Жамият

8 феврал 2021, 15:43

Тошкентда «Cobalt» тепловоз билан тўқнашди

Пойтахтда «Cobalt» автомобили ҳаракатланиб келаётган тепловоз билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

8 феврал 2021, 15:32

Коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағлар нима учун ишлатилган

2020 йилда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тадбирларга 4 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Харажатлар дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва карантин зоналарини қуришга ажратилгани маълум қилинди.

8 феврал 2021, 14:07

«Тонировка» рухсатномасини онлайн олиш имконияти яратилмоқда

1 апрелдан автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати интернет орқали — ЯИДХП порталидан ҳам амалга оширилиши имконияти яратилиши мумкин.

8 феврал 2021, 13:42

«Бу йўллар шармандалик эмасми?» — Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йўл ҳақида

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаганда ташриф буюрганда, бино ва йўлларнинг носозлигини қаттиқ танқид қилди. «Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан?» дея президент Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарига мурожаат қилди.

8 феврал 2021, 13:35 2

Тошкентда «ЦУМ» қаршисидаги хиёбонда «Истиқлол» мажмуаси қурилишига қарши имзо тўпланмоқда

Тошкентда «ЦУМ» қаршисида жойлашган хиёбонда мустақилликнинг 30 йиллигига атаб «Истиқлол» мажмуаси қурилиши бўйича пойтахт маъмурияти қарорига қарши имзо кампанияси бошланди.

8 феврал 2021, 12:44

Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. 4,5 гектар ер майдонида қуриладиган аэродромнинг учиш ва қўниш майдончаси 650 метр узунликка эга бўлади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмга баҳоланган.

8 феврал 2021, 11:44

Россия ОТМларида ўқувчи талабаларга мамлакатга киришга ҳали рухсат берилгани йўқ — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва ўқишга қайтиш учун турли сохта ҳужжатлар тайёрлаётган шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди.

8 феврал 2021, 10:26

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

«Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

8 феврал 2021, 10:20

Тошкентда иккита автобус тўқнашди. Бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 46 сонли йўналишдаги MAN ва 134 сонли йўналишдаги Isuzu автобуслари тўқнашди. Бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.

8 феврал 2021, 10:15

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди

Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.

8 феврал 2021, 09:45

Нукусда қурилиш компанияси асфальт ётқизишга ажратилган 236,5 млн сўмни талон-торож қилди

Нукусда Granit Montaj Stroy қурилиш компанияси Nukus city ҳудудида асфальт ётқизиш ҳамда сув тармоқларини таъмирлашга ажратилган 246,1 млн сўмни талон-торож қилди. Компания ишларни тўлиқ бажармасдан, ҳисоб-фактураларга сохта маълумотларни киритган.

6 феврал 2021, 18:35

Бухорода бозор маъмурияти Bukhara News ишига тўсқинлиқ қилди

Бухородаги марказий бозор маъмурияти вакиллари «Bukhara News» нашри сўровномасини видеога олаётган ходимларнинг ишига тўсқинлик қилди. Журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича АОКА томонидан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва вилоят ҳокимлигига сўров юборилди.

6 феврал 2021, 17:40

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бағдод тумани ҳокими бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

6 феврал 2021, 15:01

Андижонда банк ходими деҳқон бозоридаги банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирди

Андижон вилоятида банк филиалининг бош мутахассиси ўтган йилнинг декабрь ойидан, шу йилнинг январь ойигача банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштириб олди. Бундан ташқари, фуқаро ўз ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

6 феврал 2021, 13:57

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди

Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.

6 феврал 2021, 13:40

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яшнобод туманида «ЕQUINOX AT», «Камаз» га урилиб, зарб натижасида йўл четида турган «Nexia» билан тўқнашув содир этди. Бундан ташқари, «Камаз» бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган. ЙТҲнинг барча иштирокчилари шифохонага ётқизилди.

6 феврал 2021, 13:00

Фарғона шаҳри раҳбарияти ишдан олинди

Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар бошқармаси ва солиқ инспекцияси раҳбарлари президентнинг шаҳар маҳаллаларидан бирига режасиз ташрифидан сўнг ўз вазифаларидан озод этилди.

6 феврал 2021, 12:52

Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бундан аввал вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

6 феврал 2021, 12:47

UzAuto Motors Equinox сотувини тўхтатди

UzAuto Motors Equinox ҳозирги авлоди сотуви тўхтатилишини эълон қилди. Шартнома асосида расмийлаштирган харидорларга машиналар етказилади.

6 феврал 2021, 12:26

Бухорода портлаган уй ноқонуний қурилган — Қурилиш вазирлиги

Бухоро шаҳрида портлаган уйнинг 7−8 қаватли этиб қурилиши учун тасдиқланган консепция лойиҳаси бузилиб, ўзбошимчалик билан қаватлар сони оширилганлиги маълум бўлди. Шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги учун инспекция ходимлари томонидан огоҳлантириш ҳам берилганлиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг