисодий инқироз билан бирга, коронавирус унинг биринчи аломатларини бизга билдирди. Янги ҳодиса ҳозирча Тошкентнинг Чилонзор туманида ўзбек граффити рассоми InkUZart қиёфасида маҳаллийлаштирилган. Уни аллақачон яхши кўриб қолишга ва маҳаллий Бэнкси деб аташга улгуришди. Сирли тиббий ниқоб ортида ким яширинмоқда, нега у деворларга чизади ва нима ҳақида орзу қилади — Сабина Бакаева репортажида.

20 июн 2020, 14:52

Прокуратура: «Bitcoin» савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.

20 июн 2020, 12:01

10 та ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Рўйхат

Тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган 10 та олий таълим муассасасида 2020−2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.

19 июн 2020, 20:50

Болаларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима оширилмоқда

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималар миқдорини оширишни кўзда тутувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади.

19 июн 2020, 19:31

Тез ёрдам машинасини ўтказиб юбориш учун қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

Эндиликда тез ёрдам машинасини ўтказиб юбориш учун ЙТҲ қоидаларини бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди — сенаторлар қонунчиликка шундай ўзгартиш киритилишини маъқуллади. Ҳозирда ҳайдовчи махсус транспорт воситасини ўтказиб юбормаса ҳам, йўлни бўшатиш учун ЙТҲни бузса ҳам жаримага тортилади.

19 июн 2020, 15:56

Сенат раиси ота-оналарга мурожаат билан чиқди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева айрим ота-оналар фарзандининг арзимаган шикояти учун ҳам мактабга югуриб келиб, ўқитувчига «ташланиш»дан уялмай қўйганини таъкидлаб, уларни устозларни ҳурмат қилишга чақирди.

19 июн 2020, 15:46

Тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 48 мингдан ортиқ одам ўлган — Танзила Нарбаева

Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.

19 июн 2020, 14:34

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ ҳаво Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанба кунлари ҳарорат кўтарилиб, 39−42 даражагачани ташкил этади.

19 июн 2020, 13:29

«Жайрон» экомарказида туризм учун шароитлар яхшиланади

Экотуризмни ривожлантириш учун Бухоро вилоятидаги «Жайрон» қўриқхонасида туристик инфраструктура ташкил этилади. Бу ерда ташриф маркази, музей, кузатув биноси ва майдонлари яратилади, шунингдек, ўқувчилар ва талабалар учун экскурсиялар ташкил этилади.

19 июн 2020, 10:20

Қаршида ўғил кўзи ожиз ва юра олмайдиган отаси ва ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди

Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.

19 июн 2020, 08:30

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди

Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.

18 июн 2020, 22:14

Ўзбекистонда йил бошидан буён 60 дан зиёд киши чўкиб кетди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 64 киши чўкиб кетди. Уларнинг 20 нафардан зиёди вояга етмаганлардир.