Жамият

27 март 2021, 17:54

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилиши, заргарлик буюмларини онлайн сотиш мумкинлиги, айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерлар нафақасининг оширилиши, уй-жой нархларининг оптималлаштирилиши — 1 апрелдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

27 март 2021, 16:28

Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокори бемор томонидан дўппосланди

Тошкент шаҳрида чақирув бўйича етиб борган тез тиббий ёрдам шифокори кўрикни ўтказаётган пайтда бемор томонидан дўппосланди. Ҳозирда шифокорнинг аҳволи оғир, унга бош миянинг турли даражадаги жароҳатлари етказилган.

27 март 2021, 15:09

Таянч пунктлари ўрнига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади

Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.

27 март 2021, 15:02 1

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўзгартиришлар илмий асосланиши керак

Давлат тилини ривожлантириш департаменти лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси бўйича таклиф этилган ўзгаришлар ўқувчилар саводига ижобий таъсир қилишини ва амалдаги алифбо ўзбек тилининг интернет тилига айланишига тўсиқ бўлаётганлигини айтмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов департамент аргументларининг асосида илмий далилларни кўрмаганлигини таъкидлади.

27 март 2021, 12:57

Март ойи охирида ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.

27 март 2021, 12:12

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориб, ҳаётига зомин бўлди

Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.

27 март 2021, 11:52

Тошкентнинг 10 та кўчасида пулли «парковкалар» очилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида эспериментал тарзда паркоматлар ташкил этилиши таклиф этилмоқда. Тўловлар махсус талон ёки шартнома асосида нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилади. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва махсус автомашиналар мазкур паркоматлардан бепул фойдалана олади.

27 март 2021, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: соғлом турмуш тарзини танлайдиганлар учун таомлар

Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz дан ажойиб янгилик — 6 та мазали ва хилма-хил таомлар рецептлари.

27 март 2021, 10:16

Қайси ҳудудда шахсий автомашиналар кўплиги маълум қилинди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.

27 март 2021, 09:46

27 март куни хитой-ўзбек вакцинаси 1 млн дозада олиб келинмоқда

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.

26 март 2021, 18:46

Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.

26 март 2021, 17:30

Баҳс ва ярашиш алифбоси

Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.

26 март 2021, 17:00

Қаршида «Aмерика бурчаги» очилди

Қаршида инглиз тилида ўқув ва маданий материаллардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлган «Aмерика бурчаги» очилди. Шунингдек, у ерда AҚШдаги бакалавриат ва магистратурада таълим олмоқчи бўлганларга маслаҳат хизматларини бепул кўрсатадиган марказ ҳам хизмат қилади.

26 март 2021, 16:46

Дипломлари махсус синовларсиз қабул қилинадиган чет эл ОТМлари рўйхати тасдиқланди

Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

26 март 2021, 16:36

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши кутилмода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

26 март 2021, 16:16 2

Давлат тилини ривожлантриш департаменти лотин ёзувидаги ўзгартиришларга муносабат билдирди

Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.

26 март 2021, 12:04

Ўзбекистонда полиомелит кузатуви кучайтирилди

Қўшни мамлакатларда полиомелит эпидемияси бошланганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу хавфли касалликнинг эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

26 март 2021, 11:05

Қашқадарёда Nexia юк машинасига урилди. 4 нафар фуқаро вафот этди

Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.

26 март 2021, 10:58

Финляндия яна энг бахтли мамлакат деб топилди

World Happiness Report ҳисоботининг 2021 йилги рейтингида Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. 95 та мамлакатдан иборат рейтингда бу йил Ўзбекистон ўрин олмаган. Ўртача уч йиллик даврда (2018−2020) бахтли мамлакатлар рейтингида эса Ўзбекистон уч поғона пастлаб, 42-ўринни эгаллади.

26 март 2021, 10:15

Қишлоқ врачлик пункти ўрнига замонавий клиника қурмоқчи бўлганлар 2 бемор томонидан калтакланди

Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг