Жамият

13 март 2020, 23:14

Яна учта давлат билан авиалоқалар тўхтатилмоқда

Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиалоқаларни тўхтатиб, Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқароларининг мамлакатга киришини чеклайди.

13 март 2020, 17:31

Эрондан 28 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилади

Президент топшириғи билан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳарбий самолётда у ердаги 28 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан талабалар, тадбиркорлар ва Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилар мамлакатга қайтарилади.

13 март 2020, 16:20

Наврўзга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди

Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.

13 март 2020, 14:27

Журналистика университетида коронавирус сабабли қўл бериш кўришиш тақиқланди

Журналистика университетида коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида тактил алоқанинг ҳар қандай кўриниши тақиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОТМ, мактаб ва болалар боғчалари учун тавсиялар тарқатмоқда.

13 март 2020, 11:02

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантиришга 239 млн доллар ажратди

Жаҳон банки ва Швейцария кўмаги билан 500 000 дан ортиқ ўзбекистонликлар сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 239 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.

12 март 2020, 21:58

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатади

Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.

12 март 2020, 11:49

Сариосиёда банк ходимлари ўқитувчиларнинг 1,2 млрд сўмини ўзлаштириб юборгани аниқланди

Сариосиёда банк ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари ва ишчиларининг 1,2 млрд сўмлик маошини ўзлаштиргани аниқланди. Терговга қадар текширув давомида ушбу маблағлар қайтарилди.

12 март 2020, 10:43

«Яшил Орол денгизи» ташаббусига старт берилди

БМТТД кўмагида Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга қаратилган краудфандинг ташаббуси ишга туширилди. Ташаббус доирасида, жумладан, 10 гектар майдонга 100 минг дона саксовул экилади.

12 март 2020, 09:35

Қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

11 март 2020, 21:19

English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини ошириш бўйича English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда. Лойиҳа 5 млн долларлик грант ажратаётган Америка ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Уч йил ичида 15 минг нафар ўқитувчи машғулотларда қатнашади.

11 март 2020, 20:37

«Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Қонун билан орден тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифи ҳам тасдиқланди.

11 март 2020, 20:18

Шифокор ишига тўсқинлик қилиб, уни ҳақорат қилган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятида беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилиб, шифокорни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

11 март 2020, 17:22 1

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

9 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди. Ҳуқуқбон Стив Свердловнинг ёзишича, бу 2003 йилдан бери илк рўйхатга олинган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил ташкилотдир.

11 март 2020, 17:19 1

14−15 март кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади

Наврўз муносабати билан 14−15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ҳашари ўтказилади. Ходимларнинг ихтиёрий маблағлари «Маҳалла» фондининг ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.

11 март 2020, 17:16

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?

11 март 2020, 14:01

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» раҳбари бўлди

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди.

11 март 2020, 12:01

Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

Суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда судларда ишлар автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.

11 март 2020, 09:07

Mercy Corps халқаро ННТнинг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

«Mehribonlik Korpusi» (Mercy Corps) Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

10 март 2020, 20:15

«Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ» — соғлиқни сақлаш вазири коронавирус ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазири ҳукумат Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни яшираётгани тўғрисидаги миш-мишларни рад этди. «Бу касалликни беркитишнинг иложи йўқ», деди у. Наврўз байрамини ўтказишни чеклаш ҳозирча кўриб чиқилаётгани йўқ. Халқаро эксперт Михаил Фаворов ҳам мамлакатда COVID-19 мавжуд эмаслигини тасдиқлади.

10 март 2020, 16:18

Мактабга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов тизими жорий этилади

2019/2020 ўқув йилидан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг