Жамият

31 март 2022, 15:54 2

ЙПХ ходимини хизмат фаолияти жараёнида съёмка қилишга қаршиман — Светлана Артикова

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова ҳам йўловчи, ҳам «погонли шахс» сифатида ЙПХ ходимларини хизмат вақтида тасвирга олишга қарши эканини маълум қилди.

31 март 2022, 14:13

Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга тақиқ олиб ташланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришга тақиқ олиб ташланди.

31 март 2022, 12:31

Олмалиқда МЧЖ раҳбарининг 219,2 млн сўмлик насосларни яроқсизга чиқариб, ўзлаштиргани аниқланди

Олмалиқда корхона раҳбари текшириш учун берилган 219,2 млн сўмлик 30 та насос агрегатини яроқсизлиги тўғрисида сохта далолатномаларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

31 март 2022, 12:18

Рамазон ойи қачон бошланади?

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг таровиҳ намозларида хатм қилинадиган Қуръони карим тақсимоти жадвалида таровиҳ намозлари 1 апрелдан бошланиши кўрсатилган. Бу — Рамазон ойи 2 апрелдан кириб келишини англатади. Бироқ Ўзбекистонда Рамазон ойи қачон бошланиши ҳақида расмий хабарлар эълон қилингани йўқ. Қорақалпоғистонда эса Рамазон 2 апрелдан бошланиши расман маълум қилинди.

31 март 2022, 11:22

Давлат экология қўмитаси барча автомобилларни электромобилларга алмаштиришни режалаштирган

Давлат экология қўмитаси 10 та электромобиль харид қилди ва келажакда барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштиришни режалаштирмоқда.

31 март 2022, 10:06 1

Ўзбекистонда Марказий Евроосиё минтақасида биринчи бўлиб Space Technology Conference ўтказилади

«Ўзбеккосмос» май ойида Тошкентда Марказий Евроосиё минтақасидаги биринчи Space Technology Conference ўтказади. Унда космик фаолият соҳасидаги етакчи компаниялар — Maxar, SpaceX, Viasat (АҚШ), Airbus (Франция) ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этади.

31 март 2022, 09:45

Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади

Президент ташаббуси билан Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Унда университет, IT-парк, турар-жой бинолари, мактаб, болалар боғчаси ва спорт мажмуаси бўлади.

30 март 2022, 23:43

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди

Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари қидирувга берилди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

30 март 2022, 23:10

ХТВ 9 ва 11-синфлар учун имтиҳон фанларини тасдиқлади

Халқ таълими вазирлиги 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхатини эълон қилди.

30 март 2022, 22:00

30 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевни Туркияга таклиф қилган Режеп Таййип Эрдоған, тергов вақтидаги қийноқ учун зарарни давлат тўлаб бериши, имтиҳон қоидаларини бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши мумкинлигини, Самарқандда ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб, жонига суиқасд қилган талаба қиз, контактсиз тўлов карталарини тақдим этган Uzcard, Сирдарёда аниқланган ноқонуний майнинг ферма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 30 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

30 март 2022, 20:13

Қозоғистонга поездлар қатнови тикланиши кечиктирилди

Қозоғистон карантин чекловлари туфайли Нукус-Бейнеу ва Олмаота-Тошкент йўналишларидаги поездлар ҳаракатини қайта тиклаш муддатини кечиктирди.

30 март 2022, 18:29

Тошкентда мозаикаларни тозалаш бошланди

Тошкентдаги уйлардан биридаги цемент қопланган мозаикани тозалаш бошланди. Ҳокимлик баёнотига қарамасдан, мозаикаларни барибир бўяш режалаштирилган эди. Бироқ жараён жамоатчилик аралашуви сабабли тўхтатиб қолинди.

30 март 2022, 18:05

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни яхшилаш режалаштирилмоқда

Ҳукумат Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан яхшилаш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Кўллардаги экологик вазият мониторингини ўтказиш, уларга ташланаётган коллектор-дренаж сувлар сифатини ўрганиш, қирғоқларда ўрмонзорлар барпо этиш белгиланди. Декабрда бўлиб ўтган Сенат йиғилишида кўллар тизимидаги сув ҳажми камайиб, экологик муаммолар ортиб бораётгани қайд этилган эди.

30 март 2022, 14:54

Самарқандда талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб юборди

Самарқанд давлат университетининг кечки бўлимида таҳсил олган қиз ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб юборди. ОТМ проректори талабанинг университет ўқитувчилари ва талабалари билан ҳеч қандай низоли вазияти бўлмаганини маълум қилди.

30 март 2022, 13:05

Қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши мумкин — ДТМ раҳбари

ДТМ раҳбари Мажит Каримов жорий йилги тест синовларини ўтказишдаги муҳим ўзгаришларни санаб ўтди. Жумладан, унинг сўзларига кўра, бу йил 2 млн нафарга яқин талабгор тест синовидан ўтказилиши прогноз қилинмоқда. Айни пайтда учта вилоятда тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган бинолар қурилмоқда. Шунингдек, у қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши мумкинлигини маълум қилди.

30 март 2022, 12:49

Бухорода товус патини юлган қизнинг онасига баённома тузилди

Бухородаги «Ситораи Моҳи Хосса» тарихий музей-мажмуасида товус патини юлиб олган қизнинг онасига болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармагани учун баённома тузилди.

30 март 2022, 11:32

Тергов вақтида шахс қийноққа солинса, унга етказилган зарарни давлат тўлаб беради

Тергов ва суриштирув вақтида шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарарни давлат тўлаб беради. Фуқаролик кодексига бу борада тегишли қўшимча киритилди.

30 март 2022, 11:22

Ургутда 3,6 сотих ерни 40 млн сўмга сотмоқчи бўлган МТП раҳбари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Самарқанд ва Фарғона вилоятларида фирибгарлик йўли билан ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Жумладан, Ургутда МТП раҳбари 3,6 сотих ерни 40 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, 30,4 млн сўмни комбайнчиси орқали олаётганда ушланди.

29 март 2022, 21:45

29 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда мозаикаларни сақлаб қолиш учун махсус материал билан қопланаётганини айтган пойтахт ҳокимлиги, хорижда даволанаётган Абдулазиз Камилов, қизини айиқ қафасига ташлаган аёлнинг иши судга оширилгани, Бош прокуратура ишда вафот этган ходими учун тўлайдиган 951 млн сўм нафақа пули, иқтисодиётга давлат қарзи юки ўсгани, Туркия президентининг Тошкентга ташрифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

29 март 2022, 17:13

Ўзбекистонликларга Тожикистонда рўйхатдан ўтмасдан юриш муддати узайтирилиши мумкин

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтмасдан мамлакатда бўлиш муддатини 10 кунгача узайтириш тўғрисида қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг