Автотранспорт воситалари ва улардаги фуқароларни Давлат чегарасидан ўтказишнинг чегараланган муддатлари белгиланди. Энди чегарадан ўтиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак.
Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган иккита омборхона ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Санкт-Петербургда экстремистик мақсадларда Ўзбекистон фуқаросини калтаклашда гумон қилинаётган уч ўсмир қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда актриса Гавҳар Шарипова вафот этди.
Ҳукумат қарори билан транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
61 нафар фуқаронинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси ва раҳбариганисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шароф Рашидов тумани ХТБга қарашли 21-мактабида ўқувчилар калтаклангани юзасидан ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳрида қувурни таъмирлаётган икки нафар ёлланма ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Самарқанд «Сувоқова» ДУК ушбу масалага муносабат билдирди.
Фарғонада ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат фаолиятига аралашиб, қонуний талабларига бўйсунмай, уни урмоқчи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев ва подполковник Ойбек Қулбеков янги лавозимга тайинланди.
«Фориш» полигонида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ҳарбийлар тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказди.
2020 йил январдан ер участкаларини олиб қўйишнинг янги тартиблари кучга киради. Келишилган товон пули тўланмасдан туриб кўчмас мулкни бузишга рухсат берилмайди.
Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада алкогол ва тамаки маҳсулотларни сотишга рухсат берилди.
ИИВ тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бергани учун жарималар миқдорини икки баробар оширишни таклиф қилмоқда.
21 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг аста-секин совиши кутилмоқда. Мамлакат шимолида кечаси −10…−15, кундузи −2…−7 даражагача тушиши мумкин.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида бир оила ис газидан заҳарланди. Она ва икки фарзанд вафот этди, ота шифохонага ётқизилди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси Қирғизистонга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кирилишига тақиқ қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
ССВ Чироқчи туманида 7 кишидан иборат оиланинг уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланганига изоҳ берди.
Жиззах вилоятида Cobalt автомобили ва MAN юк машинаси тўқнашуви натидасида икки киши, жумладан уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмди.
«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг