Жамият

17 сентябрь 2021, 12:11

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолигида гумон қилинган 12 киши ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар ушланиб, қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

17 сентябрь 2021, 11:09

Ўзбекистон МДҲ давлатлари аҳолиси бандлиги бўйича битимни тасдиқлади

Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

17 сентябрь 2021, 10:17

Тошкент-Киев авиақатнови тикланмоқда

«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.

16 сентябрь 2021, 22:23

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди

Йўқолиб кетиш арафасида турган Бухоро кийиклари яшаётган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди.

16 сентябрь 2021, 21:12

16 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Эмомали Раҳмон билан учрашуви, Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қурилиши, ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланиши — «Газета.uz»нинг 16 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

16 сентябрь 2021, 20:29

Абитуриентларнинг қарийб 36 фоизи ўтиш баҳосини тўплай олмаган

2021 йилда қарийб 893 минг абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, улардан 319 минг нафари (36% га яқини) 56,7 балл тўплай олмади. Энг ёмон кўрсаткичлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

16 сентябрь 2021, 16:39

ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланди

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

16 сентябрь 2021, 14:25

Каттақўрғонда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ўлими бўйича 2 киши қамоққа олинди

Июнь ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди ва 2 нафар шахсга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

16 сентябрь 2021, 11:46

«Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.

16 сентябрь 2021, 10:46

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун солиқ бўйича енгилликлар берилди

Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

15 сентябрь 2021, 22:17

Аввалроқ заҳарлангани айтилган қўқонлик блогер Иқбол Комилжонов вафот этди

Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳи маъмурларидан бири, блогер Иқбол Комилжонов вафот этди. Аввалроқ унинг заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят КТТМ бош шифокори бу каби хабарларни асоссиз деб атаб, беморда заҳарланиш аломатлари бўлмаганини таъкидлади.

15 сентябрь 2021, 21:30

15 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги чиқарилган қонунлар, Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви, тонировка нархининг 10 фоизга пасайтирилиши — «Газета.uz»нинг 15 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

15 сентябрь 2021, 20:27

Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари сифатида гумонланган шахслар қўлга олинди — ИИВ

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахслар муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланадилар. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

15 сентябрь 2021, 18:26

1 млн АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотаётган шахслар қўлга олинди

1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани бошқа бир шахсга 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

15 сентябрь 2021, 17:44

Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги жанжал жойидан пичоқ ва қиличлар топилди

Фарғонада йигирмага яқин йигитлар иштирокидаги жанжал орган ходимлари томонидан тўхтатилди. Воқеа жойидан пичоқлар, қиличлар ва гиёҳвандлик воситалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланиб, 9 нафар шахслар 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

15 сентябрь 2021, 17:11

Ягона портал орқали «тонировка»га рухсатнома олиш бошланди

ЯИДХПда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга («тонировкага») рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилди. 1 октябрдан бошлаб рухсатнома фақат онлайн тарзда берилади (нархи 10 фоизга пасайтирилган). У электрон ва қоғоз шаклда тақдим этилиши мумкин.

15 сентябрь 2021, 15:57

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади (жадвал)

Тошкентда 13 сентябрдан иссиқ сувни беш кунлик режали ўчириш бошланди. Жараён 8 октябргача давом этади.

15 сентябрь 2021, 13:58

«Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?» — Расул Кушербаев «Амирсой» да 700 туп дарахтлар кесилиши ҳақида

Депутат Расул Кушербаев Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини «ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади. «Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?», — деб ёзади депутат.

15 сентябрь 2021, 13:23

Шўрчи тумани ҳокими сохта ҳужжат асосида қурилиш учун ер ажратган, натижада 160 тупдан ортиқ тут дарахти кесиб ташланди

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 160 тупдан ошиқ тут дарахти кесиб ташланган ва тутзор боғ ўрнида қурилиш бошланган. Ўрганишларга кўра, туман ҳокимлиги сохта ҳужжатга асосланиб, ушбу ҳудудни автобус бекати ва шаҳобча қуриш учун ажратиш бўйича қарор чиқарган. Ҳозирда қурилиш тўлиқ тўхтатилган.

15 сентябрь 2021, 12:23

Дрон ёрдамида олинган энг яхши фотосуратлар эълон қилинди

Ҳар йили ўтказиладиган аэросуратлар (ҳавода олинган суратлар) бўйича Drone Photo Awards халқаро танловининг натижалари эълон қилинди. Танловда «Шаҳар», «Табиат», «Одамлар», «Ёввойи дунё», «Тўй» сингари турли категориялар мавжуд. «Газета.uz» ҳар бир категориядан бир нечта суратларни тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг